Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз гость 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Ўрта Осиё ерлари, ҳоссатан Қирғизистон ерлари ушрий ерларми ёки хирожийми?
Mux
Про
Св-Жв: 288
Permalink
Сообщение Ўрта Осиё ерлари, ҳоссатан Қирғизистон ерлари ушрий ерларми ёки хирожийми?
        July 8, 2018, 19:39
Иқтибос

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Ушр ва хирож тўғрисида савол бориди.

1. Бугунги кунда Ўрта Осиё ерлари, ҳоссатан Қирғизистон ерлари ушрий ерларми ёки хирожийми?

2. Ушр нималардан берилади? Хурмо, майиз, арпа ва буғдойданлами ёки бошқа экинлардан ҳам бериладими?

3. Агар хурмо, майиз, арпа ва буғдойданла берилса бошқа экинлардан мисол учун макка, паҳта, шоли ва булардан бошқаларидан нима берилади?

Анчадан бери кўпчиликдан сўраб шу саволларга аниқ жавоб тополмаябман. Бири бизни ерлар ушрий ерлар деса бири хирожий дейди, бири ушр 4та нарсаданла олинади деса яна биттаси бошқа донли экинлардан ҳам олинади дейди.
Шунга тиниғроқ далили билан жавоб берсангиз.
Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин.

turkiston.-
net
Администратор
Св-Жв: 643
Permalink
Сообщение Св: Ўрта Осиё ерлари, ҳоссатан Қирғизистон ерлари ушрий ерларми ёки хирожийми?
        July 8, 2018, 19:48
Иқтибос

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Бу мавзуъ муҳтаҳидлар ўртасида иҳтилофли бўлиб, бизнинг рай қуйдагича:(“ҳалифалик давлатида моллар” китобидан олинди).
1.Савол: Бугунги кунда Ўрта Осиё ерлари, ҳоссатан Қирғизистон ерлари ушрий ерларми ёки хирожийми?

Жавоб: Бизлардан фатҳлар замони узоқлашиб, сулҳ орқали ёки куч билан фатҳ қилинган ерларнинг барчасида инсонлар Исломга киргандан кейин, сулҳ ерлари, куч билан босиб олинган ерлар, тирилтирилган ёки ажратиб берилган ерларни белгилайдиган дафтар ва девонларнинг кўплари йўқ бўлиб кетган бугунги кунда жойларнинг аҳли ўз ихтиёри билан Исломга бўйсунгани ёки куч билан босиб олинганлиги ёки муайян ҳолатда тутиб турилганлиги тўғрисидаги умумий маълумотни эътиборга олган ҳолда қуйидаги тарзда чора кўриш мумкин бўлади.

Ироқ ерларининг ҳаммаси, Кувайт, Эрон, Ҳиндистон, Покистон, Афғонистон, Туркистон, Бухоро, Самарқанд, (Қирғизстон ҳам) Шом ўлкаси, Туркия, Миср, Судан, Шимолий Африка ҳаммаси хирожий ер деб ҳисобланади. Чунки улар куч билан фатҳ қилинган. У ердаги мусулмон ва кофирлар хирож бериши вожиб. У ернинг мусулмонлари хирож тўлаганларидан кейин закот бериладиган экин ҳосили закот нисобига етган бўлса, ушр ҳам беришлари вожиб бўлади. Лекин, мусулмонлардан бўлган бир киши ҳужжатлар билан унинг ери ушрий ерлигини исботласа, у хирож бермайди, балки ушр бериш билан кифояланади.

Араб ярим ороли, Яман, Индонезия, Жанубий-шарқий Осиё ва шу каби минтақалар ушрий ер ҳисобланиб, хирож лозим эмас. Уларга ер ҳосилидан закот сифатида ушр вожиб бўлади.

2.Савол: Ушр нималардан берилади? Хурмо, майиз, арпа ва буғдойданлами ёки бошқа экинлардан ҳам бериладими?

