Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: "Мабдаий" сўзини тушунмадим
Mux
Про
Св-Жв: 321
Permalink
Post "Мабдаий" сўзини тушунмадим
        July 21, 2018, 04:45
Иқтибос

Ассалому Алейкум

Мени саволим- "Мабдаий"сўзини тушунмадим, яна бирлашиш ҳакида анигрок бирон малумот беринг мусулмон аҳлига фойдали амалми шуниси муҳум?

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Св: "Мабдаий" сўзини тушунмадим
        July 21, 2018, 04:48
Иқтибос

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

"Мабдаий" сўзи арабча сўз бўлиб, асосланган, асосли деган маънони ифодалайди. У « مَبْدَأ» - «асос» калимасидан олинган. Ўзбекчага “мабдаий” сўзи бир мабдаъга асосланган, масалан: “Исломга асосланган ҳаёт” деган маънода, яъни эътиқоди ҳам Исломдан олинган, ҳар бир гап-сўз, ҳаракат-амаллари шаръий ҳукмга асосланган ҳаёт деган маънода ишлайди.

Амалларимиз "мабдаий" бўлиши учун аввало “Исломий шахсия”ни, ҳатто иқтисод, ижтимо, бошқарув каби ҳаётдаги тузумларни, ҳамда Исломни ҳаётга олиб келишдаги йўли-тариқатни яхши ўрганишимиз керак. Буларни билмаган одам ғойридинлардан, китобларидан шунга алоқадор нарсаларни ўрганишлари ҳаром.

Аслида инсонларни бир бирларига боғлайдиган омил иккита; биринчиси ақида, бу билан қалб бирлиги хосил бўлади. Иккинчиси ҳаёт хақидаги - яшаш тарзи ва уни ҳаётда бор қилиш йўли хақидаги - тушунчалар бўлиб, бундан ақллар бирлиги хосил бўлади. Шунинг учун ҳар қандай мавзуъда аниқ бир фикрга тўҳташ билан, яъни ақидаларда аниқ бир ҳулосага келган мўминларда Аллоҳга, Охиратга... ишониш билан уларда қалб бирлиги ва шаръий ҳукмларни тушуниш; ароқ ҳаром, беш вақт намоз фарз... деб билишлар билан ақл бирлиги ҳам, яъни ақидалари тиниқ бўлган ва шаръий ҳукмни билиб, кейин ўз муносабатини билдирадиган мўминларда ҳақиқий бирлик вужудга келади.

Аммо “бирлик” ёки “бирлашиш” деган сўздан нарига ўтмаслик мустамлакачи кофирларнинг режалари бўлиб, фақат бўлинишни, сен қайси томондасан деган маънодаги қарама-қаршиликни пайдо қилади ҳалос. Бирлашишни кўтараётган инсонлар яхши ниятли инсонларга ўҳшайди. Лекин бўлинишимизга сабаб бўладилар, чунки тарқоқлигимиздаги асосий сабаби Исломимизни билмаслигимизда. Муҳожир-у, ансорлар бўлган даврларда ҳам, машҳур мазҳаблар бўлганда ҳам - ҳар хил миллатлар, ҳалқлар бор бўлсада - мусулмонларда бўлиниш бўмаган, чунки улар Исломни яхши тушунишган эдилар. Бошқа райдагиларга Ислом одоби билан ёндошишган, ватанпарастлик, миллатчиликни эса ҳаромлигини билишиб, тилларига олишмаган. Бўлинишлар Исломимизни тушунмай қолганимиздан бошланди. Шундан куфр ҳам ўз найрангларини осонликча амалга ошириб келмоқда.

Ҳа, бирлашиш - ҳаётнинг ҳамма соҳасини; ҳаёт тарзини тўлалигича, ҳатто Исломни қандай қилиб ҳаётга олиб келиш йўлларини-«тариқат»ни ҳам саҳиҳ иштиҳод асосида ўрганиш билан бўлади, чунки Ислом мукаммал.

Кимки бунга ҳаракат қилмаётган бўлса, билмаганлар - бу олимларнинг иши - деб Исломни ўрганмаётган бўлсалар, олимлар эса – бу менга керак эканми – деб ўргатмаётган бўлсалар, демак улар Уммат бирлашишини хоҳлашмайдилар ёки қандай бирлашиш йўлини билмайдилар.

Бу соҳада ҳам одамлар тўрт турлидир:

1. мабдаъни билади, билишини ҳам билади. Бу ҳақиқий олим, ундан сўраш керак. Ҳаётдаги энг қимматли бойликка, икки дунё саодатига эга бўласан.

2. мабдаъни билади, билишлигини билмайди, яъни ўз ишни қилмаётган олим. Унга эслатиш керак. Ўрганган илми, ўтказаётган умри ҳақида сўралади.

3. мабдаъни билмайди, билмаслигини билади. Бу инсон қалби пок, билимсиз инсон. Мабдаъни ўрганиши керак. Шундай инсонлар ҳаракатга келишлари билан бирлик ҳосил бўлади.

4. мабдаъни билмайди, билмаслигини ҳам билмайди. У қалбида марази бор аҳмоқ, ундай инсонлардан узоқ бўлиш керак. Вақтинг зоя кетади, адаштиради, асабларинг бузилади, чунки «ўзи билмайди, билганнинг гапига кирмайди». Сен кимсан? Шу савволга тўғри жавоб инсонларни бирлаштиради.
Муттақий.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.069 seconds.