Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз гость 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Тазйиқ бўлганда куфр қонунлари билан ҳимояланса бўладими?
Mux
Про
Св-Жв: 288
Permalink
Сообщение Тазйиқ бўлганда куфр қонунлари билан ҳимояланса бўладими?
        June 21, 2018, 03:52
Иқтибос

Ассалому алайкум.

Тазйиқ бўлганда куфр қонунлари билан ҳимояланса бўладими?

turkiston.-
net
Администратор
Св-Жв: 643
Permalink
Сообщение Св: Тазйиқ бўлганда куфр қонунлари билан ҳимояланса бўладими?
        June 21, 2018, 03:53
Иқтибос

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Шахс ёки бир жамоат ўзлари учун кофирдан ёки куфр конунларидан ёрдам олишлиги жоизлигига далиллар кўп. Масалан: Пайғамбаримиз Росулуллоҳ(с.а.в) амакисидан ёрдам олган, яъни Абу Толибнинг ҳимоясида куфр қонуни асосида ҳимояланган. Ёки Ҳабашистонга бир жамоат ҳижрат қилишганда ўша ердаги подшоҳдан ёрдам сўрашган. Бу ёрдам ҳамма нарсани ўз ичига олади:

«« Арабистон ярим оролида Қурайшнинг фитналари мана шундай давом этди. Қурайш бу билан кифояланиб қолмади, мусулмонлар Ҳабашистонга ҳижрат қилишганини эшитгач, Нажошийнинг ҳузуридагиларни мусулмонларга қарши қайраб, уларни Ҳабашистондан чиқартириб юбориш учун икки элчи юборди. Улар Амр ибн Ос ва Абдуллоҳ ибн Рабиъа эди. Улар Ҳабашистонга етиб келиб, Нажоший саройидаги бош руҳонийларга - мусулмонларни Маккага қайтаришга ёрдам қилишларини ўтиниб - ҳадялар беришди. Кейин Нажоший ҳузурига кириб, шундай дейишди: «Эй подшоҳ, сизнинг юртингизга биздан аҳмоқ ёшлар келган. Улар ўз қавмлари динини тарк қилишган, бироқ, сизнинг динингизга киришмаган. Ўзлари тўқиб олган биз ҳам, сиз ҳам билмаган бир динни олиб келишган. Бизни уларнинг ота-боболари, амакилари, қариндошлари уларни ўз юртларига қайтариб юборишингиз учун ёрдам сўраб олдингизга юборишди. Зеро, қариндошлари уларнинг айблари ва қилмишларини жуда яхши биладилар». Нажоший мусулмонлардан бу хусусда нима дейишларини билиш учун уларни чақиртириб сўради: «Сизлар қавмингиздан ажралишингизга, менинг динимга ва бошқа ҳеч бир миллатнинг динига кирмаслигингизга сабаб бўлган бу дин қандай?» Унга Жаъфар ибн Абу Толиб жоҳилиятдаги аҳволлари, ўзлари қандай сифатда бўлганларини баён қилиб, жавоб берди. Кейин Ислом олиб келган ҳидоятни, мусулмон бўлганларидан сўнг аҳволлари қандай суратга ўзгарганини баён этди. Кейин Қурайшнинг уларни қандай азоб ва қийноқларга дучор қилганини сўзлаб берди ва: «Қурайш бизга зўравонлик қилиб, қийноқларга дучор қилгач, бизни танг аҳволга солиб қўйгач, динимиздан қайтаришга урингач, сизнинг юртингизга келдик, бошқалардан кўра сизнинг ҳимоянгизда бўлишни танладик ва сизнинг ҳузурингизда зулмга учрамасликка умид қилдик», деди. Нажоший Жаъфарга деди: «Сизларда пайғамбарларингиз келтирган бирор нарса борми, менга ўқиб берсанг?» Жаъфар «Ҳа», деди ва Қуръондан «Марям» сурасининг бошидан ушбу оятигача ўқиб берди:

فَأَشَارَتْ إِلَيْهِ قَالُوا كَيْفَ نُكَلِّمُ مَنْ كَانَ فِي الْمَهْدِ صَبِيًّا ۩ قَالَ إِنِّي عَبْدُ اللَّهِ آتَانِي الْكِتَابَ وَجَعَلَنِي نَبِيًّا ۩ وَجَعَلَنِي مُبَارَكًا أَيْنَ مَا كُنتُ وَأَوْصَانِي بِالصَّلاَةِ وَالزَّكَاةِ مَا دُمْتُ حَيًّا ۩ وَبَرًّا بِوَالِدَتِي وَلَمْ يَجْعَلْنِي جَبَّارًا شَقِيًّا ۩ وَالسَّلاَمُ عَلَيَّ يَوْمَ وُلِدْتُ وَيَوْمَ أَمُوتُ وَيَوْمَ أُبْعَثُ حَيًّاو
– „Шунда Марям оғиз очмасдан боласига ишора қилди, яъни унинг ўзидан сўранглар, деди. Улар айтдилар: «Бешикдаги чақалоқ билан қандай сўзлашурмиз?!» Шу пайт чақалоқ (яъни Ийсо) тилга кириб деди: «Мен Аллоҳнинг бандасиман. У зот менга Китоб - Инжил ато этди ва мени пайғамбар қилди. Яна мени қаерда бўлсам, хайру-баракотли қилди ва модомики ҳаёт эканман, намозни адо этишни ва закотни беришни амр қилди. Шунингдек, Аллоҳ мени онамга меҳрибон қилди ва мени ситамкор, бадбахт қилмади. Менга туғилган кунимда ҳам, вафот бўладиган кунимда ҳам, қайта тириладиган кунимда ҳам тинчлик-омонлик бўлур»“. [19:29-33]