Жавоб: Закот буғдой, арпа, хурмо ва майизда вожиб бўлади. Амр ибн Шуайб отасидан, отаси Абдуллоҳ ибн Амрдан ривоят қилган ҳадисда: «Расулуллоҳ(с.а.в) буғдой, арпа, хурмо ва майизда закотни вожиб қилдилар», дейди. Яна Мусо ибн Талха: «Расулуллоҳ(с.а.в) Муоз ибн Жабални Яманга юборган вақтларида буғдой, арпа, хурмо ва узумдан закот олишни унга буюрдилар», дейди. Бу ҳадислар экин ва мева закотини бу 4 навдан - буғдой, арпа, хурмо ва майиздан олиниши, бундан бошқа экин ва мева навларидан олинмаслигини баён қилди, бунинг сабаби, аввалги 2 ҳадис чеклашга далолат қилувчи «иннамо» лафзи билан бошланган. Закот вожиблигини бу 4 навга чеклашни Ҳоким, Байҳақий ва Табароний Абу Мусо ва Муоздан ривоят қилган ҳадислар таъкидлайди. Набий(с.а.в) уларни одамларга дин ишларидан таълим бергани Яманга юборган вақтларида: «Садақани фақатгина бу 4 нав - буғдой, арпа, хурмо ва майиздан оласизлар», дедилар. Байҳақий ҳадис ҳақида: «Унинг ровийлари ишончли, бир-бирига боғланган», деди. Бу ҳадисда экин ва мевалардаги закотни фақат шу 4 навдан олиш лозимлиги равшан кўрсатиб берилган. Чунки «إِلَّا» (илло) лафзидан олдин нафий ёки наҳий ҳарфлари келса « إِلَّا» («илло» лафзи) ўзидан олдинги нарсани ўзидан кейинги нарсага чеклашни ифодалайди, яъни садақа олишни « إِلَّا» (илло) лафзидан кейин зикр қилинган 4 нав: буғдой, арпа, майиз ва хурмога чеклашни ифодалайди.

Чунки ҳадисларда келган «майиз», «хурмо», «арпа», «буғдой» лафзлари жомид (турланмайдиган) исмлар. бу исмларнинг лафзи нутқан ҳам, мафҳуман ҳам, илтизоман ҳам ўзларидан бошқага шомил бўлмайди. Чунки бу исмлар сифат исмлари ва маъно исмлари эмас. Балки бу исмлар нимага ном қилиб қўйилган бўлса, ўшангагина чекланган. Шунинг учун уларнинг лафзидан овқатланиш, қуриш ёки жамлаш маънолари олинмайди. Чунки уларнинг лафзлари бу маънолар ва сифатларга далолат қилмайди. Экин ва меваларнинг юқорида зикр қилинган тўрт турида закотнинг вожиблигини чеклаётган: «Осмон суғорган нарсада ушр, катта челак ёки чархпалак ёрдамида суғорилган экинга ярим ушр», дейилган ҳадисларда келган умум лафзларини хословчидир. Шунинг учун ҳадисларнинг маъноси осмон суғорган буғдой, арпа, хурмо ва майизда ушр (ҳосилнинг 10дан бири), катта челак ёки чархпалак билан суғорилган нарсада ярим ушр бўлади.

3.Савол: Агар хурмо, майиз, арпа ва буғдойданла берилса бошқа экинлардан мисол учун макка, паҳта, шоли ва булардан бошқаларидан нима берилади?

Жавоб: йўқ, гуруч, маккажўхори, ясмиқ дони, нўхат, ловия, бошқа дон ва дуккакли ўсимлик (мош, ловия, нўхат)дан закот олинмайди. Олма, ўрик, анор, апельсин, олхўри, шафтоли, банан (иссиқ мамлакатда ўсадиган ўсимлик ва унинг меваси) ва бошқа ҳул мевалардан ҳам олинмайди. Бу дон ва ҳул меваларни буғдой, арпа, хурмо ва майиз лафзи ўз ичига олмаган. Булардан закот олишга қаратилган саҳиҳ ҳадис, оят, ижмо йўқ. Закот ҳадисларига қиёс кирмайди. Чунки закот ибодатлардандир. Ибодатларга қиёс кирмайди. Шунингдек, кўкатлар, бодиринг, ошқовоқ, шолғом, сабзи каби сабзавотлардан ҳам закот олинмайди. Али(р.а)дан: «Расулуллоҳ(с.а.в) «Сабзавотлардан садақа йўқ - деганлари ривоят қилинди. Оиша(р.а)дан Расулуллоҳ(с.а.в)нинг «Ер ўстирган сабзавотларда садақа йўқ», деганлари ривоят қилинди. Термизий Муоз ибн Жабалдан, Муоз Набий(с.а.в)дан сабзавотлар ҳақида сўраб, хат ёзганини ва Расулуллоҳ(с.а.в) «Унда ҳеч нарса йўқ», деганларини ривоят қилди.

