Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз гость 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Юздан ўпиш
Mux
Про
Св-Жв: 321
Permalink
Сообщение Юздан ўпиш
        July 20, 2018, 02:40
Иқтибос

Ассалому алайкум!

Мен сафардан борганимда, амакимни аёллари (ёшлари анча катта), қўшни бувим (номаҳрам) юзимдан ўпиб кўришишади. Ўпишлик ҳар ҳолатда ҳам зинога етакловчи омил,-деб эшитдим. Мен нима қилай, юзимни обқочайми?

turkiston.-
net
Администратор
Св-Жв: 676
Permalink
Сообщение Св: Юздан ўпиш
        July 20, 2018, 02:41
Иқтибос

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Эркак киши бегона аёлни ўпиши ёки аёл бегона эркакни ўпиши ҳаром. Чунки ўпиш зинога етакловчи ишлардан биридир. Асли бизлардаги урфда бу одатий ҳол, яъни ёши катта, қария онахонларнинг одати. Лекин бундай ўпиш - гарчи шаҳватсиз бўлса ҳам, гарчи зинога олиб бормаса ҳам, гарчи зино қилинмаса ҳам - зинога етакловчи омил бўлганидан шариатда ҳаром қилинган. Чунки Моиз зино қилиб қўйгани учун тошбўрон қилишларини сўраб Расулуллоҳ(с.а.в) ҳузурларига келганда, унга:

«لَعَلَّكَ قَبَّلْتَ...»
«Балки ўпгандирсан?...», деганлар. Бухорий ибн Аббосдан ривоят қилган бу ҳадисдан шундай ўпиш зинога етаклаши маълум бўляпти. Чунки зинонинг ўзини ҳаром қилган оят-ҳадислар зинога етакловчи барча ҳолатларни - гарчи ушлаш бўлса ҳам - агар зинога етакласа, уларни ҳам ҳаром қилган. Шунинг учун бундай ўпиш - гарчи сафардан қайтган шахс билан саломлашиш мақсадида бўлса ҳам - ҳаромдир.

Энди бу ҳукм уларга ётиғи билан, ақидага боғлаб, яъни Аллоҳ Таоло шундай ҳукм қилганлиги ўзимизга қарашли аёллар орқали етказилади, тушунтирилари. Аммо улар билмайди-да, деб юзини тутиб берган одам ҳам гуноҳкор бўлади.
Муттақий.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Версия: 1.0.34; Страница загружена за 0.023 секунд.

One thought on “Савол жавоб майдони

  1. Абу Хурайра

    Ассалому Алейкум Ва Рахматуллох
    менга бир биродар савол берди:
    агар чучкани сойип турип киен ушу пичок билан молди сойип есам нима болади деб
    илтимос шу саволга жовоб топип берсез
    Олдиндан рахмат
    Оллох рози болсин

Шарҳ қолдириш