Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз гость 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Сувни кунда иситса макруҳ бўладими?
Mux
Про
Св-Жв: 316
Permalink
Сообщение Сувни кунда иситса макруҳ бўладими?
        June 20, 2018, 16:01
Иқтибос

ассалому алайкум

Сувни кунда иситса макруҳ бўладими?

Маткадан чиққан ел таҳоратни бузадими?

turkiston.-
net
Администратор
Св-Жв: 671
Permalink
Сообщение Св: Сувни кунда иситса макруҳ бўладими?
        June 20, 2018, 16:02
Иқтибос

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Қуёшда иситилган сувнинг поклигида ёки покловчилигида иҳтилоф йўқ, аммо ўшандек сувни ишлатишда эса иҳтилоф бор; баъзилар аслида унинг ҳукми мубоҳ, ундан қайтарадиган бирорта саҳиҳ ҳадис йўқ деган райда бўлишса, баъзилар қуёшда иситилган сувни ишлатишликни макруҳ дейишган. Унинг учун бир неча шартларни қўйишган:
1. иситиш қасди билан қуёшга қўйилиши керак.
2. алюмин, мис ёки кумуш каби маъданий(конларнинг материалидан олинган) идиш бўлиш керак.
3. иссиқ ўлкаларда бўлиш керак. Оиша(р.а) ривоят қилади:

دخل علي رسول الله صلى الله عليه وسلم وقد سخنت ماء في الشمس، فقال لا تفعلي يا حميراء، فإنه يورث البرص
“мени олдимга Росулуллоҳ(с.а.в) кириб келганда, мен сувни қуёшда иситаётган эдим. Шунда: эй, Ҳумайро, уни ишлатма, чунки у теридаги оқлик касалини келтириб чиқаради-деди”. Дориқутний ривояти.

Таҳоратни бузадиган нарсалардан биринчиси икки томондан бирор нарсани чиқиш. Агар бирор нарса чиққанлигига аниқ ишонмаса таҳорат кетмайди. Агар бирор нарса чиқса, унда таҳорати бузилади. Ибни Аббос(р.а) Росулуллоҳ(с.а.в)дан ривоят қилади:

يَأْتِي أَحَدَكُمُ الشَّيْطَانُ فِي صَلَاتِهِ, فَيَنْفُخُ فِي مَقْعَدَتِهِ فَيُخَيَّلُ إِلَيْهِ أَنَّهُ أَحْدَثَ,
وَلَمْ يُحْدِثْ, فَإِذَا وَجَدَ ذَلِكَ فَلَا يَنْصَرِفُ حَتَّى يَسْمَعَ صَوْتًا أَوْ يَجِدَ رِيحًا
أَخْرَجَهُ اَلْبَزَّار.
“бирларингга намозида шайтон келиб, ўтирадиган жойига пуфлайди. Сўнг унга таҳорати кетгандек ҳаёлланади, ваҳоланки таҳорати кетмаган бўлади. Агар шундай бўлса, товуш эшитмагунингча ёки бирор ҳид топмагунингча (номоздан) чиқмасин”- деди. Баззор ривояти. Бир киши Росулуллоҳ(с.а.в)га намозда бир нарса бўлгани хаёлига келганлиги ҳақида шикоят қилади, шунда:

أنه شُكِيَ إِلَى النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ الرَّجُلُ يُخَيَّلُ إِلَيْهِ أَنَّهُ يَجِدُ الشَّيْءَ فِي الصَّلَاةِ .
قَالَ : لَا يَنْصَرِفُ حَتَّى يَسْمَعَ صَوْتًا أَوْ يَجِدَ رِيحًا
“товуш эшитмагунингча ёки бирор ҳид топмагунингча (номоздан) чиқма” деди. Бухорий ва Муслим ривоятлари. Мужтаҳидлар бу ҳадислардаги “товуш эшитмагунингча ёки бирор ҳид топмагунингча ...” дегандан бирор нарса чиққанлигига ишонч ҳосил қилиш дегандир, ҳид ёки товушни чиқишини шарт қилиш эмас деб изоҳлашганлар.
Муттақий.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Версия: 1.0.34; Страница загружена за 0.026 секунд.

One thought on “Савол жавоб майдони

  1. Абу Хурайра

    Ассалому Алейкум Ва Рахматуллох
    менга бир биродар савол берди:
    агар чучкани сойип турип киен ушу пичок билан молди сойип есам нима болади деб
    илтимос шу саволга жовоб топип берсез
    Олдиндан рахмат
    Оллох рози болсин

Шарҳ қолдириш