4.Савол: Анчадан бери кўпчиликдан сўраб шу саволларга аниқ жавоб тополмаябман. Бири бизни ерлар ушрий ерлар деса бири хирожий дейди, бири ушр 4та нарсаданла олинади деса яна биттаси бошқа донли экинлардан ҳам олинади дейди. Шунга тиниғроқ далили билан жавоб берсангиз.

Ҳа, шаръий ҳукм далилсиз бўлиши Уммат қолоқлашаётган даврлардан бошланган. Бу ҳато сабабли Умматда фатво ривожланди, яъни ҳар бир амалнинг ҳукмини далилсиз, қандай далилдан чиққанлигини, кимнинг ижтиҳоди эканини айтмасдан одамлар учун ҳукмлар чиқариш фатволар бўлиб, бу Исломдан эмас. ««...Сўнг фиқҳий қолоқлик асри келди. Бу аср шарҳлар ва ҳошиялар ёзиш асри бўлиб, уларнинг кўпи янгилик киритиш, истинбот ва ҳатто бир масалада ижтиҳод қилишдан ҳам холи бўлди. Бундан кейин янада қолоқроқ аср келди. Бу даврда олимлар масала ва аҳкомларнинг вужуҳ ва фуруъларини келтирмасдан, уларнинг ўзини келтириш йўлидан юрдилар. Бу масалалар фатволар деб номланди. Шунинг учун бу фатволарни шаръий аҳкомлар учун манба қилиб олиш дуруст бўлмаганидек, уларни қонунлар учун ҳам манба қилиб олиш дуруст эмас. Чунки улар аҳкомларни истинбот қилишдаги ижтиҳод тариқатидан йироқдир.»» (“Ҳизбут таҳрир тушунчалари” китобидан).

Бу касалликдан куфр бизга ўзларидаги “тақнин” услубини киритишди. Бу услуб билан куфр Ислом номи билан ўзларининг ифлос режаларини амалга оширишди. Хозир ҳам Исломдан бўлмаган фикрлар – яхши ниятлар билан бўлса ҳам – Умматга Исломдан деб сингдиришларида шу “тақнин” ва “фатво”нинг, яъни ҳукмларни далилсиз келтиришнинг таъсири катта. Бундан қутилиш йўли фақат ҳар бир ҳукмнинг далилини келтириш билан бўлади: ««Ислом дарахтининг илдизларидан зараркунандаларни кетказиш – фикр ва аҳкомларни Ислом ақидасига боғлаш ва буларни Қуръон ва суннатдан келиб чиққанлигини баён этиш билан амалга ошади. Ушбу фикр ва аҳкомларни Қуръон ва суннатдан келиб чиққанлиги ҳар бир фикр ва ҳар бир ҳукмнинг шаръий далилини келтириш билан бўлади яъни ҳар бир нарсага – то у Ислом ёки Исломдан деб саналиши учун – далил келтириш зарур»». (“Дусия” китобидан).
Муттақий.

Mux
Про
Св-Жв: 288
Permalink
Сообщение Св: Ўрта Осиё ерлари, ҳоссатан Қирғизистон ерлари ушрий ерларми ёки хирожийми?
        July 12, 2018, 04:36
Иқтибос

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Биродар аввалги ушр ҳақидаги саволимга далили билан қониқарли жавоб олдим, Аллоҳ рози бўлсин.
Яна бир жойини ойдинлаштириб тўлиғлаб қўйсак яҳши бўларди.

