Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз гость 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Насабда қариндошчилик ва эмикдошлар
Mux
Про
Св-Жв: 275
Permalink
Сообщение Насабда қариндошчилик ва эмикдошлар
        June 12, 2018, 22:42
Иқтибос

Ассалому алайкум ва рахматуллохи ва барокатух.

Насабда қариндошчилик қандай бўлса эмикдошликда ҳам шундай бўлади, яъни эмизган аёлнинг эри болага эмикдош ота, эрнинг ака укалари амаки бўлади.

Бир аёл эмизикли қизи билан бир кишига никоҳланди. Энди шу кишини ака укалари шу кизга маҳрам бўладими? Яни амаки хисобланадими? Агар аёл эмизикли эмас мисол учун тўрт ёки беш ёшли кизи билан бир кишига никохланса энди шу кишини ака укалари шу кизга маҳрам бўладими? Яна бир савол аёлни кизи кейинги эрини ёнида балоғатга етганда ҳижобсиз яъни сочлари кўринган ҳолатда юриши мумкинми?.

turkiston.-
net
Администратор
Св-Жв: 630
Permalink
Сообщение Св: Насабда қариндошчилик ва эмикдошлар
        June 12, 2018, 22:44
Иқтибос

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

1. Савол: Бир аёл эмизикли қизи билан бир кишига никоҳланди. Энди шу кишини ака укалари шу кизга маҳрам бўладими? Яни амаки хисобланадими?

Жавоб: ҳа, ўша қиз, онаси бошқага теккандан кейин ҳам онасини эмса, нафақат рабиба(хотинининг бошқа эрдан бўлган қизи), балки эмикдош(ризоатдан) қизи ҳам бўлади. Никоҳ, сўнг қўшилиш орқали рабиба бўлиб, фақат ўзи маҳрамга айланади.

Аммо ўшандан кейин эмиши билан эмикдош қизи ҳам бўлади, яъни онасини бундан кейинги эмиши билан ўз отасини насаб қариндошлардек, онасининг кейинги эри(эмикдош отаси)нинг ўғилларини ҳам, (ўша эмикдош отасининг)ака-укаларини ҳам маҳрам қариндошларга айлантириб қўяди. Бунга Расулуллоҳ(с.а.в)дан ривоят қилинган ушбу ҳадис асос бўлади:

«يَحْرُمُ مِنَ الرَّضَاعِ مَا يَحْرُمُ مِنَ النَّسَبِ»
«Насаб сабабли ҳаром бўлган нарсалар эмизиш орқали ҳам ҳаром бўлади» (муттафақун алайҳ). Муслим ривоятида айтилади:

«الرَّضَاعُ يُحَرِّمُ مَا تُحَرِّمُ الْوِلاَدَةُ»
«Туғилиш жиҳатидан маҳрам бўлган шахслар бир кўкракдан эмиш жиҳатидан ҳам маҳрам бўладилар». Оиша(р.а) ривоят қилади:

«إِنَّ أَفْلَحَ أَخَا أَبِي الْقُعَيْسِ اسْتَأْذَنَ عَلَيَّ بَعْدَ مَا أُنْزِلَ الْحِجَابُ، فَقُلْتُ: وَاللَّهِ لاَ آذَنُ لَهُ حَتَّى أَسْتَأْذِنَ رَسُولَ اللَّهِ r، فَإِنَّ أَخَا أَبِي الْقُعَيْسِ لَيْسَ هُوَ أَرْضَعَنِي، وَلَكِنْ أَرْضَعَتْنِي امْرَأَةُ أَبِي الْقُعَيْسِ، فَدَخَلْتُ عَلَى رَسُولِ اللَّهِ r فَقُلْتُ: يَا رَسُولَ اللَّهِ، إِنَّ الرَّجُلَ لَيْسَ هُوَ أَرْضَعَنِي، وَلَكِنْ أَرْضَعَتْنِي امْرَأَةُ أَخِيهِ. قَالَ: ائْذَنِي لَهُ فَإِنَّهُ عَمُّكِ تَرِبَتْ يَمِينُكِ»
«Ҳижоб ҳукми нозил бўлганидан кейин Абул Қуайснинг акаси АФЛАҲ менинг ҳузуримга кириш учун изн сўради. Мен: «Аллоҳга қасамки, Расулуллоҳ(с.а.в)дан рухсат сўрамагунимча унга изн бермайман», дедим. Чунки мени Абул Қуайснинг акаси(нинг аёли) эмизган эмас, балки Абул Қуайснинг аёли эмизган эди. Кейин Расулуллоҳ(с.а.в)нинг олдиларига кирдим. Мен у кишига: «Эй Аллоҳнинг Расули, фалон киши менинг олдимга киришга рухсат сўраяпти. Мени у(нинг аёли) эмас, балки укасининг аёли эмизган», дедим. Шунда Расулуллоҳ(с.а.в): «Барака топгур, унга рухсат бер, чунки у сенинг амакинг бўлади», дедилар» (муттафақун алайҳ). Эмизиш орқали маҳрам қилиб қўяётган нарса сутдир. Демак, сут одамларни бир-бирига маҳрам қилиб қўйгувчи нарсадир.

2. Савол: Агар аёл эмизикли эмас мисол учун тўрт ёки беш ёшли кизи билан бир кишига никохланса энди шу кишини ака укалари шу кизга маҳрам бўладими?

Жавоб: икки ёшдан кейин “эмикдошлик” тугайди, ундан кейин эмса ҳам эмикдошлик риштаси боғланмайди, яъни онасининг кейинги эри икки ёшидан кейин эмикдош отаси бўлолмайди. Унда фақат рабибаси бўлиб, фақат ўзигина маҳрам бўлади. бу отанинг ўғиллари ёки ака-укалари маҳрам бўлмайди. Аллоҳ Таоло айтади:

وَرَبَائِبُكُمْ اللَّاتِي فِي حُجُورِكُمْ مِنْ نِسَائِكُمْ اللَّاتِي دَخَلْتُمْ بِهِنَّ
“...жинсий алоқада бўлган хотинларингизнинг тарбиянгизда бўлган қизлари...” [4:23]

3. Савол: Яна бир савол аёлни кизи кейинги эрини ёнида балоғатга етганда ҳижобсиз яъни сочлари кўринган ҳолатда юриши мумкинми?

Жавоб: Маҳрам бўлгандан сўнг улар билан бўлган муомилалари ҳам ўз қизлари ёки жиянлари каби бўлади, яъни балоғатга етгандан кейин ҳам соч ва зийнат ўринларини кўрсатиши ёки ўз қизлари каби хилватда қолишлари каби ишлар жоиз бўлади.

وَلَا يُبْدِينَ زِينَتَهُنَّ إِلَّا مَا ظَهَرَ مِنْهَا وَلْيَضْرِبْنَ بِخُمُرِهِنَّ عَلَى جُيُوبِهِنَّ وَلَا يُبْدِينَ زِينَتَهُنَّ إِلَّا لِبُعُولَتِهِنَّ أَوْ آبَائِهِنَّ
أَوْ آبَاءِ بُعُولَتِهِنَّ أَوْ أَبْنَائِهِنَّ أَوْ أَبْنَاءِ بُعُولَتِهِنَّ أَوْ إِخْوَانِهِنَّ أَوْ بَنِي إِخْوَانِهِنَّ أَوْ بَنِي إِخْوَانِهِنَّ أَوْ بَنِي أَخَوَاتِهِنَّ
Ҳамда кўриниб тургандан бошқа зеб-зийнатларини (яъни устларидаги либосларидан бошқа зеб-зийнатларини номаҳрамларга) кўрсатмасинлар ва кўкракларини рўмоллари билан тўссинлар! Улар зеб-зийнатларини кўрсатмасинлар, магар эрларига ё оталарига ё эрларининг оталарига ё ўғилларига ё эрларининг ўғилларига ё ўзларининг оға-иниларига ё оға-иниларининг ўғилларига ё опа-сингилларининг ўғилларига ... [24:31]
Муттақий.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Версия: 1.0.34; Страница загружена за 0.034 секунд.

One thought on “Савол жавоб майдони

  1. Абу Хурайра

    Ассалому Алейкум Ва Рахматуллох
    менга бир биродар савол берди:
    агар чучкани сойип турип киен ушу пичок билан молди сойип есам нима болади деб
    илтимос шу саволга жовоб топип берсез
    Олдиндан рахмат
    Оллох рози болсин

Шарҳ қолдириш