Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз гость 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Уйланишда қалин масаласи қандай бўлади?
Mux
Про
Св-Жв: 316
Permalink
Сообщение Уйланишда қалин масаласи қандай бўлади?
        July 8, 2018, 21:13
Иқтибос

Ассалому алайкум

Уйланишда қалин масаласи қандай бўлади?

Нусуслари билан тушунтириб берсангиз.

Аллоҳ рози бўлсин.

turkiston.-
net
Администратор
Св-Жв: 671
Permalink
Сообщение Св: Уйланишда қалин масаласи қандай бўлади?
        July 8, 2018, 21:18
Иқтибос

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Исломда маҳр бор нарса, бизда «қалин» сўзи билан ишлатилиб қолинган. Аслида аёл никоҳланаётганда эркак киши унга қандайдир миқдорда(аёлни рози қиладиган) ҳадя бериши вожиб.

««Ислом аёл учун маҳрни эркакнинг зиммасига юклаб, уни аёлнинг эркак зиммасидаги ҳаққи қилиб қўйди. Ҳолбуки (никоҳдан) баҳраманд бўлиш ёлғиз эркак учун эмас, балки эркак ва аёл учундир. Аллоҳ Таоло дейди:

وَآتُوا النِّسَاءَ صَدُقَاتِهِنَّ نِحْلَةً فَإِنْ طِبْنَ لَكُمْ عَنْ شَيْءٍ مِنْهُ نَفْسًا فَكُلُوهُ هَنِيئًا مَرِيئًا
„Хотинларингизга маҳрларини ҳадя каби берингиз! Агар ўзлари сизлар учун у маҳрдан бирон нарсани ихтиёрий равишда кечсалар, сизлар уни пок ва муборак билиб еяверинглар“. [4:4]

«Ниҳла» сўзининг маъноси ҳадядир. Зеро, маҳр - баъзи кишилар ўйлаганидек - аёллик иффатининг бадалига берилган нарса эмас, балки ҳадядир. Расулуллоҳ(с.а.в) бир кишини уйлантираётиб унга:

«هَلْ مِنْ شَيْءٍ تُصْدِقُهَا؟ فَالْتَمَسَ وَلَمْ يَجِدْ قَالَ: اِلْتَمِسْ وَلَوْ خَاتَمًا مِنْ حَدِيدٍ. فَلَمْ يَجِدْ شَيْئًا. فَزَوَّجَهُ إِيَّاهَا بِمَا مَعَهُ مِنَ الْقُرْآنِ»
«Унга ҳадя қиладиган бирор нарсанг борми?», дедилар. У қидириб топа олмади. Шунда: «Гарчи темир узук бўлса ҳам топ», дедилар. У ҳеч нарса топа олмади. Шунда уни Қуръондан билган оятларини ўргатиб қўйиши эвазига уйлантириб қўйдилар». (Бухорий ривояти)»».(“Исломда ижтимо низоми” китобидан).

Маҳрларни камайтиришга тарғиб қилиш билан уйланиш ишини бутунлай енгиллатди. Пайғамбар(с.а.в) дедилар:

«أَعْظَمُ النِّسَاءِ بَرَكَةً أَيْسَرُهُنَّ صَدَاقًا»
«Аёлларнинг энг баракалиси маҳри озларидир» (Ҳоким ривояти).
Муттақий.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Версия: 1.0.34; Страница загружена за 0.027 секунд.

One thought on “Савол жавоб майдони

  1. Абу Хурайра

    Ассалому Алейкум Ва Рахматуллох
    менга бир биродар савол берди:
    агар чучкани сойип турип киен ушу пичок билан молди сойип есам нима болади деб
    илтимос шу саволга жовоб топип берсез
    Олдиндан рахмат
    Оллох рози болсин

Шарҳ қолдириш