"Ироқ ерларининг ҳаммаси, Кувайт, Эрон, Ҳиндистон, Покистон, Афғонистон, Туркистон, Бухоро, Самарқанд, (Қирғизстон ҳам) Шом ўлкаси, Туркия, Миср, Судан, Шимолий Африка ҳаммаси хирожий ер деб ҳисобланади. Чунки улар куч билан фатҳ қилинган. У ердаги мусулмон ва кофирлар хирож бериши вожиб. У ернинг мусулмонлари хирож тўлаганларидан кейин закот бериладиган экин ҳосили закот нисобига етган бўлса, ушр ҳам беришлари вожиб бўлади. "

Бугунги кунда хирож Кимга? Нималардан? Қанча берилади?

turkiston.-
net
Администратор
Св-Жв: 643
Permalink
Сообщение Св: Ўрта Осиё ерлари, ҳоссатан Қирғизистон ерлари ушрий ерларми ёки хирожийми?
        July 12, 2018, 04:39
Иқтибос

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Аслида хирожни халифа(ёки у тайинлаган шахс) олади ва ўз ижтиҳоди билан Уммат манфаатига сарфлайди. Хозирда унинг миқдори қанча бўлишини шаръий белгиловчи шахс йўқ. Мўминлар ўзлари таҳминан хирож чиқармоқчи бўлсалар ҳам уни йиғиб олувчининг ўзи йўқ.(Уммат ғамида юрган одамга ўз ўрнига сарфлаш учун берса жоиз). Шунинг учун жуда кўп шаръий ҳукмлар қатори бу ҳукмга ҳам амал қилиш учун тезроқ халифаликни қайтариш зурур, чунки хирож солинаётганда халифа ер ўлчаш, қиёс қилиш, белгилаш борасида билимли, тажрибали шахсларни жўнатиши лозим. Худди Умар ибн Хаттоб Ироқ атрофидаги қишлоқлардан хирож олиш учун ақлли бир кишини таъйинлаганлари каби. Дарҳақиқат, Умар(р.а) мусулмонларга шундай дедилар: “Ақлли, ишни ўз ўрнига қўядиган ва кофирларга улар кўтара оладиган миқдорни қўядиган ким бор?» Мусулмонлар Усмон ибн Ҳанифни кўрсатишди ва: «Усмонни бундан ҳам муҳимроқ ишга жўнатишингиз мумкин, чунки унда идрок, ақл ва тажриба бор». дейишди. Сўнгра Умар Усмонга Ироқ атрофидаги қишлоқларни ўлчашни топширдилар. Хирож олиш учун жўнатиладиган киши ернинг ҳолатини, яъни ҳосили яхши ва кўп бўлишини ёки ернинг ҳосили кам бўлишини, бу ернинг осмон суви билан ёки чашма ва қудуқ ёки канал ва анҳор сувлари билан суғорилишини ва оқар сув билан ёки сув тортувчи асбоблар ёрдамида суғорилишини эътиборга олиши лозим. Чунки буларнинг сарф-харажатлари баробар эмас. Яна экин ва экилиб ҳосил берадиган мевага эътибор қилиши лозим, чунки баъзи экин ва меваларнинг баҳоси ва қиймати қиммат, баъзисининг баҳоси ва қиймати эса паст бўлади. Ва ернинг жойлашган ўрнига ҳам диққат қилиши зарур. Ер шаҳарга ва шаҳар бозорига яқинми ёки узоқми, шаҳарга етиш ва ер маҳсулотларини бозорга етказишни осонлаштирадиган текис йўллари борми ёки йўллари нотекисми, шуларга ҳам эътибор бериши шарт. Бу ишларнинг ҳаммаси ерга зулм қилинмаслиги ва имкониятидан ортиқча миқдор юкланмаслиги учун асосий тамойиллардир.

