Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Қизил ярим ой жамиятини фондидан ёрдам олса бўладими?
Mux
Про
Св-Жв: 321
Permalink
Post Қизил ярим ой жамиятини фондидан ёрдам олса бўладими?
        July 13, 2018, 04:24
Иқтибос

Ассалому алайкум.

Бир биродаримиз илтимос килиб сўраганди. Қизил ярим ой жамиятини фондидан ёрдам олса бўладими? жавобини тезроқ билиб беринг деганди.

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Св: Қизил ярим ой жамиятини фондидан ёрдам олса бўладими?
        July 13, 2018, 04:27
Иқтибос

Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Шахс ёки бир жамоат ўзлари учун кофирдан ёрдам олишлиги жоизлигига далиллар кўп. Масалан: Пайғамбаримиз Росулуллоҳ(с.а.в) амакисидан ёрдам олган, яъни Абу Толибнинг ҳимоясида юрган. Ёки Ҳабашистонга бир жамоат ҳижрат қилишганда ўша ердаги подшоҳдан ёрдам сўрашган. Бу ёрдам ҳамма нарсани ўз ичига олади:

«« Арабистон ярим оролида Қурайшнинг фитналари мана шундай давом этди. Қурайш бу билан кифояланиб қолмади, мусулмонлар Ҳабашистонга ҳижрат қилишганини эшитгач, Нажошийнинг ҳузуридагиларни мусулмонларга қарши қайраб, уларни Ҳабашистондан чиқартириб юбориш учун икки элчи юборди. Улар Амр ибн Ос ва Абдуллоҳ ибн Рабиъа эди. Улар Ҳабашистонга етиб келиб, Нажоший саройидаги бош руҳонийларга - мусулмонларни Маккага қайтаришга ёрдам қилишларини ўтиниб - ҳадялар беришди. Кейин Нажоший ҳузурига кириб, шундай дейишди: «Эй подшоҳ, сизнинг юртингизга биздан аҳмоқ ёшлар келган. Улар ўз қавмлари динини тарк қилишган, бироқ, сизнинг динингизга киришмаган. Ўзлари тўқиб олган биз ҳам, сиз ҳам билмаган бир динни олиб келишган. Бизни уларнинг ота-боболари, амакилари, қариндошлари уларни ўз юртларига қайтариб юборишингиз учун ёрдам сўраб олдингизга юборишди. Зеро, қариндошлари уларнинг айблари ва қилмишларини жуда яхши биладилар». Нажоший мусулмонлардан бу хусусда нима дейишларини билиш учун уларни чақиртириб сўради: «Сизлар қавмингиздан ажралишингизга, менинг динимга ва бошқа ҳеч бир миллатнинг динига кирмаслигингизга сабаб бўлган бу дин қандай?» Унга Жаъфар ибн Абу Толиб жоҳилиятдаги аҳволлари, ўзлари қандай сифатда бўлганларини баён қилиб, жавоб берди. Кейин Ислом олиб келган ҳидоятни, мусулмон бўлганларидан сўнг аҳволлари қандай суратга ўзгарганини баён этди. Кейин Қурайшнинг уларни қандай азоб ва қийноқларга дучор қилганини сўзлаб берди ва: «Қурайш бизга зўравонлик қилиб, қийноқларга дучор қилгач, бизни танг аҳволга солиб қўйгач, динимиздан қайтаришга урингач, сизнинг юртингизга келдик, бошқалардан кўра сизнинг ҳимоянгизда бўлишни танладик ва сизнинг ҳузурингизда зулмга учрамасликка умид қилдик», деди. Нажоший Жаъфарга деди: «Сизларда пайғамбарларингиз келтирган бирор нарса борми, менга ўқиб берсанг?» Жаъфар «Ҳа», деди ва Қуръондан «Марям» сурасининг бошидан ушбу оятигача ўқиб берди:

فَأَشَارَتْ إِلَيْهِ قَالُوا كَيْفَ نُكَلِّمُ مَنْ كَانَ فِي الْمَهْدِ صَبِيًّا ۩ قَالَ إِنِّي عَبْدُ اللَّهِ آتَانِي الْكِتَابَ وَجَعَلَنِي نَبِيًّا ۩ وَجَعَلَنِي مُبَارَكًا أَيْنَ مَا كُنتُ وَأَوْصَانِي بِالصَّلاَةِ وَالزَّكَاةِ مَا دُمْتُ حَيًّا ۩ وَبَرًّا بِوَالِدَتِي وَلَمْ يَجْعَلْنِي جَبَّارًا شَقِيًّا ۩ وَالسَّلاَمُ عَلَيَّ يَوْمَ وُلِدْتُ وَيَوْمَ أَمُوتُ وَيَوْمَ أُبْعَثُ حَيًّاو
– „Шунда Марям оғиз очмасдан боласига ишора қилди, яъни унинг ўзидан сўранглар, деди. Улар айтдилар: «Бешикдаги чақалоқ билан қандай сўзлашурмиз?!» Шу пайт чақалоқ (яъни Ийсо) тилга кириб деди: «Мен Аллоҳнинг бандасиман. У зот менга Китоб - Инжил ато этди ва мени пайғамбар қилди. Яна мени қаерда бўлсам, хайру-баракотли қилди ва модомики ҳаёт эканман, намозни адо этишни ва закотни беришни амр қилди. Шунингдек, Аллоҳ мени онамга меҳрибон қилди ва мени ситамкор, бадбахт қилмади. Менга туғилган кунимда ҳам, вафот бўладиган кунимда ҳам, қайта тириладиган кунимда ҳам тинчлик-омонлик бўлур»“. [19:29-33]

Руҳонийлар бу сўзларни эшитгач: «Бу сўзлар билан саййидимиз Ийсонинг сўзлари битта булоқдан чиқмоқда» дейишди. Нажоший ҳам: «Дарҳақиқат, бу ва Ийсо олиб келган нарса битта жойдан чиқмоқда», деди. Кейин Қурайшнинг элчиларига қараб: «Жўнанглар, мен буларни сизларга бермайман», деди. Лекин элчилар Нажошийнинг ҳузуридан чиқиб, бошқа йўл қўллаш ҳақида ўйлаб қолишди. Эртаси куни Амр ибн Ос Нажошийнинг олдига бориб деди: «Мусулмонлар Ийсо ибн Марям ҳақида хунук гаплар гапиришади, сиз уларни чақиртириб, Ийсо ҳақида нима дейишларини сўранг». Нажоший уларни чақиртириб, Ийсо ҳақида нима дейишларини сўради. Жаъфар айтди: «Биз у ҳақида пайғамбаримиз келтирган гапларни айтамиз. Пайғамбаримиз айтадиларки: «Ийсо ибн Марям Аллоҳнинг бандаси ва элчиси, Унинг томонидан бўлган руҳ соҳиби ва покиза Марямга етказган сўзидир». Кейин Нажоший бир чўп билан ерга чизиб, Жаъфарга: «Сизларнинг динингиз билан бизнинг динимиз ўртасида мана шу чизиқдан бошқа нарса йўқ», деди ва Қурайш элчиларини қайтариб юборди. Элчилар ҳеч нарса қила олмасдан қуруқ қайтишди…»».

Аммо дин учун ёрдам сўрашда иймон шарт, яъни Исломни ҳимояси учун ёки ривожлантириш учун кофирдан ёрдам сўрашда, Росулуллоҳ(с.а.в) талабун нусра қилгандаги каби аввал Исломга иймон келтириш талаб қилинади, уларнинг байроғи остида туриб дин ривожлантирилмайди: Чунки Аллоҳ Таоло шундай дейди:

وَلَن يَجْعَلَ اللّهُ لِلْكَافِرِينَ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ سَبِيلاً
– „Ва Аллоҳ ҳаргиз кофирлар учун мўминлар устига йўл бермагай“. [4:141]
Муттақий.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.032 seconds.