Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз гость 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Уйланиш учун маслахат
Mux
Про
Св-Жв: 258
Permalink
Сообщение Уйланиш учун маслахат
        April 7, 2018, 00:54
Иқтибос

Ассалому алейкум ва рохматуллохи ва барокатух

Акалар уйланиш масаласида маслахатлариз керак. Ёшим 26 га яқинлашиб қолди. Биз яшедиган вилоятда исломдан хабари бор иймонли инсонлар жуда хам кам шу сабабли иймонли муслима кизларни хам топиш кийин. Анчадан буйон узим хам, уйимдагилар хам киз кидирамиз, топилган иймонли қизларни бари унаштирилган чиқябти. Манга кўп бора яхши оилани яхши қизларини (қизларни хам ота-оналаринихам кўпчилик мақтаган) таклиф қилишди, лекин диндан хабари бўлмаган инсонлар бўлишгани учун хар доим рад жавобини бериб келганман, манга диндор қиз керак деб. Шунга маслахат берселар сабр килиб иймонли қизни қидиришда давом этсамми ё шу қизлардан бирортасига уйлансамми ?

Аллоҳ сизлардан рози бўлсин ва уз панохида асрасин !

turkiston.-
net
Администратор
Св-Жв: 613
Permalink
Сообщение Св: Уйланиш учун маслахат
        April 7, 2018, 00:55
Иқтибос

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Бундай холатда истиҳора қиласиз, яъни сизга тавсия қилинаётган қиз борасида иккиланиб қолсангиз шунда истиҳора қиласиз. Аммо истихора ҳаром ишларда ёки фарз ишларда қилинмайди.

Истихора қилиш мўмин бир ишни қилишга иккиланиб қолганда, шу ишни тўғрисини аниқлаш ва икки дунёси учун хойрилисини ажратиб олиш мақсадида ишини Аллоҳга топшириб, унга илтижо қилишдир. Бу иш икки ракаат нафил намоз, ҳамда дуо билан бўлади.

Тўртала мазҳаб иттифоқ қилган нарса шуки, истихора фақат ҳукми мубоҳ бўлса ёки суннат бўлсада, қайсинисини қилиш афзал экани аниқ бўлмаган ишлардагина жоиз. Агар ҳукми фарз-вожиб ёки ҳаром бўлса, унда истихора қилмай, ҳукмга таслим бўлиши шарт. Хеч иккиланмасдан, истиҳорасиз ҳам ҳаром тарк қилинади фарз адо қилинади. Жобир(р.а)дан имом Бухорий ривоят қилади:

( كَانَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم يُعَلِّمُنَا الاسْتِخَارَةَ فِي الأُمُورِ كُلِّهَا كَمَا يُعَلِّمُنَا السُّورَةَ مِنْ الْقُرْآنِ يَقُولُ : إذَا هَمَّ أَحَدُكُمْ بِالأَمْرِ فَلْيَرْكَعْ رَكْعَتَيْنِ مِنْ غَيْرِ الْفَرِيضَةِ ثُمَّ لِيَقُلْ : اللَّهُمَّ إنِّي أَسْتَخِيرُكَ بِعِلْمِكَ , وَأَسْتَقْدِرُكَ بِقُدْرَتِكَ , وَأَسْأَلُكَ مِنْ فَضْلِكَ الْعَظِيمِ فَإِنَّكَ تَقْدِرُ وَلا أَقْدِرُ , وَتَعْلَمُ وَلا أَعْلَمُ , وَأَنْتَ عَلامُ الْغُيُوبِ , اللَّهُمَّ إنْ كُنْتَ تَعْلَمُ أَنَّ هَذَا الأَمْرَ خَيْرٌ لِي فِي دِينِي وَمَعَاشِي وَعَاقِبَةِ أَمْرِي أَوْ قَالَ : عَاجِلِ أَمْرِي وَآجِلِهِ , فَاقْدُرْهُ لِي وَيَسِّرْهُ لِي ثُمَّ بَارِكْ لِي فِيهِ , اللَّهُمَّ وَإِنْ كُنْتَ تَعْلَمُ أَنَّ هَذَا الأَمْرَ شَرٌّ لِي فِي دِينِي وَمَعَاشِي وَعَاقِبَةِ أَمْرِي أَوْ قَالَ : عَاجِلِ أَمْرِي وَآجِلِهِ , فَاصْرِفْهُ عَنِّي وَاصْرِفْنِي عَنْهُ وَاقْدُرْ لِي الْخَيْرَ حَيْثُ كَانَ ثُمَّ ارْضِنِي بِهِ . وَيُسَمِّي حَاجَتَهُ )
“Росулуллоҳ(с.а.в) ҳар бир ишда бизга истиҳорани Қуръондан бир сурани ўргатгандек ўргатар эди, - агар бирортангизга иш аниқ бўлмай қолса, бас икки ракаат нафил намоз ўқисин, сўнг Аллоҳумма, албатта мен Сендан илминг билан яхшиликни сўраб, қудратинг билан қодир қилишингни сўраб истихора қиляпман ва Сенинг буюк фазлингдан сўрайман. Бас албатта Сен қодир бўласан ва мен қодир бўлмайман ва Сен биласан ва мен билмайман ва Сен ғойибларни Билгучисан. Аллоҳумма, агар шу иш мен учун динимга, дунё ишларимга ва охиратимга хойрли бўлса (ёки хозирги ва келажак ишларимга хойрли бўлса) бас, унга мени қодир қилишингни ва уни осон қилишингни, ҳамда мен учун уни барокатлик қилишингни сўрайман. Аллоҳумма, агар шу иш мен учун динимга, дунё ишларимга ва охиратимга шар-ёмонлик бўлса (ёки хозирги ва келажак ишларимга шар-ёмонлик бўлса) бас, уни мендан буриб юбор ва мени ҳам ундан буриб юбор ва мени қаерда бўлса ҳам яхшиликка қодир қил ва ўша яхшиликка рози қил деб ҳожатини сўрайди - деди”.

Аслида, бир ишни қилишдан аввал маслаҳат қилиш ҳам суннат. Кўпинча, маслаҳатдан кейин ҳам иккиланиш қийнаётган вақтда истихора қилинади. Анас(р.а) Росулуллоҳ(с.а.в)дан ривоят қилади:

: يا أنس إذا هممت بأمر فاستخر ربك فيه سبع مرات ، ثم انظر إلى الذي يسبق إلى قلبك فإن الخير فيه »
“эй, Анас агар сенга бирор иш ноаниқ бўлса, Роббинга етти маротаба истихора қил, сўнг қалбинга биринчи келган ишни қил. Албатта яхшилик ўшанда бўлади”дедилар.

Ҳамма мазҳаб иттифоқ қилган истиҳора; истихора ниятида, нафл намоз деб икки ракаат намоз ўқиш ва асар(саҳобалар қилган дуо)лардаги дуони қилиш билан бўлади. Ҳанафияда, моликияда ва шофиийларда қайсидир сабабларга кўра намоз ва дуони бирга қилишнинг иложи бўлмай қолса, фақат дуониг ўзи билан ҳам истихора қилиш жоиз деган райни айтишган. Баъзилар ҳар қандай намоздан кейин ҳам дуо қилиш билан ҳам истихора қилишнинг жоизлигини айтганлар.
Муттақий.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Версия: 1.0.34; Страница загружена за 0.035 секунд.

One thought on “Савол жавоб майдони

  1. Абу Хурайра

    Ассалому Алейкум Ва Рахматуллох
    менга бир биродар савол берди:
    агар чучкани сойип турип киен ушу пичок билан молди сойип есам нима болади деб
    илтимос шу саволга жовоб топип берсез
    Олдиндан рахмат
    Оллох рози болсин

Шарҳ қолдириш