Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Нафақани адо қилмаса
Mux
Про
Св-Жв: 321
Permalink
Post Нафақани адо қилмаса
        July 21, 2018, 03:45
Иқтибос

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ

ХУРМАТЛИ УСТОЗ АВВАЛАМ БОР ОЛДИНДАН РАХМАТ МЕНИ кийнаётган савол оилам билан боғлиқ. Эрим билан 4 нафар фарзандим бор. Эрим тадбиркорлик билан шуғулланади - тушунарли килиш учун чўзиброк килиб ёзяпман, узр - аммо фарзандларимга унчали меҳрли эмас, камчиликларига ҳам, еб-ичишига-ю қўяверинг. Менга-ку, битта нарсани раво кўрмайди. Турмуш қурганимизга 16 йил бўлди, бепарво-рашқ йўқ. Бир кун уйга пул олиб келувдилар, мен 100минг сўмга яқин пул олиб қўйувдим, сўрамасдан. Буни билиб қолиб, - ким олди – дедилар. Мен олганим йук – десам, қўрқиб... талоқ бўлиб кетасанми - дедилар. Мен – ха - деб юбордим, ростан қўрқдим. Энди нима қилишни билмайман. Эримни яна битта оиласи бор, хоҳласа келади, хоҳласа йўқ. Бир кун келиб, бир кун кемайди. Нима килай?, Аллоҳ гувоҳ, хозир 4 кун бўлди, яна индамасдан келиб, еб-ичиб кетадилар. Мен қўрқяпман. Аммо битта гап; шу пуни биламан, сўрамасдан олганим гунохлигини, фарзандларимга еб-ичишига, кийимига олгандим. Имкониятлари бору, кимайдилар... Кечаю-кундуз АЛЛОҲ ТАОЛОДАН сўраб чиқар эдим... Менга 4 йилдан бери бир киши Кареядан пул жўнатиб туради оиласидан ташқари, Аллохни йўлига; - фарзандларингизга ишлатинг – деб, касал бўлса... мен касал бўлсам доим ғамҳўр... – қўяверинг, қарамасаям майли, манга Аллоҳ беряпти – деб, эрим қиладигон буржларини қилиб келяпти. Буни эрим билмайдиям, у пулларни факат фарзандларимга, ўзимга, уйга, рўзғорга, камчилигларимга, дори-дармонларга ишлатиб келяпман, қизиқмайдиларам... айтсам, роса кўб сиқилиб кеттим, янаям яшаб келяпман. Бу менга - Аллоҳ тамондан берган - фарзандларимга ризқ деб биламан. У одам шогирдимни тоғаси, фарзандларим билади, Аллох Таоло билади холос. Буни катта бўлсак - Аллоҳ хоҳласа – кайтарамиз, яхшиликларига... - дейди икита ўғлим билади, доим зарур, азоб тортиб турган вақтда... ўқиши ёрдам берадилар... Энди мен нима килишим керак, у айтган гапларига кайдай йул тутай? Айтолмайманам, ўзи баҳона истаб юргандилар, кераклигига олгандим... ташаб кетиш уйида юргандилар... янаям билмади, ўзлари айтувдилар... мен қайдай йўл тутай? Узр, - мени ёмон хотин - деб ўйлаётгандирсиз-а, Аллоҳ кўриб турибти, илтимос... узр, олдиндан рахмат.
Нотўғри тушунманлар, ҳурматли устозлар. У одам; мен хали 5 ё 6 йил бормайман, фарзандларингизга, менга Аллоҳ беряпти, сизларга карасам, ёрдам берсам ишларим борган сари яхши бўляпти. Боргунимча ёрдам бериб юраман, унгача 2та ўғлиз топарман-тутарман бўлиб кетади, худо хоҳласа яшаб юраверинг, эрингиз билан деганлар... пулим йўқ эди, праблемалари чиқиб, юбормай турувдилар. Ўшанга олган эдим, сўрасам урушиб берадилар ё ўзлари қимайдилар...
Тўғри жавоб оламан деб умид киламан, раҳмат умрларингиз узок бўлсин олдиндан рахмат

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Св: Нафақани адо қилмаса
        July 21, 2018, 03:46
Иқтибос

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Мен сизни тўғри тушундим, сизга фақат Ислом ҳукмларини билганимча етказиб бераман ҳалос.
савол. ...еб-ичишига-ю қўяверинг... Менга-ку, битта нарсани раво кўрмайди.
жавоб: нафақани эркакнинг зиммасига юклаган. Агар бадавлат бўла туриб, хотинини боқишдан бош тортса ва аёл тирикчилиги учун зарур бўлган нафақани эрининг бойлигидан ҳеч ололмаса, у ҳолда аёл талоқни талаб қилиши мумкин. Қози бирор муҳлат қўймай, шу заҳотиёқ никоҳни бекор қилиши лозим. Чунки Расулуллоҳ(с.а.в):

«اِمْرَأَتُكَ مِمَّنْ تَعُولُ تَقُولُ أَطْعِمْنِي وَإِلاَّ فَارِقْنِي»
«Хотининг сен боқадиган оиланг аъзоларидандир. У: «Мени едириб-ичир. Агар едириб-ичирмасанг, қўйиб юбор», деб айтиши мумкин», дедилар. Умар(р.а) хотинлари олдига умуман келмай қўйган кишиларга: «Ё нафақа беринглар ёки талоқ қилинглар», деб хат ёзганлар. Саҳобалар буни билишган ва инкор қилишмаган. Демак, бу уларнинг ижмоъси бўлган. Аллоҳ Таоло дейди:

وَعَلَى الْمَوْلُودِ لَهُ رِزْقُهُنَّ وَكِسْوَتُهُنَّ بِالْمَعْرُوفِ
„Уларни (яъни оналарни) яхшилик билан едириб-кийдириш отанинг зиммасидадир“. [2:233]

2. савол. Мен олганим йук – десам, қўрқиб... талоқ бўлиб кетасанми - дедилар. Мен – ха - деб юбордим, ростан қўрқдим. Энди нима қилишни билмайман.

