Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Бугунги кунда талим олиш йўли қандай бўлади
Mux
Про
Св-Жв: 321
Permalink
Post Бугунги кунда талим олиш йўли қандай бўлади
        June 3, 2018, 07:00
Иқтибос

Ассалому алайкум ва рахматуллохи ва баракотух

Биродарлар шундай улуғ кунларда хар бир муаммомизга жавоб берганилар учун Аллох Ўз жаннатлари билан мукофотласин! Саволим хозирги кунда яьни куфр тузумда болаларимизга бераётган таьлим хақида мактаб ва шунга ўхшаш жойларда ўқитишни хукми қандай бўлади ўқил болалар учун тузумни ўнглай олмаётган бўлсак болаларни ўқитиш керакмасми куфрни қўлида лекин агар халифалик тикланиб қолса хар хил кадрлар керак ку қандай холатларда ўғил болаларни ўқитиш керак, илтимос шу саволни ёритиб берсанглар.

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Св: Бугунги кунда талим олиш йўли қандай бўлади
        June 3, 2018, 07:03
Иқтибос

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

“Мактабларда ўқитиш” ёки “Мактабларда ўқиш” билан у жойдаги ҳолатлар ва ўқув программалари иккита воқеълик, ҳар бирига алоҳида алоҳида қараш керак. Уларнинг ҳукмлари ҳам ҳар бир учун алоҳида, яъни ўқиш ва ўқитиш фарз, унга аҳамият бермаган одам гуноҳкор бўлади. Аммо ўғил болар билан қиз болалар аралаш ўқишлари ёки куфр сақофати(Сақофат инсонни нарсаларга: уй-жой, бойликка, тилла-кумушга, мол-қўйларга, бойларга, ер-сувларга, конларга, фақир-мискинларга, ота-онага, аёлга, эрга, аёлларга, эркакларга, қўни-қўшнига, мужтаҳидларга, олимларга, имом-домларга, мўминларга, фосиқ-фожирларга, кофирларга ва шу каби дунёда барча нарсаларга бўлган инсонни қарашини ва уларга бўлган муносабатини белгилаб беради. Буларга бўлган қарашни шакиллантириш учун ақида, қонун, адабиёт ва тарих асосий рўл ўйнайдидиган куфр) таълим программаларнинг асоси бўлиши эса, ҳаром бунга рози бўлган ҳар бир “ота-она”, ҳатто ҳар бир мусулмон эркак ва аёл гуноҳкор бўлади. Шунинг учун мактабга топшириб қўймасдан, мактаб-мадрасалар, олий ўқув даргоҳлардан ташқарида исломий дунёқарашни шакиллантиришга, ҳамда дунёқарашлари куфр сақофати билан таъсирланмаслиги учун қаттиқ аҳамият қаратиш шарт.

Қайси уммат бўлишидан қатъий назар, ҳар бир умматнинг сақофати унинг мавжуд бўлиши ва ҳаётийлигининг умуртқа поғонасидир. Чунки уммат ҳазорати шу сақофат устига қурилади, унинг ғоя ва мақсадлари шу сақофат асосида белгиланади, турмуш тарзи ҳам шу сақофат билан ажралиб туради. Уммат аъзолари битта «қозон»да шу сақофат билан пишиб етилади. Натижада уммат бошқа умматлардан ажралиб турадиган умматга айланади. Уммат ақидаси, шу ақидадан келиб чиққан ҳукмлар, ечимлар, низомлар, шу ақида асосидаги илму маърифатлар, шу ақидага боғлиқ ҳодисалар - ҳамма-ҳаммаси шу умматнинг таржимаи ҳоли ва тарихи сифатида ана шу сақофатда мужассамдир. Бу сақофат тугаб битса, уммат ҳам тугаб битади, унинг мумтозлигидан асар ҳам қолмайди, ғояси, яшаш тарзи ўзгариб кетади, дўст-душманни танимай қолади, ўзлигини бой бериб, бошқа умматлар сақофати ортидан тентираб юрадиган бўлиб қолади. Агар бу сақофатни куфр таёрлаб берсарчи...?!

Ҳозирдаги таълим даргоҳлари куфр ўзи учун сиёсий муҳитни қучайтириш, ҳатто Исломий муҳитларни кириб келишини қатъийян ман қилинадиган қилиб ишлаб чиқилган. Биз ўзимиз сезмаган ҳолда ёшларимизни куфр сақофати билан ақлларини тўлдиришига, куфрга малайлар бўлиб етишиб чиқишига томошабин бўлиб турибмиз. Бу вазиятни Умматга кўрсатадиган ва бу балодан қутилиш йўлларини белгилаб берадиган, ўзи бош бўладиган етакчига Уммат қанчалар муҳтож. Бу етакчи нафақат таълим балки, ҳаётнинг барча соҳасидаги ҳақиқатларни яхши билиши ва уни ҳаёт майдонида рўёбга чиқариш йўлларини яхши ўзлаштирган ҳизбни ташкил қилишдир. Агар ундай ҳизб мувжуд бўлса, бор куч ва имкониятлар билан унга ёрдам бериш вожибдир.

Исломда таълим низоми таълимга алоқадор шаръий ҳукмлар ва идорий қонунлар мажмуидан ташкил топади. Таълимга алоқадор шаръий ҳукмлар ақидадан келиб чиқиб, ўзининг шаръий далилларига эгадир. Масалан дарсликлар, ўқувчи ўғил-қизларни ажратиб, алоҳида ўқитиш каби. Таълимдаги идорий қонунлар эса мутасадди раҳбар низомни ижро этишда ва шу низомдан кўзланган ғояни рўёбга чиқаришда керакли деб топган мубоҳ восита ва услублардир. Улар дунёвий ишлар бўлиб, таълим ва умматнинг асосий эҳтиёжларига алоқадор шаръий ҳукмлар ижросига муносиб келадиган тарзда ривожлантирилиши ва ўзгартирилиши мумкин. Шунингдек, улар борасида бошқа умматлар эришган мубоҳ тажрибалар, маълумотлар ва тадқиқотлардан фойдаланиш ҳам мумкин.

Қуйида биз Исломий Давлатнинг дустури лойиҳаси бўлмиш «Дустур муқаддимаси»дан «Таълим сиёсати»га оид моддаларнинг аксариятини келтирамиз, бу ҳукмлар Аллоҳ Таолонинг ҳукмлари, унга лоқайт бўлган ёки асоссиз узрлар айтиб, халифаликдан кейин бўлади деб бепарво бўлишлар ҳаром:

165-модда - Таълим услубининг асоси Исломий эътиқод бўлмоғи лозим. Дарсликлар ва ўқитиш услублари шу асосдан четга чиқиб кетмайдиган тарзда ишлаб чиқилади.

166-модда - Таълим сиёсати Исломий ақлия ва Исломий нафсияни вужудга келтириш демакдир. Шунинг учун ўқитиладиган барча дарсликлар шу сиёсат асосида ишлаб чиқилади.

167-модда - Таълимдан кўзланган ғоя Исломий шахсиятни вужудга келтириш ва одамларни ҳаёт ишларига алоқадор илмлар ва билимлар билан бойитишдир. Шунга кўра, таълим шу ғояни рўёбга чиқарадиган тарзда йўналтирилиб, унга олиб бормайдиган ҳар қандай йўл ман қилинади…

169-модда - Таълимда математика каби аниқ фанлар билан сақофий билимлар ўртасидаги фарқ эътиборга олиниши лозим. Аниқ фанлар керагича ўргатилаверади, маълум бир босқич билан чекланмайди. Сақофий билимлар эса дастлабки босқичларда Ислом фикрлари ва ҳукмларига зид бўлмаган муайян сиёсат асосида олинади. Олий босқичга ўтгач, таълим сиёсати ва ғоясидан четга чиқмаслик шарти билан фан сифатида олинаверади.

170-модда - Исломий сақофат таълими таълимнинг барча босқичларида бўлиши лозим. Олий босқичга кўтарилгач тиббиёт, ҳандаса, табиатшунослик каби соҳаларга ихтисослаштирилганидек, Исломий билимларни ҳам ҳар хил соҳаларга ихтисослаштириш керак.

171-модда - Фан ва саноатлар бир жиҳатдан савдогарлик, деҳқончилик, кемасозлик каби илмга тааллуқли бўлса, иккинчи жиҳатдан рассомлик, ҳайкалтарошлик каби хос нуқтаи назар билан таъсирланган фан ва саноатлар сақофатга алоқадор бўлади. Илмга алоқадорлари ҳеч бир чекловсиз ёки шартсиз қабул қилинаверади. Сақофатга тааллуқлилари эса Ислом нуқтаи назарига зид келган пайтда қабул қилинмайди.

172-модда - Таълим программаси (манҳажи) битта бўлади. Давлат программасидан бошқасига рухсат этилмайди. Модомики давлат программасига риоя этиб, таълим режаси асосида иш олиб бориб, таълим сиёсати ва ғоясини рўёбга чиқарар экан, уй мактаблари ҳам тақиқланмайди. Фақат бу мактабларда ўғил-қизлар аралаш ўқитилмаслиги, эркак ва аёл муаллимлар аралаш ишламаслиги ҳамда бу мактаблар бир тоифа, дин, мазҳаб, ирққа хос бўлиб қолмаслиги шарт.

173-модда - Ҳаётда инсон учун зарур бўлган таълимни бошланғич босқичда ҳам, кейинги босқичларда ҳам ҳар бир эркак ва аёлга мукаммал қилиб бериш давлатнинг бурчидир. Бунинг учун ҳеч кимдан ҳақ олинмайди. Олий таълим ҳам мумкин қадар юқори даражада ҳамма учун қулай ва бепул қилиб берилади.

174-модда - Давлат фиқҳ, усули фиқҳ, ҳадис, тафсир, тафаккур, тиббиёт, ҳандаса, химия, ихтиролар ва кашфиётлар каби ишларга қизиқувчиларга шу билимлар борасидаги тадқиқотларни давом эттиришларига имконият яратиб бериш учун мактаблар ва олий ўқув юрталаридан бошқа жойларда ҳам кутубхоналар, лабораториялар ва бошқа ўрганиш воситаларини муҳайё қилиб беради. Токи уммат орасида кўп сонли мужтаҳидлар, ижодкорлар ва ихтирочилар етишиб чиқсин.
Муттақий.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.032 seconds.