Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Никохда валийни иштроки шартми
Mux
Про
Св-Жв: 321
Permalink
Post Никохда валийни иштроки шартми
        May 4, 2018, 09:56
Иқтибос

Ассалому алайкум

Бир қизи бор, турмушдан ажрашган синглимиз янги оила қуришни хоҳлайди, аммо унинг валийси – ота ёки бир туғишган акаси йўқ, фақат бир қариндош акаси бор. У эса мусулмон эмас. Шу қариндоши унга турмуш қуришига розилик бермаяпти. Шундай ҳолатда валийнинг розилиги шартми? Аллоҳ сизларни яхшиликлар билан мукофотласин.

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Св: Никохда валийни иштроки шартми
        May 4, 2018, 09:58
Иқтибос

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

1. Никоҳ валий иштироки билангина саҳиҳ бўлади. Бунга Абу Мусо ривоят қилган ҳадис далил бўлади. Расулуллоҳ(с.а.в):

«لاَ نِكَاحَ إِلاَّ بِوَلِيٍّ»
«Никоҳ валийнинг иштироки билангина бўлади», дедилар. (Ибн Ҳиббон ва Ҳоким ривояти). Аёл ўзини турмушга чиқаришга ва бошқани турмушга беришга ҳамда турмушга чиқишида ўз валийсидан бошқа одамни вакил қилишга ҳақли эмаслигига Оиша(р.а) Пайғамбар(с.а.в)дан ривоят қилган ҳадис далилдир:

«أَيُّمَا امْرَأَةٍ نَكَحَتْ بِغَيْرِ إذْنِ وَلِيِّهَا فَنِكَاحُهَا بَاطِلٌ، فَنِكَاحُهَا بَاطِلٌ، فَنِكَاحُهَا بَاطِلٌ»
«Ўз валийсининг изнисиз никоҳ қурган аёлнинг никоҳи ботилдир, никоҳи ботилдир, никоҳи ботилдир». (Ҳоким ривояти). Абу Ҳурайра Пайғамбар(с.а.в)дан ривоят қиладики:

«لاَ تُزَوِّجُ الْمَرْأَةُ الْمَرْأَةَ، وَلاَ تُزَوِّجُ الْمَرْأَةُ نَفْسَهَا، فَإِنَّ الزَّانِيَةَ هِيَ الَّتِى تُزَوِّجُ نَفْسَهَا»
«Аёл аёлни турмушга бермайди, аёл ўзини ҳам турмушга бермайди. Зинокор аёлгина ўзини-ўзи турмушга беради».

2. Валий эркак томонидан бўлган балоғот ёшига етган, ақли расо, мусулмон энг яқин қариндоши бўлади. Аввалгиси йўқ бўлса(ўлиб қолганлигидан ёки касаллик сабабидан ўз масъулиятини адо қилишдан ожиз бўлса ё жоҳиллигидан ўз масъулиятини бажаришдан бош тортса) валилик ҳаққи кейингисига ўтиб кетади. Энг аввалгиси ўғил, невара ва ҳоказо. Кейин ота, бобо ва ҳоказо. Кейин ака-укалар ва ҳоказо... Валийларнинг кимлиги меросдаги асабаларга қиёс қилинади. Ибни Аббос(р.а) Расулуллоҳ(с.а.в)дан қуйидаги ҳадис ворид бўлган:

ألحقوا الفرائض بأهلها ، فما أبقت الفرائض ، فلأولى رجل ذكر
«Фаризаларни эгаларига етказинглар, улардан бирор нарса ортиб қолса, энг яқин эркак қариндошга беринглар». Бухорий ривояти.

3. Бундай қариндоши бўлмаса, у ҳолда имом вали ҳисобланади:

«الإِمَامُ رَاعٍ وَهُوَ مَسْؤُولٌ عَنْ رَعِيَّتِهِ»
«Имом раҳбардир ва у ўз раиятидан масъулдир». Бухорий ривояти.

«وَالسُّلْطَانُ وَلِيٌّ مَنْ لاَ وَلِيَّ لَهُ»
«Султон валийси йўқ одамнинг валийсидир». Аҳмад ривояти.

4. Аммо кофир – отаси ёки ўғли бўлса ҳам - валий бўлолмайди. Аллоҳ Таоло шунга ҳукм қилган: „Ва Аллоҳ ҳаргиз кофирлар учун мўминлар устига йўл бермагай“. [4:141]

Бу оятга кўра, кофир валийлик қилиши мумкин эмас. Расулуллоҳ(с.а.в)нинг ҳадисларида ҳам бу таъкидланган:

«الإِسْلاَمُ يَعْلُو وَلاَ يُعْلَى عَلَيْهِ»
«Ислом олий бўлади. Бирон нарса ундан олий бўлмайди».
Агар аёлга совчи қўйилган бўлса, уни қабул қилиш ёки рад этиш фақат унинг ҳаққи бўлиб, валийларидан бирон кишининг бунга ҳаққи йўқ. Ҳамда ўша аёлнинг рухсатисиз бирор киши уни турмушга бериши ёки уни никоҳдан қайтариши мумкин эмас. Ибн Аббос Расулуллоҳ(с.а.в)дан ривоят қиладики:

«الثَّيِّبُ أَحَقُّ بِنَفْسِهَا مِنْ وَلِيِّهَا، وَالْبِكْرُ تُسْتَأْذَنُ فِي نَفْسِهَا وَإِذْنُهَا صُمَاتُهَا»
«Жувон ўзига валийсидан кўра ҳақлироқ. Бокирадан рухсат сўралади. Унинг рухсати жим туришидир» (Муслим ривояти).

Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ(с.а.в) дедилар:

«لاَ تُنْكَحُ الأَيِّمُ حَتَّى تُسْتَأْمَرَ, وَلا الْبِكْرُ حَتَّى تُسْتَأْذَنَ. قَالُوا: يَا رَسُولَ اللَّهِ, وَكَيْفَ إذْنُهَا قَالَ: أَنْ تَسْكُتَ»
«Бевадан маслаҳат сўралмагунча, бокирадан эса рухсат сўралмагунча улар никоҳ қилинмайди». «Эй Расулуллоҳ, у (қиз)нинг розилиги қандай бўлади?» - деб сўрашганда: «Сукут қилиши», деб жавоб бердилар» (муттафақун алайҳ).
Муттақий.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.037 seconds.