Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз гость 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Халифаликни сўраб қилинган дуо
Mux
Про
Св-Жв: 275
Permalink
Сообщение Халифаликни сўраб қилинган дуо
        June 1, 2018, 04:33
Иқтибос

Ассалому алекум
Саволим бор еди биз дуо қилятганда ё Робби Ўзинг ваъда қилган халифалигини бергин деб дуо қиламиз, лекин шуни далилини сураяпти, яъни Аллоҳ Таола бизга ҳалифаликни ваъда қилганига далил борми жавоб учун раҳмат

turkiston.-
net
Администратор
Св-Жв: 630
Permalink
Сообщение Св: Халифаликни сўраб қилинган дуо
        June 1, 2018, 04:34
Иқтибос

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Албатта далиллари бор ва жуда кўп. Лекин шу ўринда амал ва дуо мавзуъсига озгина ойдинлик киритиб кўйсам. Фарзандни инсонга Аллоҳ Таоло беришида ҳеч гумон йўқ, лекин инсон ўзидан талаб қилинган ишларни, яъни никоҳланиш ва оила қуриш каби ишларни бажармасдан туриб ҳар қанча дуо қилса ҳам Аллоҳ Таоло унга фарзанд бермаслиги ҳаммага аён. Қўшилишга ярамайдиган даражада касал бўлса даволаниш ҳам керак. Аммо Аллоҳ Таоло Одам(а.с)ни ва Ҳаво онамизи ота ва онасиз яратгани каби ёки Ийсо(а.с)ни отасиз яратгани каби инсонга фарзандни оила қурмаса ҳам бериши мумкин. Лекин Аллоҳ Таоло ҳар бир ишда ўз йўлини қилиб қўйганини хабарини берган, Аллоҳ Таоло айтади:

فَلَنْ تَجِدَ لِسُنَّةِ اللَّهِ تَبْدِيلًا
Бас сиз ҳаргиз Аллоҳ суннати-қонунининг ўзгарганини кўрмассиз... [35:43]
Шунга ўҳшаб, дуо қилишнинг ўзи билан ҳам ёки Росулуллоҳ(с.а.в) килиб кўрсатган йўлдан бошқаси билан ҳам халифалик тиккаланмайди. Халифаликка яроқли Уммат тайёр бўлиши, яъни қалбаки халифалик билан ҳақиқий халифаликни ажта биладиган ва фақат халифалик низоми остидагина яшашни талаб қиладиган Уммат бўлиши шарт ва уни Мусъаб ибн Умайр(р.а) ўз жамоати билан Мадинаи мунавварада олиб борганидек, ўз давридаги инсонларга, айниқса сиёсий доираларга улар яшаётган ҳаёт бузуқ эканини ва Исломий ҳаёт тасаввурини ақллар қаноатланадиган суратда тасвирлаб берувчи жамоат-ҳизб бўлиши шарт. Унга номига аъзо бўлиб олиш билан ўзини ўзи алдаган, яъни қўшилишга ярамайдиган инсон Аллоҳ Таоло менга фарзанд бермаяпти деб ўзини алдаб юрган инсон кабидир. Шундай экан, келинг биз ҳам Аллоҳ “Халифа” қилишни ва ер юзида имкон беришни ваъда қилган кишилар жумласидан бўлайлик, Аллоҳ Таоло айтади:

وَعَدَ اللَّهُ الَّذِينَ آمَنُوا مِنْكُمْ وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ لَيَسْتَخْلِفَنَّهُم فِي الْأَرْضِ كَمَا اسْتَخْلَفَ الَّذِينَ مِنْ قَبْلِهِمْ وَلَيُمَكِّنَنَّ لَهُمْ دِينَهُمْ الَّذِي ارْتَضَى لَهُمْ وَلَيُبَدِّلَنَّهُمْ مِنْ بَعْدِ خَوْفِهِمْ أَمْنًا يَعْبُدُونَنِي لاَ يُشْرِكُونَ بِي شَيْئًا
–„Аллоҳ сизлардан иймон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларга худди илгари ўтган иймон-эҳтиқодли зотларни ер юзига халифа-ҳукмрон қилганидек, уларни ҳам ер юзида халифа қилишни ва улар учун Ўзи рози бўлган (Ислом) динини ғолиб-мустаҳкам қилишни ҳамда уларнинг хавфу-хатарларидан сўнг тинчлик-хотиржамликка айлантириб қўйишини ваъда қилди. Улар Менга ибодат қилурлар ва Менга бирон нарсани шерик қилмаслар.“ [24:55]
Расулуллоҳ(с.а.в) айтадилар:

«تَكُونُ النُّبُوَّةُ فِيكُمْ مَا شَاءَ اللَّهُ أَنْ تَكُونَ, ثـُمَّ يَرْفَعُهَا إِذَا شَاءَ أَنْ يَرْفَعَهَا. ثـُمَّ تَكُونُ خِلاَفَةً عَلَى مِنْهَاجِ النُّبُوَّةِ, فَتَكُونُ مَا شَاءَ اللَّهُ أَنْ تَكُونَ, ثـُـمَّ يَرْفَعُهَا إِذَا شَاءَ أَنْ يَرْفَعَهَا. ثـُمَّ تَكُونُ مُلْكًا عَاضًّا, فَتَكُونُ مَا شَاءَ اللَّهُ أَنْ تَكُونَ, ثـُمَّ يَرْفَعُهَا إِذَا شَاءَ أَنْ يَرْفَعَهَا. ثـُمَّ تَكُونُ مُلْكًا جَبْرِيَّةً, فَتَكُونُ مَا شَاءَ اللَّهُ أَنْ تَكُونَ, ثـُمَّ يَرْفَعُهَا إِذَا شَاءَ أَنْ يَرْفَعَهَا. ثُمَّ تَكُونُ خِلاَفَةً عَلَى مِنْهَاجِ النُّبُوَّةِ» ثـُمَّ سَكَتَ
«Сизларнинг орангизда Аллоҳ хоҳлаганича пайғамбарлик давом этади. Сўнг Аллоҳ хоҳлаган пайтда уни кўтаради. Сўнг пайғамбарлик минҳожи асосида Халифалик бўлади ва у Аллоҳ хоҳлаганча давом этади. Сўнг Аллоҳ Ўзи хоҳлаганда уни кўтаради. Сўнг раиятига зулм ва адолатсизликлар етадиган подшолик бўлади ва у Аллоҳ хоҳлаганча давом этади. Сўнг Аллоҳ Ўзи хоҳлаганда уни кўтаради. Сўнг золим ва зўравон подшолик бўлади ва у Аллоҳ хоҳлаганча давом этади. Сўнг Аллоҳ Ўзи хоҳлаганда уни кўтаради. Сўнг пайғамбарлик минҳожи асосида Халифалик бўлади». Кейин Пайғамбар(с.а.в) сукутга чўмдилар. (Аҳмад ривояти).
Муслим Аъраждан, у киши Абу Ҳурайрадан, у Расулуллоҳ(с.а.в)дан ривоят қилади. У киши айтдилар:

«إِنَّمَا الْإِمَامُ (الَخَلِيفَةُ) جُنَّةٌ يُقاتَلُ مَنْ وَرَائَهُ وَيُتَّقَى بِهِ»
«Имом (халифа) қалқондир, унинг ортида туриб жанг қилинади ва у билан ҳимояланилади». Бу ҳадисда халифа қалқон, яъни ҳимоя, деб сифатланяпти. Расулуллоҳ(с.а.в) имомни қалқон, деб сифатладилар, бу ерда имомнинг мавжудлиги мақтаб хабар бериляпти, бу эса талабдир. Чунки хабар бериш Аллоҳ ва Расули тарафидан бўлиб, мазаммат (қоралаш)ни ўз ичига олган бўлса, у тарк қилиш талаби, яъни тақиқдир. Агар хабар бериш ўз ичига мақтовни олган бўлса, бу хабар ишни қилиш талабидир. Агар талаб қилинган ишни қилишда шаръий ҳукмни барпо қилиш, тарк қилишда шаръий ҳукмни зое қилиш бўлса, бу талаб қатъий бўлади. Халифа тиклашлик фарзига аҳамият бермай, яъни қолқонимиз йўқ бўлиб қандай кунларга қолдик, қандай ҳўрликларни бошдан кечирмоқдамиз?!

Муслим Абу Ҳозимдан келтиради: Мен Абу Ҳурайра билан беш йил ҳамсуҳбат бўлдим ва у кишидан Расулуллоҳ(с.а.в)нинг шундай деганларини эшитдим:

«كَانَتْ بَنُو إِسْرَائِيلَ تَسُوسُهُمُ الأنْبِيَاءُ, كُلَّمَا هَلَكَ نَبِيٌّ خَلَفَهُ نَبِيٌّ, وَإِنَّهُ لا نَبِيَّ بَعْدِي, وَسَيَكُونُ خُلَفَاءُ فَيَكْثُرُونَ, قَالُوا: فَمَا تَأْمُرُنَا؟ قَالَ فُوا بِبَيْعَةِ الأوَّلِ فَالأوَّلِ, أَعْطُوهُمْ حَقَّهُمْ فَإِنَّ اللَّهَ سَائِلُهُمْ عَمَّا اسْتَرْعَاهُمْ»
«Бану Исроилга пайғамбарлар сиёсат юргизарди. Қачон бир пайғамбар ҳалок бўлса, ортидан бошқа бир пайғамбар келарди. Мендан кейин эса пайғамбар йўқ. Халифалар бўладилар. Кўп бўладилар. (Саҳобалар бизни нимага буюрасиз? - деб сўрашди. Айтдиларки): Энг биринчисининг, яна биринчисининг байъатига вафо қилинглар. Уларнинг ҳақларини ўзларига беринглар. Зеро, Аллоҳ улардан раият (фуқаро)ни қандай бошқарганлари ҳақида сўрайди». Абу Саид Худрий Расулуллоҳ(с.а.в)нинг:

«إِذَا بُويِعَ لِخَلِيفَتَيْنِ فَاقْتُلُوا الْآخَرَ مِنْهُمَا»
«Агар икки халифага байъат берилса, улардан кейингисини ўлдиринглар», деганларини ривоят қилган. (Муслим ривояти).

