Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз гость 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Даромадларимни хаммасини отамга беришим шартми.
Mux
Про
Св-Жв: 294
Permalink
Сообщение Даромадларимни хаммасини отамга беришим шартми.
        June 10, 2018, 04:22
Иқтибос

Ассаламу алейкум ва роҳматуллоҳи ва баракатуҳ.

Саволим бор эди, мен ишлаган дароматни ҳаммасини отамга бермасам гуноҳкор бўлмайманми ? Ёки ўз эҳтиёжларимдан ошканини берсам ҳам бўладими? отам иншаАллоҳ солиҳ кишилардан ва мен ҳали оила қурмаганман.

turkiston.-
net
Администратор
Св-Жв: 649
Permalink
Сообщение Св: Даромадларимни хаммасини отамга беришим шартми.
        June 10, 2018, 04:23
Иқтибос

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Йўқ, гуноҳкор бўлмайсиз. Лекин ота-онага ҳар қандай ишларидан маслаҳат қилиб, уларнинг шаръий кўрсатмалари бўйича тасарруф қилишлигингиз суннат.

«« Ота оиланинг раҳбари, етакчиси, назоратчиси бўлганлиги учун оилага валий ҳам бўлиши зарур. Бинобарин фарзандларга у валийдир. У ўзининг мукаллаф бўлмаган катта-кичик ўғил-қизларига жон ва мол жиҳатидан валийдир. Гарчи кичик болалар она ёки унинг қариндошлари қарамоғида бўлсалар ҳам.

Шахс ё кичик ё катта ёшда бўлади. Катта ёшдаги шахс ё эс-ҳуши жойида бўлган оқил ёки эс-ҳуши жойида бўлмаган телба бўлади. Агар катта ёшдаги шахснинг ақл-ҳуши жойида бўлса, жон ва мол жиҳатидан бирор киши унга валий бўлмайди. У ўзининг ишларига ўзи валий бўлади. Лекин валийлик ҳуқуқи отасида сақланиб қолади. Агар шахс кичик ёшда бўлса ёки катта ёшда бўлса-ю, эс-ҳуши жойида бўлмаса, яъни телба ёки жинни бўлса, ўзини ўзи бошқаришдан ожиз бўлгани учун ўзига валийлик қила олмайди. Балки отаси унга валийлик қилади. Бу шахс кичик ёшда бўлар экан ёки ақли-ҳуши жойида бўлмас экан, мазкур валийлик давом этаверади. Агар кичик ёшдаги бола балоғатга етса ёки катта ёшдаги бола жиннилик ёки телбаликдан тузалса, унга валийлик қилиш тугайди. У ўз ишига ўзи валий бўлиб қолади. Отанинг валийлик қилишга доимо ҳаққи бўлгани учун бундай фарзандларга ҳам ота валий бўлиб қолиши мандуб ва мустаҳабдир»». (“Исломда ижтимо низоми”дан).
Муттақий.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Версия: 1.0.34; Страница загружена за 0.024 секунд.

One thought on “Савол жавоб майдони

  1. Абу Хурайра

    Ассалому Алейкум Ва Рахматуллох
    менга бир биродар савол берди:
    агар чучкани сойип турип киен ушу пичок билан молди сойип есам нима болади деб
    илтимос шу саволга жовоб топип берсез
    Олдиндан рахмат
    Оллох рози болсин

Шарҳ қолдириш