Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Валийлик қила оладиган яқини қолмаган аёлга ким валий бўлади
Mux
Про
Св-Жв: 321
Permalink
Post Валийлик қила оладиган яқини қолмаган аёлга ким валий бўлади
        June 13, 2018, 11:11
Иқтибос

Ассалому алайкум

Бир аёл хеч қандай марахрами йўқ ўтиб кетган хаммаси аёл 3 фарзанди билан ажрашган хатто онаси, опаси, ака-укаси, тоғаю, амакилари хам йўқ. Шу аёл турмушга чиқмоқчи бўлса бу аёлга ким валий бўлади. Фарзандлари балоғатга етмаган. Жавоб учун олдиндан рахмат.

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Св: Валийлик қила оладиган яқини қолмаган аёлга ким валий бўлади
        June 13, 2018, 11:16
Иқтибос

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Биз никоҳ учун валий бўлиши шарт деб биламиз. Бунга Абу Мусо ривоят қилган ҳадис далил бўлади. Расулуллоҳ(с.а.в):

«لاَ نِكَاحَ إِلاَّ بِوَلِيٍّ»
«Никоҳ валийнинг иштироки билангина бўлади», дедилар. (Ибн Ҳиббон ва Ҳоким ривояти). Аёл ўзини турмушга чиқаришга ва бошқани турмушга беришга ҳамда турмушга чиқишида ўз валийсидан бошқа одамни вакил қилишга ҳақли эмаслигига Оиша(р.а) Пайғамбар(с.а.в)дан ривоят қилган ҳадис далилдир:

«أَيُّمَا امْرَأَةٍ نَكَحَتْ بِغَيْرِ إذْنِ وَلِيِّهَا فَنِكَاحُهَا بَاطِلٌ، فَنِكَاحُهَا بَاطِلٌ، فَنِكَاحُهَا بَاطِلٌ»
«ўз валийсининг изнисиз никоҳ қурган аёлнинг никоҳи ботилдир, никоҳи ботилдир, никоҳи ботилдир». (Ҳоким ривояти).

Валийси - болиғ, оқил, ҳур, мусулмон, эркак энг яқин қариндоши бўлади; ўғли, отаси, бобоси, ака-укаси, амакиси ва ҳоказо. Болиғ, оқил, ҳур бўлмаса ўзига ҳам эга бўлолмайди. Валийнинг мусулмон ва эркак бўлиши Аллоҳ Таолонинг ушбу оятларидан олингандир:

الرِّجَالُ قَوَّامُونَ عَلَى النِّسَاءِ
„Эркаклар хотинлари устида раҳбардирлар“. [4:34]

وَلَنْ يَجْعَلَ اللَّهُ لِلْكَافِرِينَ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ سَبِيلاً
– „Мўминларнинг устидан кофирларнинг ҳукмрон бўлишига Аллоҳ ҳеч йўл қўймайди", [4:141]

Маҳрам қариндоши бўлмаса, номаҳрам қариндошларидан энг яқини валий бўлади. Аммо узоқ кариндоши ҳам бўлмаса, у ҳолда султон валий бўлади. Ҳозирда масжид имоми ёки Исломий марказларнинг раҳбари валийси бўлади. Агар имом ёки исломий иш юритаётган жамоатлар бўлмаса, бир адолатли(фосиқ бўлмаган-ишончли) мўмин валиси бўлади. Бунга Пайғамбар(с.а.в)дан ривоят қилган ҳадис далилдир:

السلطان ولي من لا ولي له
“валийси йўққа султон валийдир”. Абу Довуд ривояти.
Муттақий.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.044 seconds.