Бу ҳадисларда мусулмонларни бошқарадиганлар халифалар эканлиги ҳам айтиляпти. Бу эса халифани тиклаш зарурлигини билдиради. Зеро, Расулуллоҳ(с.а.в) халифаларга итоат қилишга ва улар билан халифалик талашаётганларга қарши урушишга буюрдилар. Бу халифани қоим қилишга ва унинг халифалигини сақлаш учун унга қарши чиққанлар билан урушишга бўлган буйруқдир. Муслим ривоят қилади: Набий(с.а.в) айтдилар:

»مَنْ بَايَعَ إِمَامًا فَأَعْطَاهُ صَفْقَةَ يَدِهِ، وَثَمَرَةَ قَلْبِهِ، فَلْيُطِعْهُ إِنِ اسْتَطَاعَ، فَإِنْ جَاءَ آخَرُ يُنَازِعُهُ فَاضْرِبُوا عُنُقَ الْآخَرِ«
«Ким имомга байъат қилиб унга қўлини ва қалб қўрини берса, қодир бўлганича унга итоат қилсин. Агар бошқаси келиб, ундан халифаликни талашса, кейингисининг бўйнига уринглар». Имомга итоат қилишга бўлган буйруқ имомни қоим қилишга бўлган буйруқдир. Халифа билан халифаликни талашаётганларга қарши урушишга бўлган буйруқ битта халифа доим бўлишининг қатъийлигига далилдир.

Саҳобалар ижмосида келган далилларга келсак, саҳоба(р.а.хум)лар Расулуллоҳ(с.а.в)нинг вафотларидан кейин Расулуллоҳ(с.а.в)га халифа тайинлаш лозимлигига ижмо қилишган. Шунинг учун улар Абу Бакр, кейин Умар, кейин Усмоннинг ўрнига - уларнинг ҳар бири вафот этганларидан кейин - халифа тайинлаш зарурлигига ижмо қилишган. Саҳоба(р.а.хум)лар Расулуллоҳ(с.а.в)нинг вафотларидан кейин халифани қоим қилиш учун у кишининг дафнларини кечиктиришлари ва халифани тайин қилиш билан шуғулланишлари - ваҳоланки майитни вафотидан кейиноқ дафн қилиш фарз эди - саҳоба(р.а.хум)ларнинг ижмосини таъкидлайди. Расулуллоҳ(с.а.в)ни дафн қилиш ва тайёрлашлари вожиб бўлган саҳоба(р.а.хум)лардан баъзилари халифа тайинлаш билан машғул бўлишди. Улардан бошқа бир қисми эса - инкор қилишга ва дафн қилишга қудратлари етса ҳам - бу ишга сукут қилиб жим туришиб, дафннинг икки кеча кечиктирилишида улар ҳам шерик бўлишди. Расулуллоҳ(с.а.в) душанба куни чошгоҳда вафот қилдилар, сешанбага ўтар кечаси ҳам, Абу Бакрга байъат берилган сешанба кундузи ҳам дафн қилинмадилар. Шундан кейин чоршанбага ўтар кечаси дафн қилиндилар. Яъни, дафн икки кеча кечикди. Расулуллоҳ(с.а.в) дафн қилинишларидан аввал Абу Бакрга байъат берилди. Демак, майитни дафн қилишдан аввал халифани тайин қилиш билан шуғулланиш ижмо бўлиб қолди. Бу халифани тайин қилиш майитни дафн қилишдан вожиброқ бўлгандагина бўлади, холос. Шунингдек, саҳоба(р.а.хум)лар ҳаётлари давомида халифани тайин қилиш вожиблигига ижмо қилишган. Гарчи улар халифа қилиб сайланадиган шахс ҳақида ихтилоф қилишган бўлсалар-да, Расулуллоҳ(с.а.в) вафот қилган пайтларида ҳам, Хулафои рошидинлар вафотидан кейин ҳам халифани қоим қилиш ҳақида мутлақо ихтилоф қилишгани йўқ. Демак, саҳоба(р.а.хум)ларнинг ижмоси халифани тайин қилиш вожиблигига кучли ва очиқ далилдир.

Бундан ташқари, ҳадлар ва бошқа ҳукмларни қоим қилиш вожибдир, улар эса ҳоким(Халифа) ва у тайинлаган вилоят ҳокимлари-қозилар билангина қоим қилинади. «Вожиб нима билан тамомига етса, у ҳам вожибдир» қоидасига биноан шариатни қоим қиладиган ҳокимни пайдо қилиш вожибдир. Бундай ҳоким эса халифадир.
Муттақий.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Версия: 1.0.34; Страница загружена за 0.042 секунд.

One thought on “Савол жавоб майдони

  1. Абу Хурайра

    Ассалому Алейкум Ва Рахматуллох
    менга бир биродар савол берди:
    агар чучкани сойип турип киен ушу пичок билан молди сойип есам нима болади деб
    илтимос шу саволга жовоб топип берсез
    Олдиндан рахмат
    Оллох рози болсин

Шарҳ қолдириш