Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз гость 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Тузум билан қонунни фарқи борми
Mux
Про
Св-Жв: 302
Permalink
Сообщение Тузум билан қонунни фарқи борми
        June 21, 2018, 03:37
Иқтибос

Ассалому алайкум ва рахматуллохи ва баракотух.

Азиз биродарлар,жавоблар учун Аллох узи рози булсин, тузум билан қонунни фарқи борми бўлса, кенгрок тушинтириб берсанглар.

turkiston.-
net
Администратор
Св-Жв: 657
Permalink
Сообщение Св: Тузум билан қонунни фарқи борми
        June 21, 2018, 03:38
Иқтибос

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ

“тузум” ёки “низом” тартиблаштирилган нарсани ифодалайди. Масалан: иқтисоннинг асоси, ундаги мулк турлари, мулкга эга бўлиш йўллари, мулкнинг тасаруф қилиш ва иқтисоддаги давлатнинг ички ва ташқи сиёсати ёки ижтимоий тузум(ёки низом)да эркак(ота, бобо, эр, ўғил, ака-ука, маҳарм ёки нимаҳрам қариндош, қўшни, ҳамқишлоқ, ҳамшахар ва ҳоказолар) ва аёл(она, эна, хотин, қиз, опа-сингил, қариндош, қўшни, ватандош ва ҳоказолар)нинг бир бирларига нисбатан муомилаларининг тартиблари қандай бўлиши ҳақидаги тартиблар тўпламини тузум дейилади. Масалан: аёл киши фақат мусулмон билан турмуш қуришга ҳақли, ғойридинлар билан оила қуришлари жоиз эмас, ҳамда бир вақтниг ўзида фақат битта эркакнинг аёли бўлиши мумкин. Эркаклар маслима ва китобия(християн ва насоро аёллари)га уйланиши ва тўрттагача уйланишлари жоиз. Эркак ва аёлларнинг аралаш юришлари фақат шариат изн берган ўринларга чекланади. Аёллар кўчага чиққанларида юзлари ва қўлларидан бошқа ҳамма жойлари рўмол ва жилбоблари билан беркитган бўлишлари шарти кабилар. Шунинг учун биз шу тузумларни тўғрисини фикран умматга етказишимиз керак.

“қонун” эса, армия(лашкар, қўшин ёки жангчилар) қўлида бўлган, буйриғига қулоқ соладиган инсон(подшоҳ, император, президент ёки халифа) томонидан ўз фуқароларига мажбурий тарзда ижро қилиниши учун қабул қилиган фармон. Бу қабул қилинаётган асос подшоҳларда бўлгани каби ўз хоҳшидан бўлиши ҳам ёки президентларда бўлгани каби ҳалқ ноиблари-депутатлар қабул қилган қарорлар бўлиши ҳам ёки саҳиҳ ижтиҳод билан шаръий ҳукмлар бўлиши ҳам мумкин. Масалан: зинокор эркак ва аёлларни юз дарра уриш, оила қурган бўлсалар тошбўрон қилиб, ўлдириш ёки ўғриларни қўлини кесиш каби куч билан бўлса ҳам қилиши шарт бўлганлари қонун дейилади.

««Қонун ажнабий истилоҳ (термин)дир. Унинг улардаги маъноси инсонларни бошқариш учун султон чиқарган фармондир. Қонун шундай таърифланган: «Султон инсонларни ўзаро алоқаларида бўйсунишга мажбур қилиш учун қабул қилган қоидалар мажмуи қонундир». Ҳар қайси ҳукуматнинг асосий қонуни «дустур» яъни конституция сўзи билан ифодаланиши қабул қилинган. Дустурда қайд қилинган тузумдан келиб чиқадиган қонун эса «қонун» сўзи билан ифодаланади. Дустур қуйидагича таърифланган: «Давлатнинг шаклини, ундаги ҳокимият низомини белгилайдиган, ундаги ҳукумат тизимларининг ҳар бирининг ҳудуд (ҳуқуқий чегара) ва ихтисосларини баён қилиб берувчи қонун». Ёки: «Умумий ҳокимият яъни ҳукуматни тартиблаштирадиган ва унинг шахслар билан ўзаро алоқасини белгилайдиган, унинг шахслар олдидаги ҳуқуқ ва бурчларини ва шахсларнинг унинг олдидаги ҳуқуқ ва бурчларини баён қилиб берадиган қонун». Дустурларнинг келиб чиқиши ҳар хил бўлади. Жумладан, қонун кўринишида содир бўлган дустурлар. Улар урф-одат ва анъаналар ёрдамида пайдо бўлади. Инглизлар дустури каби. Ўз вақтида халқ орасида ҳукмрон бўлган ватанпарварлик жамиятлари ташкил этган ҳайъат дустурни ишлаб чиқиш учун бошчилик қилиб, дустурни қонун сифатида ишлаб чиқиб, унга ўзгартиришлар киритиш йўлини баён қилиб, сўнгра бу ҳайъат тарқалиб кетади. Дустурда кўрсатилган ҳукумат эса унинг ўрнига келиб ўтиради. Франция ва Америкада бўлгани каби. Дустур ва қонунлар олинадиган манбалар мавжуд бўлиб, улар икки хилдир: 1. Урф-одат, дин, қонуншуносларнинг фикрлари, маҳкамаларда қўлланган қонунлар ва инсоф-адолат қоидалари каби дустур ва қонун бевосита келиб чиққан манба кўзда тутилиб, бундай манба ташриий (қонунчилик) манба деб юритилади. Англия ва Америка каби баъзи Ғарб давлатларининг дустурлари каби. 2. Дустур ва қонун танлаб-саралаб олинган ёки бевосита кўчириб олинган асос кўзда тутилади. Франция дустури ва Ислом оламидаги мавжуд баъзи кичик давлатлар - Туркия, Миср, Ироқ ва Суриянинг дустурлари каби. Бундай манба тарихий манба деб юритилади.

Дустур ва қонун сўзидан тушуниладиган истилоҳнинг хулосаси мана шундан иборат. Бу истилоҳдан шундай хулоса чиқариш мумкинки, давлат - хоҳ ташриий манба, хоҳтарихий манба бўлсин - турли манбалардан муайян қонунларни олиб, уларни табанний қилади ва уларга амал қилишга буюради. Бу қонунлар давлат тарафидан табанний қилингандан сўнг, агар умумий қонунларга тааллуқли бўлса, дустурга, хусусий қонунларга тааллуқли бўлса қонунга айланади....»».(“ислом низоми” китобидан).
Муттақий.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Версия: 1.0.34; Страница загружена за 0.035 секунд.

One thought on “Савол жавоб майдони

  1. Абу Хурайра

    Ассалому Алейкум Ва Рахматуллох
    менга бир биродар савол берди:
    агар чучкани сойип турип киен ушу пичок билан молди сойип есам нима болади деб
    илтимос шу саволга жовоб топип берсез
    Олдиндан рахмат
    Оллох рози болсин

Шарҳ қолдириш