Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Алмазбек Атамбаев билан Соранбай Жеянбеков
Saloxiddin
Новичок
Св-Жв: 1
Permalink
Post Алмазбек Атамбаев билан Соранбай Жеянбеков
        March 22, 2018, 17:35
Иқтибос

Ассаламу Алайкум Туркистон сайти ходимлари

Савол: Қирғизистондаги вазият ҳақида менда бир савол бор эди. Охирги маҳалда Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаев билан Соранбай Жеянбеков уртасида бироз келишмовчиликлар юз бераётгани сезиляпти. Бу сиёсий ҳодисага Туркистон сайти кандай муносабат билдиради?

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Св: Алмазбек Атамбаев билан Соранбай Жеянбеков
        March 22, 2018, 17:37
Иқтибос

Жавоб:
Ва алейкум ассалом.
Атамбаев Қирғизистон етакчилигини қайта қўлга киритиш мақсадида Соранбай Жиянбековни президентликка ўзи олиб келган эди. Режага кўра, Жиянбеков собиқ президент Атамбаев командасининг коррупциявий схемаси бўйича юриб, ўз салоҳиятидан фойдаланган ҳолда ҳамда давлат хавфсизлик хизмати, прокуратура, суд ва ИИМ билан ҳамкорликда, Атамбаев командасига қарши бўлган ҳар бир сиёсатчи ва сиёсий ҳаракатга қарши, бир томонлама курашни давом эттириб бориши кутилган эди.

Лекин Жиянбеков бу ишни давом эттиришдан бош тортиб, сиёсий элитани ўз ҳолига ташлаб қўйди. