Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Ислом давлатида нафақа бериладими?
Mux
Про
Св-Жв: 321
Permalink
Post Ислом давлатида нафақа бериладими?
        July 14, 2018, 09:35
Иқтибос

Ассалому алайкум.

Ислом давлатида ёш болаларга нафақа ажратиладими ёки фақат эхтиёжи борларга бериладими? шуни Ислом иқтисодида қандай қаралади? кенгрок тушунтириб берсангиз. олдиндан раҳмат. Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин.

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Св: Ислом давлатида нафақа бериладими?
        July 14, 2018, 09:36
Иқтибос

Ва алайкум ассалом ва раҳмтуллоҳи ва барокатуҳ

Нафақа - ёш бўлсин, қари бўлсин - фақат камбағал ва мискинларга ажратилади:

""Камбағаллик сўзининг луғавий маъноси, муҳтожликдир. У бойлик сўзининг зиддидир. Одамнинг етарли нарсаси бўлмаслиги, муҳтожлиги камбағалликдир. Шариатда камбағал тиланмайдиган, аҳволи ночор муҳтождир. Мужоҳид, камбағал тиланмайдиган одамдир, дейди. Жобир ибн Зайд ҳам худди шундай, яъни камбағал тиланмайдиган одамдир, дейди. Икрима камбағал бу ожиздир, дейди. Оллоҳ Таоло айтади:

رَبِّ إِنِّي لِمَا أَنزَلْتَ إِلَيَّ مِنْ خَيْرٍ فَقِيرٌ
– „Парвардигорим, мен Ўзинг мен учун нима яхшилик (ризқ) туширсанг, ўшанга муҳтождирман“, [28:24]
яъни яхшиликлардан менга ниманики нозил қилган бўлсанг, оз бўладими, кўп бўладими, унга муҳтожман. Аллоҳ Таоло айтади:

وَأَطْعِمُوا الْبَائِسَ الْفَقِيرَ
– „Бечора камбағалларга ҳам едиринглар“, [22:28]
яъни фалокатга учраган бахтсизга ва йўқчиликдан силласи қуриган камбағалга таом беринглар. Оят ва асарларнинг ҳаммаси камбағалликнинг муҳтожлик эканига далолат қиляпти. Унинг тафсилоти эҳтиёж сўзининг маъносидан келиб чиқади.

Капиталистик иқтисодий тузумда камбағаллик ўзгармас, аниқ бир нарсанинг атамаси эмас, нисбий нарса, деб эътибор қиладилар. Унга товар ва хизматларга бўлган эҳтиёжларни қондиролмаслик, деб таъриф берадилар. Эҳтиёжлар эса маданият ривожланган сари ўсиб, тараққийлашиб бораверади. Натижада эҳтиёжларни қондириш шахслар ва умматларга қараб ҳар хил бўлиб қолади. Қолоқ умматлар керакли товар ва хизматларга бўлган эҳтиёжларини қондириш билан чеклансалар, моддий жиҳатдан тараққийлашган, ривожланган, маданийлашган умматларнинг эҳтиёжлари кўп бўлади. Уларни қондириш учун кўп товар ва хизматлар керак бўлади. Шунга кўра, улардаги камбағаллик қолоқ диёрдагилардан бошқача ҳисобланади. Масалан, камолий эҳтиёжларни қондирмаслик Европа ва Америкада камбағаллик ҳисобланса, Миср ва Ироқда камбағаллик ҳисобланмайди. Капиталистик иқтисодий тузумдаги бу қараш хатодир. Чунки у нарсанинг маъносини ҳақиқийликдан нисбийликка айлантириб юборади. Бундай қилиш хатодир. Негаки, нарса ўз воқеига эга бўлади ва воқеъи билан таърифланади. У ўз воқеига эга бўлмаган нисбий нарса эмас. Қолаверса, шариат, модомики, шахс сифатидаги эмас, инсон сифатидаги инсонга келган экан, унинг низоми шахсларга қараб ҳар хил бўлмайди. Испания ва Ямандаги давлатнинг камбағалликка нисбатан қараши бир-биридан фарқли бўлиши мумкин эмас. Чунки уларнинг ҳаммаси ҳам инсон бўлиб, уларнинг муаммолари учун ечим ишлаб чиқилган.