Умар ибн Хаттоб Усмон ибн Ҳаниф ва Ҳузайфа ибн ал-Ямон Ироқ атрофидаги ерларни ўлчаб ва хирож олиб қайтишгандан кейин, шундай деди: «Ерга қандай ҳолда хирож солдинглар, эҳтимол одамларга улар тоқат қилаолмайдиган нарсани юклагандирсизлар?» Ҳузайфа: «Уларга ортиқча ер ташладим», дедилар. Усмон эса: «Икки баробар ортиқча ер ташладим, агар хоҳласангиз, қайтариб оламан», дедилар. Расулуллоҳ(с.а.в) ер эгаларига худди закотда мевани чамалашда хурмо эгаларига учдан бир ёки тўртдан бир қисмини қолдиришга буюриб: «Чунки мол (мевалар)ни ўткинчи одамлар ейиши, пишмасдан тўкилиб кетиши, меваси териб олинган дарахтлар бўлиши мумкин», деганлари каби ер эгаларига кутилмаган мусибат ва офатлар учун ён босишга риоя қилиш лозим бўлади. Хирож ерга, экин ва мевага солиниши мумкин. Агар хирож ерга солинса, хирожни қамарий йил билан айланиши эътибор қилинади. Чунки қамарий йил шаръан закот, дия, жизя ва бошка нарсаларнинг муддати ўлчанадиган йилдир. Агар хирож экин ва меваларга солинса, экин ва меванинг пишиб етилишига эътибор қилинади. Бу хирож муддатининг айланиши бўлади. Хирож нақд пул ёки нақд пул ўрнига мева бўлиши, тақсимланган ҳолатда бўлиши ҳам мумкин. Агар хирож нақд пул ёки нақд пул билан бирга донга ёки экин, мевага тақсимланган ҳолда бўлса, албатта, хирож муддатини айланиши экин, мева пишиб сараланганда бўлади, Бугунги кунда хирож ерга экиладиган нарсага мувофиқ, нақд пул бўлиши осонроқ.

Албатта, ерга солинадиган хирож миқдорини белгилаш учун хирож солиш кайфиятини билувчи, юқорида зикри келганидек, мутахассислар зарур. Умар ибн Хаттоб Ҳузайфа ибн Ямонни Дажла орасидаги жойларга, Усмон ибн Ҳанифни Кўфага, Фурот дарёси қирғоқларига жўнатдилар ва икковлари Кўфа ва Басра орасидаги қишлоқ ерларини ўлчашди ва мумкин булган хирожни белгилашди. Сўнгра Умар(р.а) бу ишни тасдиқладилар. Амр ибн Маймун ривоят қиладилар: Мен Умар ибн Хаттобнинг ҳузурларида эдим ва олдиларига Ибн Ҳаниф келиб сўзлай бошлади. Биз Ҳанифнинг Умар(р.а)га шундай деяётганини эшитдик: «Аллоҳга қасамки, агар ҳар бир таноб ерга бир дирҳам ва қафиз (оғирлик ўлчов бирлиги) солсангиз, бу хирож ерга оғир бўлмайди». Муҳаммад ибн Убайд ас-Сақафий ривоят қилиб айтадилар: «Умар ибн Хаттоб Ироқ атрофидаги ерларнинг ҳар бир жарийбига обод ер бўлсин ёки сув босган ер бўлсин бир дирҳам ва қафиз солди ва бедани жарийбига (яъни беда экиладиган бир жарийб ерга) беш дирҳам солди». Шаъбий Умардан қилган ривоятда Умар Усмон ибн Ҳанифни Ироқ атрофидаги қишлоқларга жўнатганини ва арпани жарийбига икки дирҳам ва бедани жарийбига тўрт дирҳам ва шакарқамиш жарийбига олти дирҳам, хурмо жарийбига саккиз дирҳам ва узум жарийбига ўн дирҳам ва зайтуннинг жарийбига ўн икки дирҳам солганини зикр қилди. Булардан билинадики, Усмон ибн Ҳаниф Ироқ ерларига солган ва Умар тасдиқлаган хирож миқдори бир хил бўлмаган, балки ер ҳолати, суғорилиши ва экиладиган нарса навига ҳисобга олинган ҳолда турли хил бўлган эди. Албатта, Умар(р.а) экин экиладиган обод ердан, сувга сероб ердан, ерни ўзидан ва экин мевалардан солиқ олдилар. Хирож миқдорини нақд пул ва дон билан белгиладилар. Бу белгилаш тоқат миқдорига кўра бўлган эди. Бунда адолатсизлик, солиқ миқдори ер эгалари тоқат қилаолмайдиган даража бўлмаган эди ва Умар(р.а) қолганини ер эгаларига топширган эди. Хирож миқдорини белгилаш муайян вақтда ва ижтиҳод асосида мумкин бўлади. Халифа ўз ижтиҳоди, фикрига мувофиқ ернинг ҳолатини серҳосил ёки ҳосил ёмон бўлиши, ер ҳолатини яхшилаш ёки ерни хароб бўлиши, ерни бузиб юборадиган мусибатлар билан бекор қолиши, сувнинг кўпайиб-камайиши, тўхтаб қолиши, офатлар бўлиш-бўлмаслиги, нархнинг кўтарилиб-тушиши билан бўлган ўзгаришга мувофиқ хирож миқдорини ошириши ёки камайтириши жоиздир. Буларнинг ҳаммаси хирож миқдорини белгилашга таъсири бордир ва бу ўзгаришлар эътиборга олиниши лозим. Байтулмолга ва ернинг эгасига зулм бўлмаслиги учун вақти-вақти билан хирож миқдори қайтадан белгилаб турилиши керак.

