Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Жамоатларни ўзларига ном қўйишлари
Mux
Про
Св-Жв: 321
Permalink
Post Жамоатларни ўзларига ном қўйишлари
        April 25, 2018, 11:01
Иқтибос

Ассаламу алейкум.

Исломий гуруҳлар ўзларига хар хил исм, ном беришлари шариатда хукми нима? Далили билан келтирсангиз баъзи ўзларини аҳли сунна вал жамоъа дейдиган биродарларимиз айтадиларки Росул(с.а.в) қайтарганлар яъни бидъа дейишмоқдалар

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Св: Жамоатларни ўзларига ном қўйишлари
        April 25, 2018, 11:05
Иқтибос

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Ном қўйиш ҳукми мубоҳ, Аллоҳ Таоло мўминларни кўзга кўринган сифатлари билан номлаган, Аллоҳ Таоло айтади:

وَالسَّابِقُونَ الْأَوَّلُونَ مِنْ الْمُهَاجِرِينَ وَالْأَنصَارِ وَالَّذِينَ اتَّبَعُوهُمْ بِإِحْسَانٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمْ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمْ وَرَضُوا عَنْهُ وَأَعَدَّ لَهُمْ جَنَّاتٍ تَجْرِي تَحْتَهَا الْأَنْهَارُ خَالِدِينَ فِيهَا أَبَدًا ذَلِكَ الْفَوْزُ الْعَظِيمُ
Муҳожир ва ансорларнинг биринчи пешқадамлари ва уларга чиройли амаллар билан эргашган зотлар — Аллоҳ улардан рози бўлди ва улар ҳам Ундан рози бўлдилар. Яна (Аллоҳ) улар учун остидан дарёлар оқиб турадиган, улар абадий қоладиган жаннатларни тайёрлаб қўйди. Мана шу буюк бахтдир. [9:100]
Росулуллоҳ(с.а.в) ҳам мусулмонларни бир бирларидан фарқли номлар билан номлаганлар. Масалан: бродар қилиб қўйиш ҳақидаги ҳадисда жумладан ушбу сўзлар келган: Росулуллоҳ(с.а.в) Али(р.а)га:

«أَغَضِبْتَ عَلَيَّ حِينَ آخَيْتُ بَيْنَ الْمُهَاجِرِينَ وَالأَنْصَارِ، وَلَمْ أُؤَاخِ بَيْنَكَ وَبَيْنَ أَحَدٍ مِنْهُمْ، أَمَا تَرْضَى أَنْ تَكُونَ مِنِّي بِمَنْزِلَةِ هَارُونَ مِنْ مُوسَى، إِلاَّ أَنَّهُ لَيْسَ بَعْدِي نَبِيٌّ»
«Мен муҳожирлар билан ансорларни бир-бирига биродар қилиб, сени эса улардан биронтаси билан биродар қилиб қўймаган пайтимда менга ғазабландингми, ахир сен мендан Ҳорун Мусодан қандай манзилатда бўлган бўлса шундай манзилатда бўлишингга рози бўлмайсанми. Фақат мендан кейин пайғамбар бўлмайди, дедилар».
Абу Довуд Қайс ибн Абу Ғарза Кинонийдан ривоят қилди: «Расулуллоҳ(с.а.в) даврларида воситачилар деб аталар эдик. Олдимиздан Расулуллоҳ(с.а.в) ўтиб қолиб ундан яхшироқ исм билан бизни номлаб дедилар:

«يَا مَعْشَرَ التُّجَّارِ إِنَّ الْبَيْعَ يُحْضِرُهُ اللَّغْوَ وَالْحَلْفَ فَشُوبُوهُ بِالصَّدَقَةِ»
Эй савдогар (тижоратчи)лар жамоати, савдода бекорчи сўзлар ва қасам ичиш бўлиб туради. Уни садақа билан ўчиринглар».
Муттақий.

Савол жавоб майдони: https://t.me/SAVOLJAV
Саволлар йўллаш учун манзил: https://t.me/turkistonsavol

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.038 seconds.