Жавоб: бу гап билан талоқ тушмайди. Агар ўша пулни олган бўлсанг талоқсан деганда талоқ тишар эди. «...талоқ бўлиб кетасанми...» - деган сўздан талоқ тушмайди, мени билишимча.

3. савол: мен Аммо битта гап; шу пулни биламан, сўрамасдан олганим гунохлигини, фарзандларимга еб-ичишига, кийимига олгандим. Имкониятлари бору, кимайдилар...

Жавоб: Агар оталар ёш гўдакларига бевосита сарф-харажат қилишни пайсалга солишса ёки бахиллик қилишса, уларга бевосита сарф-харажат қилишни аёл зиммасига юклади ва эркак кишини ушбу ҳолатларда у ишларни бажаришдан ман этди. Ҳинд Расулуллоҳ(с.а.в)нинг олдиларига келиб:

«يَا رَسُولَ اللَّهِ، إِنَّ أَبَا سُفْيَانَ رَجُلٌ شَحِيحٌ، وَلَيْسَ يُعْطِينِي مِنَ النَّفَقَةِ مَا يَكْفِينِي وَوَلَدِي. فَقَالَ: خُذِي مَا يَكْفِيكِ وَوَلَدَكِ بِالْمَعْرُوفِ»
«Эй Расулуллоҳ, Абу Суфён бахил одам. У менга ва боламга етадиган нафақани бермаяпти», деди. Шунда Расулуллоҳ(с.а.в): «ўзинг билан болангга кифоя қиладиган нарсани яхшилик билан ол», дедилар» (муттафақун алайҳ). Қози эркакни нафақани аёлга топширишга мажбур қилади ва у ишларни бевосита бажаришни аёлга беради. Ушбу ҳолатларда бевосита сарф-харажат қилишни эрдан қабул қилмайди.

4. савол: ...Менга 4 йилдан бери бир киши Кареядан пул жўнатиб туради оиласидан ташқари, Аллохни йўлига; - фарзандларингизга ишлатинг – деб, касал бўлса... мен касал бўлсам доим ғамҳўр... – қўяверинг, қарамасаям майли, манга Аллоҳ беряпти – деб, эрим қиладигон буржларини қилиб келяпти. Буни эрим билмайдиям, у пулларни факат фарзандларимга, ўзимга, уйга, рўзғорга, камчилигларимга, дори-дармонларга ишлатиб келяпман, қизиқмайдиларам... айтсам, роса кўб сиқилиб кеттим, янаям яшаб келяпман. Бу менга - Аллоҳ тамондан берган - фарзандларимга ризқ деб биламан. У одам шогирдимни тоғаси, фарзандларим билади, Аллох Таоло билади холос. Буни катта бўлсак - Аллоҳ хоҳласа – кайтарамиз, яхшиликларига... - дейди икита ўғлим билади, доим зарур, азоб тортиб турган вақтда... ўқиши ёрдам берадилар... Энди мен нима килишим керак, у айтган гапларига кайдай йул тутай?

Жавоб: яхшилик қилишга Ислом буюрган, сиз олишга ҳаққингиз бор, лекин “- мени ёмон хотин – деб ўйлаётгандирсиз-а,...” деб ўзингиз айтиб турибсиз, яъни мен тўғри тушундим, яхши гумон қиляпман, аслида гумонли ишларни қилиш ҳаром. Бошқалар, бировлар билсачи? Ёмон гап-сўзлар тарқаб кетсачи? Шунга имкони борича маҳрамлар(ака-ука, амаки, тоғалар)ингиз орқали ёки ўша ёрдам қилаётган одамнинг аёли, синглиси каби аёллар орқали олишингиз керак. Бевосита гаплашишингиз, доимий алоқада бўлиб юришингиз ёмон гап-сўзларни тарқалиб кетишига сабаб бўлиб қолиши мумкин. Аслида эрингиздан руҳсатисиз қилишингиз жоиз эмас. Эрингиз ўз масъулиятини тушунмаса, оталик, эрлик вазифаларини қилмаса, унга ҳолатни айтиш билан яхшилик бўлмайди.

Аллоҳдан ҳаққига дуолар қилиб сўранглар. Дўстлари, танишлари, қариндошлари ичида гапи ўтадиган одамлар амру-маъруф, наҳий-мункар қилишлари керак.

Ҳа, жамият бузуқ бўлса, унга аҳамият бермайман, мен бир чекада яшашвераман деган инсонга ҳам ўз касофатини келтиради. Бундай муаммолар жамият тўғри асосга таянганда ўз-ўзидан ҳал бўлади. Шунинг учун жамиятни ўзгартиришга ҳар бир инсон ўз хиссасини қўшишлари вожиб, томошабин бўлиб ўтирганлар қаттиқ гуноҳкор бўладилар.
Муттақий.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.036 seconds.