Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз гость 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Хозирги энергетик ичимликларни ичиш жоизми?
Mux
Про
Св-Жв: 286
Permalink
Сообщение Хозирги энергетик ичимликларни ичиш жоизми?
        April 11, 2018, 00:53
Иқтибос

Ассалому алайкум ва рахматуллохи ва баракатух.

Хозирги энергетик ичимликларни ичиш жоизми?

Баъзилари халол деган ёзуви билан чикяпти, “flesh” деган ичимликди аникроги. Шуни шаръий хукмини баён қилиб берсангизлар илтимос. Олдиндан рахмат .

turkiston.-
net
Администратор
Св-Жв: 641
Permalink
Сообщение Св: Хозирги энергетик ичимликларни ичиш жоизми?
        April 11, 2018, 00:54
Иқтибос

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Нарсалардаги асл мубоҳлик, яъни нарсаларнинг асл ҳукми мубоҳ. Улардан нимани ҳаром десак, албатта шаръий далил келтириш билангина бирор нарсага ҳаром деган ҳукмни беришимиз керак. Чунки нарсалардаги асл мубоҳлик эканлигига Аллоҳ Таоло ҳукм қилган:

وَسَخَّرَ لَكُمْ مَا فِي السَّمَاوَاتِ وَمَا فِي الْأَرْضِ جَمِيعًا مِنْهُ إِنَّ فِي ذَلِكَ لَآيَاتٍ لِقَوْمٍ يَتَفَكَّرُونَ
У Ўз томонидан (яъни Ўз хоҳиш-иродаси билан) сизларга осмонлардаги ва ердаги барча нарсаларни бўйинсундирди. Албатта бунда тафаккур қиладиган қавм учун оят ибратлар бордир. [45:13] ёки:

هُوَ الَّذِي جَعَلَ لَكُمْ الْأَرْضَ ذَلُولًا فَامْشُوا فِي مَنَاكِبِهَا وَكُلُوا مِنْ رِزْقِهِ وَإِلَيْهِ النُّشُورُ
У (Аллоҳ) сизлар учун ерни хокисор-бўйсунгувчи қилиб қўйган зотдир. Бас, (ер)нинг ҳар томонида юраверинглар ва ризқ-рўзидан енглар. [67:15].

Ҳамма нарсани ҳалоллигини англатувчи ҳукмдан ҳаром нарсалар алоҳида далил билан истисно қилиб олинган, масалан: чўчқа, ўлимтик кабиларни ҳаром деб Аллоҳ Таоло ўзи ҳабар қилган:

إِنَّمَا حَرَّمَ عَلَيْكُمْ الْمَيْتَةَ وَالدَّمَ وَلَحْمَ الْخِنزِيرِ وَمَا أُهِلَّ بِهِ لِغَيْرِ اللَّهِ
(Аллоҳ) сизларга фақатгина ўлакса, қонни, тўнғиз гўштини ва Аллоҳдан ўзгага аталиб сўйилган нарсаларнигина ҳаром қилди. [2:173]

Шунинг учун бир нарсани ҳаром деб ҳукм қилиш учун шаръий ҳужжат керак. Ичимликлардаги маст қилувчилик сифати ҳам ўша ичимликни ҳаромлигини ифодалайди. Лекин саволда зикр қилинган ичимликлар ёки ўша кабиларда ҳаром қилувчи сифат бўлмаса, у ҳолда асл ҳукм бўйича, яъни мубоҳлигича қолади. Пайғамбар(с.а.в):

«حُرِّمَتِ الْخَمْرُ»
«Ароқ ҳаром қилинди», деганлар. Абу Салама ибн Абдурраҳмоннинг хабар беришича, Оиша(р.а) айтадиларки, Пайғамбар(с.а.в)дан асалдан тайёрланган шароб хусусида сўраганларида, (у Яман аҳлининг ичимлиги эди) у киши:

«كُلُّ شَرَابٍ أَسْكَرَ فَهُوَ حَرَامٌ»
«Ҳар бир маст қилувчи ичимлик ҳаромдир», деб жавоб берганлар. Нўъмон ибн Баширдан ривоят қилинишича, Пайғамбар(с.а.в) шундай деганлар:

«إِنَّ مِنَ الْحِنْطَةِ خَمْرًا وَمِنَ الشَّعِيرِ خَمْرًا وَمِنَ التَّمْرِ خَمْرًا وَمِنَ الزَّبِيبِ خَمْرًا وَمِنَ الْعَسَلِ خَمْرًا»
«Буғдойдан тайёрлангани ҳам ароқ дейилади, арпадан тайёрлангани ҳам ароқ дейилади, кишмишдан тайёрлангани ҳам ароқ дейилади, хурмодан тайёрлангани ҳам ароқ дейилади, асалдан тайёрлангани ҳам ароқ дейилади». Ибн Умардан ривоят қилинишича, Пайғамбар(с.а.в):

«كُلُّ مُسْكِرٍ خَمْرٌ وَكُلُّ مُسْكِرٍ حَرَامٌ»
«Ҳар бир маст қилувчи ароқдир ва ҳар бир маст қилувчи ҳаромдир», деганлар. Демак, узумданми, буғдойданми, арпаданми, хурмоданми, қаҳваданми - нимадан тайёрланганлигидан қатъий назар, ҳар бир маст қилувчи ичимлик ароқ дейилади. Масалан, Ҳабашистонда қаҳвадан ароқ тайёрлайдилар. У Ҳабашистон императорларига хос ароқдир. Шунга кўра спирт ҳам, одеколон ҳам, вино ҳам ҳаромдир. Чунки Пайғамбар(с.а.в):

«كُلُّ مُسْكِرٍ خَمْرٌ»
«Ҳар бир маст қилувчи ароқдир», деганлар. Демак, ароқнинг луғавий маъносидан ташқари шаръий маъноси ҳам бор. У Пайғамбар(с.а.в)нинг ароқ хусусида айтган гапларидир. Шунга биноан, ҳадисда ворид бўлган ароқ узум ёки бошқа нарсадан тайёрланганлигидан қатъий назар, ҳар бир маст қилувчи ичимликдир. Маст қилиш сифати борлигини мутахассис белгилайди.

Ўша маст қилувчилик сифати бўлса ҳаром, агар маст қилувчи сифат бўлмаса ҳалол бўлади. аниқ бўлгунча ундай ичимликлардан сақланиш тақво талаби. Ҳасан ибн Али(р.а) ривоят қилади: Пайғамбар(с.а.в)дан:

«دَعْ مَا يَرِيبُكَ إِلَى مَا لاَ يَرِيبُكَ»
«Сени шубҳага солаётган нарсани тарк қил, шубҳага солмайдиган нарсани ол», деган ҳадисни ёдлаб олдим. Термизий, ибн Ҳиббон ривояти.
Муттақий.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Версия: 1.0.34; Страница загружена за 0.024 секунд.

One thought on “Савол жавоб майдони

  1. Абу Хурайра

    Ассалому Алейкум Ва Рахматуллох
    менга бир биродар савол берди:
    агар чучкани сойип турип киен ушу пичок билан молди сойип есам нима болади деб
    илтимос шу саволга жовоб топип берсез
    Олдиндан рахмат
    Оллох рози болсин

Шарҳ қолдириш