Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз гость 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Талоқ хақида: идда ўтирмасдан турмушга чиқиш.
Mux
Про
Св-Жв: 294
Permalink
Сообщение Талоқ хақида: идда ўтирмасдан турмушга чиқиш.
        April 26, 2018, 04:17
Иқтибос

Ассалому алайкум ва рахматуллохи ва барокотух биродар!

Узр сизларни яна саволлар бн безовта киламан, хукмларни тўлик билмаганимизга бизга берилган саволларга жавоб бериш кийин, авволо рахмат берган жавобларингизга. Энди савол бир аёл бир талок олиб хеч канча утмай яна яшашибди кейин бефарзандлигига иккинчи талокни олибди орада озгина жанжаллар бўлиб шу талокни бериб эр уз юртига кетиб колибди. У ерга бориб бошка уйланибди орадан 3-4 йил ўтибди лекин хотин эри бн алоқа қилиб турган телефон орқали, шунча йилдан кейин яна учинчи талоқни олибди ва хотин идда сакламасдан турмушга чикибди январда олиб талоқни февралда турмушга чикибди энди никохи қандай уларни деб сурашяпти, талоқ тушишини сабаби фарзанд кўрмагани экан, лекин иккинчи талоқдан кейин 3-4 йил ўтган бир бири бн яшашмаган яна учунчи талоқни ҳам берган энди бу аёл идда саклаб кейин турмушга чикиши керакми?

turkiston.-
net
Администратор
Св-Жв: 649
Permalink
Сообщение Св: Талоқ хақида: идда ўтирмасдан турмушга чиқиш.
        April 26, 2018, 04:23
Иқтибос

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Бу мужтаҳидларда ихтилофли бўлиб, баъзилар идда сақлаш шарт эмас, идда ҳомилани бор-йўқлигини аниқлаш учун деган ҳукмга боришган. Лекин далиллар омм келганидан биз ҳар қандай ҳолатда ҳам идда сақлаш шарт деб биламиз. Шунга кўра у аёл иддаси чиққунча иккинчи эридан алоҳида яшаши керак. Идда тугагандан кейин никоҳини бошқадан қилади. Аввалги никоҳ ботил ҳисобланади. У аёлнинг идда муддати уч қуруъ, шунча муддат ўтгунча кутади.

Идда аёлларнинг ҳолатига қараб ҳар ҳил бўлади, қуйдаги оятда ҳур ва эри талоқ қилган аёлнинг идда муддати:

وَالْمُطَلَّقَاتُ يَتَرَبَّصْنَ بِأَنفُسِهِنَّ ثَلاَثَةَ قُرُوَءٍ
– „Талоқ қилинган аёллар ўзларини уч «қуруъ» кутарлар“. [2:228]

Яъни, бу ерда гап ҳайз кўрадиган ва эри билан қўшилган ҳур аёллар устида кетяпти. Чунки мана шу сифатга эга бўлмаган аёлларнинг иддаси бошқачадир. Аллоҳ Таоло айтади:

وَاللَّائِي يَئِسْنَ مِنْ الْمَحِيضِ مِنْ نِسَائِكُمْ إِنْ ارْتَبْتُمْ فَعِدَّتُهُنَّ ثَلَاثَةُ أَشْهُرٍ وَاللَّائِي لَمْ يَحِضْنَ وَأُوْلَاتُ الْأَحْمَالِ أَجَلُهُنَّ أَنْ يَضَعْنَ حَمْلَهُنَّ
– „Аёлларингиз орасидаги (кексайиб қолгани сабабли) ҳайз кўришдан умид узганлари, агар сизлар (уларнинг иддалари қанча давом этиши хусусида) шубҳалансангизлар, бас (билингизки), уларнинг иддалари уч ойдир, яна (ҳали-ҳануз) ҳайз кўрмаган (аёллар)нинг (иддалари ҳам уч ойдир). Ҳомиладор (аёл)ларнинг (идда) муддатлари ҳомилаларини қўйишлари (яъни кўз ёришларидир)“. [65:4]

Шунингдек эри ўлган аёлларнинг иддаси ҳам бошқа, уларнинг иддаси тўрт ой ўн кундир:

وَالَّذِينَ يُتَوَفَّوْنَ مِنْكُمْ وَيَذَرُونَ أَزْوَاجًا يَتَرَبَّصْنَ بِأَنفُسِهِنَّ أَرْبَعَةَ أَشْهُرٍ وَعَشْرًا
– „Сизлардан (мусулмонлардан) вафот қилган кишилар хотинларини қолдирган бўлсалар, улар тўрт ою ўн кун ўзларига қараб (идда сақлаб) турадилар“. [2:234]

Чўри эса икки ҳайз муддати идда ўтиради. Чунки ҳурнинг ярмига тенгдир. Доруқутний ва бошқалар Оиша(р.а)дан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар(с.а.в) шундай деганлар:

«طَلاَقُ الْأَمَةِ تَطْلِيقَتَانِ وَعِدَّتُهَا حَيْضَتَانِ»
«Чўрининг талоғи икки талоқдир ва унинг иддаси икки ҳайздир».

Эри билан қўшилмаган аёлнинг эса иддаси бўлмайди. Чунки Аллоҳ Таоло айтади:

يَاأَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِذَا نَكَحْتُمْ الْمُؤْمِنَاتِ ثُمَّ طَلَّقْتُمُوهُنَّ مِنْ قَبْلِ أَنْ تَمَسُّوهُنَّ فَمَا لَكُمْ عَلَيْهِنَّ فَمَا لَكُمْ عَلَيْهِنَّ مِنْ عِدَّةٍ تَعْتَدُّونَهَا فَمَتِّعُوهُنَّ وَسَرِّحُوهُنَّ سَرَاحًا جَمِيلًا
– „Эй мўминлар, қачон сизлар мўминаларни никоҳларингизга олсангизлар-у, сўнгра уларга қўл теккизишдан — яқинлашишдан илгари уларни талоқ қилсангизлар, у ҳолда сизлар учун уларнинг зиммасида санайдиган идда бўлмас. Бас сизлар уларни (озми-кўпми ҳадя билан) баҳраманд қилиб, чиройли кузатиш билан кузатинглар!“. [33:49]
Муттақий.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Версия: 1.0.34; Страница загружена за 0.03 секунд.

One thought on “Савол жавоб майдони

  1. Абу Хурайра

    Ассалому Алейкум Ва Рахматуллох
    менга бир биродар савол берди:
    агар чучкани сойип турип киен ушу пичок билан молди сойип есам нима болади деб
    илтимос шу саволга жовоб топип берсез
    Олдиндан рахмат
    Оллох рози болсин

Шарҳ қолдириш