Руҳонийлар бу сўзларни эшитгач: «Бу сўзлар билан саййидимиз Ийсонинг сўзлари битта булоқдан чиқмоқда» дейишди. Нажоший ҳам: «Дарҳақиқат, бу ва Ийсо олиб келган нарса битта жойдан чиқмоқда», деди. Кейин Қурайшнинг элчиларига қараб: «Жўнанглар, мен буларни сизларга бермайман», деди. Лекин элчилар Нажошийнинг ҳузуридан чиқиб, бошқа йўл қўллаш ҳақида ўйлаб қолишди. Эртаси куни Амр ибн Ос Нажошийнинг олдига бориб деди: «Мусулмонлар Ийсо ибн Марям ҳақида хунук гаплар гапиришади, сиз уларни чақиртириб, Ийсо ҳақида нима дейишларини сўранг». Нажоший уларни чақиртириб, Ийсо ҳақида нима дейишларини сўради. Жаъфар айтди: «Биз у ҳақида пайғамбаримиз келтирган гапларни айтамиз. Пайғамбаримиз айтадиларки: «Ийсо ибн Марям Аллоҳнинг бандаси ва элчиси, Унинг томонидан бўлган руҳ соҳиби ва покиза Марямга етказган сўзидир». Кейин Нажоший бир чўп билан ерга чизиб, Жаъфарга: «Сизларнинг динингиз билан бизнинг динимиз ўртасида мана шу чизиқдан бошқа нарса йўқ», деди ва Қурайш элчиларини қайтариб юборди. Элчилар ҳеч нарса қила олмасдан қуруқ қайтишди…»».

Аммо дин учун ёрдам сўрашда иймон шарт, яъни Исломни ҳимояси учун ёки ривожлантириш учун кофирдан ёрдам сўрашда, Росулуллоҳ(с.а.в) талабун нусра қилгандаги каби аввал Исломга иймон келтириш талаб қилинади: Чунки Аллоҳ Таоло шундай дейди:

وَلَن يَجْعَلَ اللّهُ لِلْكَافِرِينَ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ سَبِيلاً
– „Ва Аллоҳ ҳаргиз кофирлар учун мўминлар устига йўл бермагай“. [4:141]

«« …Росулуллоҳ(с.а.в) қабилалар турган жойларга бориб, уларни даъват қилдилар (яъни биринчи иймонга даъват қилар эди). Кинда, Калб, Бану Ҳанифа, Бану Омир ибн Саъсаъа ва бошқа бир неча қабилаларига бордилар. Бироқ улардан ҳеч ким Расулуллоъҳ(с.а.в)га қулоқ солмади ва хунук бир тарзда рад қилишди. Макка Исломдан юз ўгирди, Тоиф аҳолиси Расулуллоҳ(с.а.в)га эргашишдан бош тортди, араб қабилалари эса Расулуллоҳ(с.а.в)нинг даъватларига қулоқ солишмади. Маккага ҳаж қилиш учун келаётган қабилалар Муҳаммад(с.а.в)нинг яккаланиб қолганларини, Қурайш унга душманлигини ва унга ёрдам берувчи ҳар қандай одамни ўзига душман деб билаётганини кўришди. Бу ҳол уларнинг Расулуллоҳ(с.а.в)дан юз ўгиришларини, Расулуллоҳ(с.а.в)нинг эса одамлардан ажралиб қолишларини кучайтириб юборди. Макка ва унинг атрофида даъват ишларини олиб бориш мушкуллашди. Макка аҳли шундай куфр ва қаршилик ҳолатига ўтиб олдики, бу ерда даъват ишларини олиб боришдан умид узилган эди. Лекин шунда ҳам Росулуллоҳ(с.а.в) ёрдам сўрашдан тўҳтамаганлиги бундан бошқа йўл йўқлигини кўрсатади»».(“Ислом давлати” китобидан).
Муттақий.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Версия: 1.0.34; Страница загружена за 0.041 секунд.

One thought on “Савол жавоб майдони

  1. Абу Хурайра

    Ассалому Алейкум Ва Рахматуллох
    менга бир биродар савол берди:
    агар чучкани сойип турип киен ушу пичок билан молди сойип есам нима болади деб
    илтимос шу саволга жовоб топип берсез
    Олдиндан рахмат
    Оллох рози болсин

Шарҳ қолдириш