Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз гость 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Хилофатга эришиш...
Mux
Про
Св-Жв: 308
Permalink
Сообщение Хилофатга эришиш...
        April 13, 2018, 01:15
Иқтибос

Ассаламу алайкум ва рохматуллох ва брокатух.

Яхшимисиз соглиглар яхшими?

Хилофатга эришиш факат талабиннусра билан етилади деб Хизб жамоати айтади далили кандай болади?

Бундан бир канча олдин хам шу мавзуъда савол бергандим, жавоб келмади.
Максад хакни билиш. Тўлик далилини билмокчиман.

turkiston.-
net
Администратор
Св-Жв: 663
Permalink
Сообщение Св: Хилофатга эришиш...
        April 13, 2018, 01:16
Иқтибос

Ва алайкум ассалому ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Биринчидан: Исломий ҳаёт яна қайтиб келиши учун “халифалик” низоми бўлиши шарт, у низомсиз Аллоҳ Таоло рози бўладиган ҳаёт амалга ошмайди, исломий ҳаётни қайта ҳаётга келиши ва давом этиши учун “халифалик” тариқат, яъни йўлдир. Чунки шаръий аҳкомларни ижросини шариат халифага юклаган. Усиз шариат ижросиз, амал қилинмай қолади.

Иккинчидан: Ҳар қандай низомни тадбиқ қилиш учун ҳам, ҳимоя қилиш учун ҳам салтанат-армия керак. Шунинг учун биз кўтариб чиқаётган шариат асосидаги ҳаёт низомини аввал Росулуллоҳ(с.а.в) Маккада оммага олиб чиққанда, бу тузумни ўзлари яшаш учун қабул қилган ва ўша даврда жорий бўлиб турган низомга нисбатан таққослаб кўришди. Сўнгра унга қаттиқ интилиш бошланди. Лекин уни ҳаётларига ижро қилиш даражасига етишдан Макка ҳукумати мань қилди. Шунинг учун бизнинг ишимиз ҳам “Дин”ни кофирлар хоҳлашаётгандек бир жузъини эмас, балки мукаммал ҳолда: иқтисоди, ижтимоси, таълим-тарбиясини ҳам, сиёсатини ҳам ҳаммага, айниқса, сиёсий доираларга олиб чиқиш, қониқарли қилиб тушунтириш. Шунда халқ рози бўлиб қабул қилиш ёки тушуниб туриб инкор қилиш ўзига қолади. Лекин аҳли қувват бу низомни ижро қилишга имконият ҳозирлаб бермас экан уни ижро қилишни имкони йўқ.

Бу “Ҳизбут таҳрир”нинг гапи эмас, бу Аллоҳнинг Росул(с.а.в)ига кўрсатган йўли-шаръий ҳукмдир. Аллоҳ Таоло “Моида” сурасида шандай дейди:

وَأَطِيعُوا اللَّهَ وَأَطِيعُوا الرَّسُولَ وَاحْذَرُوا فَإِنْ تَوَلَّيْتُمْ فَاعْلَمُوا أَنَّمَا عَلَى رَسُولِنَا الْبَلَاغُ الْمُبِينُ
Аллоҳга итоат қилингиз, пайғамбарга буйинсунингиз ва эҳтиёт бўлингиз! Агар юз ўгирсангиз, билингизки, пайғамбаримиз зиммасида фақат (бизнинг ҳукмларимизни) очиқ-равшан қилиб етказиш бор, холос. [5:92]

Шаръий ҳукм шароитга қараб ўзгармайди, балки у ваҳийга асосланган, ваҳий эса тўҳтаган. Шундай экан бу иш қанчалар кечга сурилмасин, аҳли қувват жавоб бериши натижасиз бўлмасин, шаръий ҳукм ўзгармайди. Далиллар қандай ишни талаб қилса, ҳукм ўша бўйича қолади, ўзгармайди. Росулуллоҳ(с.а.в) қабилалар турган жойларга бориб, уларни даъват қилдилар. Кинда, Калб, Бану Ҳанифа, Бану Омир ибн Саъсаъа ва бошқа бир неча қабилаларига бордилар. Бироқ улардан ҳеч ким Расулуллоҳ(с.а.в)га қулоқ солмади ва хунук бир тарзда рад қилишди. Макка Исломдан юз ўгирди, Тоиф аҳолиси Расулуллоҳ(с.а.в)га эргашишдан бош тортди, араб қабилалари эса Расулуллоҳ(с.а.в)нинг даъватларига қулоқ солишмади. Маккага ҳаж қилиш учун келаётган қабилалар Муҳаммад(с.а.в)нинг яккаланиб қолганларини, Қурайш унга душманлигини ва унга ёрдам берувчи ҳар қандай одамни ўзига душман деб билаётганини кўришди. Бу ҳол уларнинг Расулуллоҳ(с.а.в)дан юз ўгиришларини, Расулуллоҳ(с.а.в)нинг эса одамлардан ажралиб қолишларини кучайтириб юборди. Макка ва унинг атрофида даъват ишларини олиб бориш мушкуллашди. Макка аҳли шундай куфр ва қаршилик ҳолатига ўтиб олдики, бу ерда даъват ишларини олиб боришдан умид узилган эди. Лекин шунда ҳам Росулуллоҳ(с.а.в) ёрдам сўрашдан тўҳтамаганлиги бундан бошқа йўл йўқлигини кўрсатади. Намоз учун Росулуллоҳ(с.а.в)нинг амаллари қандай далил бўлса, даъват учун ҳам Росулуллоҳ(с.а.в) шундай далил бўлади, яъни Аллоҳ Таоло мусулмонларга шаръий аҳкомларга амал қилишни, шунингдек, Расулуллоҳ(с.а.в)дан ўрнак олишни ҳамда Расулуллоҳ(с.а.в) Аллоҳ тарафидан олиб келган барча ишларни қабул қилишни вожиб қилгандир. Аллоҳ Таоло деди:

لَقَدْ كَانَ لَكُمْ فِي رَسُولِ اللَّهِ أُسْوَةٌ حَسَنَةٌ لِمَنْ كَانَ يَرْجُو اللَّهَ وَالْيَوْمَ الاَخِرَ وَذَكَرَ اللَّهَ كَثِيرًا
– „Сизлар учун, яъни Аллоҳ ва охират кунидан умидвор бўлган ҳамда Аллоҳни ёд қилган кишилар учун Аллоҳнинг Пайғамбарида гўзал намуна бордир". [33:21]

قُلْ إِنْ كُنْتُمْ تُحِبُّونَ اللَّهَ فَاتَّبِعُونِي يُحْبِبْكُمُ اللَّهُ وَيَغْفِرْ لَكُمْ ذُنُوبَكُمْ
– „Айтинг (Эй Муҳаммад), „Агар Аллоҳни севсангиз, менга эргашинглар. Шунда Аллоҳ сизларни севади ва гуноҳларингизни мағфират қилади. Аллоҳ (гуноҳларни) мағфират қилгувчи, меҳрибондир". [3:31](“Ҳизбут таҳрирнинг ўзгартиришдаги манҳажи” китобчасидан муфассал ўрганиб олишингиз мумкин).
Муттақий.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Версия: 1.0.34; Страница загружена за 0.034 секунд.

One thought on “Савол жавоб майдони

  1. Абу Хурайра

    Ассалому Алейкум Ва Рахматуллох
    менга бир биродар савол берди:
    агар чучкани сойип турип киен ушу пичок билан молди сойип есам нима болади деб
    илтимос шу саволга жовоб топип берсез
    Олдиндан рахмат
    Оллох рози болсин

Шарҳ қолдириш