Умар ибн Хаттобнинг Шом ва Ироқ ерларини бўлиш масаласида низолашган кишиларга айтган гаплари хирож сарф қиладиган ўринларни равшан англатади. Ўша тортишувларда шундай деганлар: «Агар ерни бўлиб берсам сизлардан кейин келадиганларга бирор нарса қолмайди. Мусулмонларга нима бўлади? Қарасаларки, ер бўлиб берилган ва оталаридан мерос ерга эга бўлиб олишган. Бу тўғри фикр эмас. Чегаралар нима билан ҳимоя қилинади? Бу Ироқ, Шом ва булардан бошқа шаҳарлардаги гўдакларнинг ва бева аёлларнинг ҳоли не кечади?»

Маслаҳатлашган ансорларга Умар(р.а) шундай дейди: «Ерни кофир эгалари билан ушлаб туришни фикр қилдим ва уларга у ерда хирож белгилайман, бўйинларига жизя қўяман, уни адо қиладилар ва мусулмон жангчиларига, фарзандларига ва улардан кейингиларга ўлжа бўлади. Кўраяпсизларми, бу чегараларга уни қўриқлайдиган кишилар керак. Кўраяпсизларми, Шом, Жазира, Кўфа, Басра ва Миср каби буюк шаҳарларни. Улар аскарлар билан таминланиши ва аскарларга доим маблағ берилиши керак. Қаердан уларга маблағ берилади, агар ер ва унинг эгалари бўлиб бериб юборилса? Сўнг фай оятини ўқиб шундай деди:

وَالَّذِينَ جَاءُوا مِنْ بَعْدِهِمْ...
– „Улардан кейин (дунёга) келган зотлар...“. [56: 10]
бу оят барча инсонларни ўз ичига олади. Ҳар бир мусулмоннинг бу молда ҳаққи бор. Агар мен тирик бўлсам, барча мусулмонга сарви Химярдаги чўпонга ҳам пешона терисиз ҳам ҳаққи етиб келади».

Булардан равшан бўладики, хирож жамики мусулмонлар ҳаққидир ва давлат уни барчанинг манфаатлари йўлида қилади ҳамда давлат ходимларига ва аскарларга ҳақи шу хирождан берилади. Ундан аскарлар тайёрланади, қуроллар билан жиҳозланади ҳамда бева аёлларга ва муҳтожларга сарф қилинади, одамларнинг ҳожатлари адо қилинади, уларнинг ишлар бошқарилади. Хирожни Халифа Исломга ва мусулмонларга яхшилик ва манфаат бўладиган тарзда ўз ижтиҳоди ва раъй билан белгилайди.(“халифалик давлатида моллар” китобидан).
Муттақий.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Версия: 1.0.34; Страница загружена за 0.047 секунд.

One thought on “Савол жавоб майдони

  1. Абу Хурайра

    Ассалому Алейкум Ва Рахматуллох
    менга бир биродар савол берди:
    агар чучкани сойип турип киен ушу пичок билан молди сойип есам нима болади деб
    илтимос шу саволга жовоб топип берсез
    Олдиндан рахмат
    Оллох рози болсин

Шарҳ қолдириш