Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз гость 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Қарз берганда ёздириб қўйишлик шартми
Mux
Про
Св-Жв: 308
Permalink
Сообщение Қарз берганда ёздириб қўйишлик шартми
        April 25, 2018, 10:02
Иқтибос

Ассаламу алейкум.

Узтоз, шу жавобга нима дейсиз, шу жавобга биноан иш тутсак бўладими? Чунки биз танишларга қарз берганда ёзмаслик урфга айланган, қарзни берганда ёзишлик қатъий тастиқланганми ?

turkiston.-
net
Администратор
Св-Жв: 663
Permalink
Сообщение Св: Қарз берганда ёздириб қўйишлик шартми
        April 25, 2018, 10:38
Иқтибос

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Қарз берганда ёздириб қўйиш, гувоҳ қилиш суннат, унга риоя қилмаса гуноҳкор бўлмайди.
Шаръий ҳукмга нисбатан қандай муносабатда бўлишимиз қуйдагича: Шаръий ҳукм Шореънинг хитобидан тўғри ижтиҳод қилиш ёрдамида тушуниб олинади. Шунинг учун ҳам мужтаҳидларнинг ижтиҳодигина шаръий ҳукмни изҳор қилиши мумкин. Шунга биноан, ҳар бир мужтаҳидга нисбатан Аллоҳнинг ҳукми унинг ижтиҳоди олиб борган ва тўғри бўлиши керак, деб ўйлаган ҳукмдир.

Кимки ижтиҳод қилишга яроқли бўлмаса, у муқаллиддир. Муқаллид икки хил бўлади: муттабиъ ва омий. Муттабиъ ижтиҳодда шарт бўлган баъзи илмларга эга шахсдир. У далилини билгандан кейингина мужтаҳидга тақлид қилади. Мана шундагина муттабиъ учун Аллоҳнинг ҳукми ўзи эргашган мужтаҳиднинг сўзи бўлади. Омий эса ижтиҳодда эътибор қилинадиган баъзи илмларга эга бўлмаган шахсдир. У далилини билмаган ҳолда мужтаҳидга тақлид қилади. Бундай омий одам мужтаҳидларнинг сўзига тақлид қилиб, улар истинбот қилган аҳкомларга амал қилиши лозим. Унга нисбатан шаръий ҳукм ўзи тақлид қилаётган мужтаҳид истинбот қилган ҳукмдир. Шунга биноан шаръий ҳукм ижтиҳодга лаёқати бор мужтаҳид истинбот қилган ҳукмдир. Шаръий ҳукм унга нисбатан Аллоҳнинг ҳукми бўлиб, мужтаҳид бу ҳукмга хилоф иш тутиб, бошқага тақлид қилиши мутлақо жоиз эмас. Шунингдек, у истинбот қилган ҳукм унга тақлид қилаётган одамга нисбатан ҳам Аллоҳнинг ҳукми бўлиб, тақлид қилувчи ҳам бу ҳукмга хилоф амал қилиши жоиз эмас.

Муқаллид бирор ҳодисанинг ҳукмида мужтаҳидларнинг бирига тақлид қилиб, бу масалада унинг сўзига амал қилган бўлса, амал қилгандан сўнг бу ҳукмда ушбу мужтаҳиддан бошқасига мурожаат қилишга мутлақо ҳаққи йўқ. Аммо бошқа ҳукмда бу мужтаҳиддан бошқасига тақлид қилиши жоиздир.
Муттақий.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Версия: 1.0.34; Страница загружена за 0.028 секунд.

One thought on “Савол жавоб майдони

  1. Абу Хурайра

    Ассалому Алейкум Ва Рахматуллох
    менга бир биродар савол берди:
    агар чучкани сойип турип киен ушу пичок билан молди сойип есам нима болади деб
    илтимос шу саволга жовоб топип берсез
    Олдиндан рахмат
    Оллох рози болсин

Шарҳ қолдириш