Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Кредитга олинган нарсани совға сифатида олишлик
Mux
Про
Св-Жв: 321
Permalink
Post Кредитга олинган нарсани совға сифатида олишлик
        May 5, 2018, 23:54
Иқтибос

Ассалому алейкум ва рахматуллох ва баракатух.

Кредитга телевизор олиб туруб уни бошка бровга уша олган одам совга килса яни хадя килса боладими ва уша совгани олган одамга хам кредитга олинган нарсалиги учун у инсонга гунохи борми йукми, Шариатимизда бунга кандай хукум бор?

Жавоб учун олдиндан рахмат Аллох барчаларингдан рози болсин

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Св: Кредитга олинган нарсани совға сифатида олишлик
        May 5, 2018, 23:55
Иқтибос

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Ҳар бир иш шариат ижозат берган аҳкомлар асосида бўлиб, бир бирига алоқаси йўқ бўлса аввал қилинган ишни ёки кейинги ишларни бу ишга таъсири, яъни касофати бўлмайди. Росулуллоҳ(с.а.в) ҳам яҳудийлардан ҳадялар оларди. Холбуки яҳудийлар Аллоҳ Таоло ҳаром килган судҳўрликдан топган маблағларидан ҳадя қилишар эди. Агар аввал қилинган ҳаром ишларни иккинчи ишга ҳам касофати бўлганда Русулуллоҳ(с.а.в) яҳудларни ҳадяси олмаган бўлар эди. Аллох Таоло айтган қуйдаги оятда бир тўғри ишни қилган одамга бошқа ҳаром ишнинг алоқаси йўқ эканини баён қилмоқда:

وَلَا تَكْسِبُ كُلُّ نَفْسٍ إِلَّا عَلَيْهَا وَلَا تَزِرُ وَازِرَةٌ وِزْرَ أُخْرَى
“Ҳар бир жоннинг қилган гуноҳи фақат ўз зиёнига бўлур. Ҳеч бир кўтаргувчи (яъни гуноҳкор жон) ўзга жоннинг юкини (яъни гуноҳини) кўтармас.” [6:164]

Лекин аниқ ҳаром ишни билсангиз, олмаслигингиз афзал, чунки сиз қилган ишингиз бир мўминни ҳаром иш қилишига кўмак бўлиб қолиш хавфи бор. Ҳасан ибн Али(р.а) ривоят қилади: Пайғамбар(с.а.в)дан:

«دَعْ مَا يَرِيبُكَ إِلَى مَا لاَ يَرِيبُكَ»
«Сени шубҳага солаётган нарсани тарк қил, шубҳага солмайдиган нарсани ол», деган ҳадисни ёдлаб олдим. Термизий, ибн Ҳиббон ривояти.
Муттақий.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.032 seconds.