Ислом қайси диёр, қайси авлодда бўлишидан қатъий назар камбағалликка битта эътибор билан қарайди, яъни уни асосий эҳтиёжларини тўла қондира олмаслик, деб ҳисоблайди. Шариат асосий эҳтиёжларни уч нарса билан, яъни озуқа, кийим ва жой билан белгилайди. Оллоҳ Таоло айтади:

وَعَلَى الْمَوْلُودِ لَهُ رِزْقُهُنَّ وَكِسْوَتُهُنَّ بِالْمَعْرُوفِ لَا تُكَلَّفُ نَفْسٌ إِلَّا وُسْعَهَا لَا تُضَارَّ وَالِدَةٌ بِوَلَدِهَا وَلَا مَوْلُودٌ لَهُ بِوَلَدِهِ وَعَلَى الْوَارِثِ مِثْلُ ذَلِكَ
– „Оналарни яхшилик билан едириб-кийдириш отанинг зиммасидадир. Ҳеч кимга тоқатидан ташқари нарса таклиф қилинмайди. Болалари сабабли ота ҳам, она ҳам зарар тортмасин. Меросхўр-ворис зиммасида ҳам худди шундай (бурч) бор“, [2:233]
яна айтади:

أَسْكِنُوهُنَّ مِنْ حَيْثُ سَكَنتُمْ مِنْ وُجْدِكُمْ
– „Уларга (яъни талоқ қилиниб, идда сақлаётган аёлларингизга) ўзлариигиз маскан тутган - қудратингиз етган жойдан маскан беринглар“, [65:6]

Ибн Можа Абул-Аҳвасдан ривоят қилишича, Пайғамбар(с.а.в):

«أَلاَ وَحَقُّهُنَّ عَلَيْكُمْ أَنْ تُحْسِنُوا إِلَيْهِنَّ فِى كِسْوَتِهِنَّ وَطَعَامِهِنَّ»
«Огоҳ бўлингларки, яхшилаб кийинтириб, едиришингиз уларнинг устингиздаги ҳаққидир», деганлар. Шулардан кўриниб турибдики, қондирилмаслик камбағаллик ҳисобланадиган асосий эҳтиёжлар озуқа, кийим ва жойдир. Қолганлари камолий эҳтиёжлар ҳисобланади. Камолий эҳтиёжларини қондиролмаган одам камбағал дейилмайди. Чунки камбағалликнинг исломий маъноси, умматнинг қолоқлашуви ва ҳалокатига сабаб бўладиган ишлардан ҳисобланувчи асосий эҳтиёжларнинг қондирилмаслигдир. Ислом уни, шайтоннинг ваъдаси, деб белгилади. Оллоҳ Таоло айтади:

الشَّيْطَانُ يَعِدُكُمْ الْفَقْرَ
„Шайтон сизларни (агар эҳсон қилсангиз) камбағал бўлиб қолишингиздан қўрқитади“. [2:268]
Ислом камбағалликни заифлик, деб эътибор қилиб, камбағалларга раҳмдиллик қилишга буюрди. Оллоҳ Таоло айтади:

إِنْ تُبْدُوا الصَّدَقَاتِ فَنِعِمَّا هِيَ وَإِنْ تُخْفُوهَا وَتُؤْتُوهَا الْفُقَرَاءَ فَهُوَ خَيْرٌ لَكُمْ
– „Агар садақаларни ошкора ҳолда берсангиз, жуда яхши. Агар махфий қилиб фақир-камбағалларга берсангиз, бу ўзингиз учун янада яхшироқдир“, [2:271]
яна айтади:

وَأَطْعِمُوا الْبَائِسَ الْفَقِيرَ
– „Бечора камбағалларга ҳам едиринглар“, [22:28]
Ислом ожизларнинг асосий эҳтиёжларини қондирилишини фарз қилиб белгилади. Агар шахс ўзи топса, яхши. Моли ёки имконияти йўқлиги туфайли тополмаса, шариат бўйича бошқаларнинг унга ёрдам бериши лозим бўлади. Токи, у ҳам асосий эҳтиёжларини тўла қондира олсин. Шариат бу нарсаларда шахсга қандай ёрдам беришни тафсилоти билан айтиб ўтган. Уларни меросхўр қариндошларига вожиб қилган. Оллоҳ Таоло айтади:

وَعَلَى الْمَوْلُودِ لَهُ رِزْقُهُنَّ وَكِسْوَتُهُنَّ بِالْمَعْرُوفِ لَا تُكَلَّفُ نَفْسٌ إِلَّا وُسْعَهَا لَا تُضَارَّ وَالِدَةٌ بِوَلَدِهَا وَلَا مَوْلُودٌ لَهُ بِوَلَدِهِ وَعَلَى الْوَارِثِ مِثْلُ ذَلِكَ
– „Оналарни яхшилик билан едириб-кийдириш отанинг зиммасидадир. Ҳеч кимга тоқатидан ташқари нарса таклиф қилинмайди. Болалари сабабли ота ҳам, она ҳам зарар тортмасин. Меросхўр-ворис зиммасида ҳам худди шундай (бурч) бор“, [2:233]
яъни меросхўр ҳам едириб кийинтиришда ота кабидир. Бу ердаги меросхўрдан мурод амалда меросҳўр бўлаётган одам эмас, балки меросга ҳақли бўлган одамлардир. Агар бундай қариндошлари бўлмаса, унинг нафақаси байтулмолнинг гарданига тушади, яъни байтулмол унга закотлардан ажратиб беради. Абу Ҳурайра ривоят қилишича, Пайғамбар(с.а.в):

«مَنْ تَرَكَ مَالاً فَلِوَرَثَتِهِ، وَمَنْ تَرَكَ كَلاًّ فَإِلَيْنَا»
«Ким мол қолдириб кетган бўлса, ворисларигадир, кимки қаровсиз муҳтожларни қолдирса, бизнинг гарданимизгадир», дедилар. Муслим ривояти. Қаровсиздан мурод, боласи ҳам отаси ҳам бўлмаган ожиз одамдир. Оллоҳ Таоло айтади:

إِنَّمَا الصَّدَقَاتُ لِلْفُقَرَاءِ وَالْمَسَاكِينِ
– „Албатта, садақалар фақат муҳтож ва мискинларга...“. [9:60]

Байтулмолнинг закот қисми камбағалу мискинларнинг эҳтиёжларини қондиришга кифоя қилмаса, бошқа қисмларидан ҳам олиш вожиб бўлади. Агар байтулмолда фақиру мискинларга бериладиган мол бўлмаса, давлатнинг бойларга солиқ солиши лозимдир. Чунки нафақа, аввало, қариндошларга, улар бўлмаса, закот молларига, улар ҳам топилмаса, байтулмолга, унда ҳам топилмаса, барча мусулмонларга фарздир. Аҳмад ривоят қилишича, Пайғамбар(с.а.в) шундай деганлар:

«أَيُّمَا أَهْلُ عُرْصَةٍ, أَصْبَحَ فِيهِمْ أُمْرُؤٌ جَائِعٌ، فَقَدْ بَرِئَتْ مِنْهُمْ ذِمَّةُ اللهِ تَبَارَكَ وَتَعَالَى»
«Қайси бир маҳаллада қорни оч одам тонг орттирса, Аллоҳ Таборака ва Таолонинг ҳимояси улардан кўтарилади». Пайғамбар(с.а.в) Парвардигоридан ривоят қилади:

«مَا آمَنَ مَنْ بَاتَ شَبْعَانَ، وَجَارُهُ جَائِعٌ إِلَى جَنْبِهِ وُهُوَ يَعْلَمُ بِهِ»
«Қўшнисининг очлигини била туриб, тўқ ҳолида тонг оттирган одам Менга иймон келтирмабди». Бу ҳадисни Баззор Анасдан ривоят қилган. Аллоҳ Таоло айтади:

وَفِي أَمْوَالِهِمْ حَقٌّ لِلسَّائِلِ وَالْمَحْرُومِ
– „Уларнинг мол-мулкларида сўрагувчи ва (мол-давлатдан) маҳрум-муҳтож кишилар учун ҳақ-улуш бўлар эди“, [51:19]

Пайғамбар(с.а.в)нинг ансорларга камбағал муҳожирларни боқишни буюришлари ҳам бу ишнинг ҳамма мусулмонларга фарзлигини кўрсатади. Ҳамма мусулмонларга - фарз, дегани, халифаниннг гарданидаги фарз, деганидир, чунки умматни у бошқаради. Бу фарзни адо этиш учун мусулмонлардан мол йиғиш лозим. Ана шунда у мусулмонларнинг гарданидан байтулмолнинг гарданига ўтади-да, фақиру мискинларга таом бериш билан байтулмол уни адо этади.

Хуллас, қайси бир мискин ва фақир нафақасини ўзи топишига мажбур қилинганидан кейин, топа олса, топа олди. Топа олмаса, бу ишга меросхўр қариндошлари мажбур қилинади. Қариндошлари ҳам топа олмаса ёки улар мавжуд бўлмасалар, бу вазифа байтулмолнинг закот қисмига, у ҳам топа олмаса, байтулмолнинг ўзига юклатилади, унда ҳам топилмаса, ҳамма мусулмонларнинг гарданидаги фарзга айланади.

Энди фақиру мискиннинг нафақаси қандай қариндошларга вожиб бўлишига тўхталамиз. У бой қариндошларга вожибдир. Кимдан садақа (закот) талаб қилинса, у бой ҳисобланади. Кимки садақа (закот) беришдан қайтарилса, демак, у бой эмас. Бухорий Саид ибн Мусайябдан, у Абу Ҳурайрадан ривоят қилишича, Пайғамбар(с.а.в):

«خَيْرُ الصَّدَقَةِ مَا كَانَ عَنْ ظَهْرِ غِنًى»
«Садақанинг яхшиси беҳожатлик ортидан қилинганидир», деганлар. Беҳожатлик дегани, инсоннинг ўз эҳтиёжларини қондириши учун етарли моли бўлиши деганидир. Фақиҳлар айтадилар: «Беҳожатлик кишининг ўз оиласи билан тўйиб бир хил овқат ейиши, бир хил кийиниши, бир хил жойда туриши, бир хил улов ва бир хил кўринишга эга бўлишидир». Беҳожатликнинг луғавий маъноси ҳам шунга тўғри келади. Луғатда кишининг бой бўлиши етарли таъминланишини билдиради. Шунга кўра, нафақа мискин - фақирнинг эмас, бойнинг гарданига вожибдир. Аллоҳ Таоло айтади:

لِيُنفِقْ ذُو سَعَةٍ مِنْ سَعَتِهِ وَمَنْ قُدِرَ عَلَيْهِ رِزْقُهُ فَلْيُنفِقْ مِمَّا آتَاهُ اللَّهُ
– „Бой-бадавлат киши ўз бойлигидан нафақа берсин. Кимнинг ризқи танг қилинган (камбағал) бўлса, у ҳолда (ғаний) Оллоҳ ўзига ато этган нарсадан (ҳолига яраша) нафақа берсин“. [65:7]

Муслим Жобирдан ривоят қилишича, Пайғамбар(с.а.в) шундай деганлар:

«ابْدَأْ بِنَفْسِكَ فَتَصَدَّقْ عَلَيْهَا، فَإِنْ فَضَلَ شَيْءٌ فَلِأَهْلِكَ، فَإِنْ فَضَلَ عَنْ أَهْلِكَ شَيْءٌ فَلِذِي قَرَابَتِكَ، فَإِنْ فَضَلَ عَنْ ذِي قَرَابَتِكَ شَيْءٌ فَهَكَذَا وَهَكَذَا، يَقُولُ فَبَيْنَ يَدَيْكَ، وَعَنْ يَمِينِكَ، وَعَنْ شِمَالِكَ»
«Садақа қилишни ўзингдан бошла, ортиб қолса, оилангга, оилангдан ҳам ортса, қариндошларингга, қариндошларингдан ҳам ортса, шу тариқа, қўл остингдагиларга, ўнг тарафингдагиларга, чап тарафингдагиларга бергин». Инсоннинг ўзига сарфлаши керакли эҳтиёжларини қондиришидир. Улар эса асосий эҳтиёжларидангина иборат эмас. Чунки шариат унга аёлини ҳам ҳолига қараб, урфга қараб, таъминлашни вожиб қилган. Оллоҳ Таоло айтади:

رِزْقُهُنَّ وَكِسْوَتُهُنَّ بِالْمَعْرُوفِ
– „Оналарни яхшилик билан едириб-кийдириш“, [2:233]
ўзига сарфлаши ҳам етарли миқдорда эмас, урфга қараб бўлади. Пайғамбар(с.а.в) Абу Суфённинг хотини Ҳиндга:

«خُذِى مَا يَكْفِيكَ وَوَلَدَكَ بِالْمَعْرُوفِ»
«Ўзинга ва болангга етадиганини яхшилик билан (урфга қараб) ол», дедилар. Бухорий ва Аҳмад ривояти. У киши, «ўзингга етадигани» деб қўя қолмадилар, балки «яхшилик билан (урфга қараб)», деган сўзни ҳам қўшиб қўйдилар. Бундай қилишлари етарли сўзидан Ҳинд билан боласининг ҳолатлари ва улар кабиларга нисбатан урфда белгиланган миқдорни назарда тутаётганларини кўрсатади. Демак, гарданига нафақа вожиб бўлаётган одамнинг беҳожатлиги асосий эҳтиёжларигагина эмас, одамлар ўртасидаги урфда бўлаётган эҳтиёжларига ҳам етарли молининг бўлиши билан белгиланади. Бу иш маълум миқдор билан белгиланмайди. У шахсга ва шахснинг яшаш даражасига ҳавола қилинади. Айрим фақиҳлар ортгани беҳожатлик ҳисобланадиган эҳтиёжларни беш нарса, деб белгилаганлар. Улар: озуқа, кийим, жой, уйланиш ва улов. Лекин бунга аниқ ҳужжат ворид бўлмаган. Урфга қараб олинаверади. Шунга кўра, беҳожатлик урфдаги эҳтиёжларини қондиришдан ортиқчаси билан белгиланади. Кимнинг моли шу эҳтиёжлардан ортса, фақиру мискиннинг нафақаси унга вожибдир. Ортмаса, вожиб эмас. хулоса шуки, нафақаси вожибга айланадиган фақир асосий эҳтиёжларини қондиролмаган одамдир. Яъни озуқага, кийимга ва жойга муҳтож бўлган кишилардир. Нафақа беришнинг вожиблиги гарданига тушадиган, ҳамма мусулмон қатори молиявий мажбурият бўйнига юклатиладиган бой эса асосий эҳтиёжлари эмас, урфдаги эҳтиёжларини қондиришдан ортиқча мулкка эга бўлган кимсадир. Урфдаги эҳтиёж ўзининг ва ўзи каби одамларнинг аҳволига қараб белгиланади"".(“Исломда иқтисод низоми” китобидан).

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.04 seconds.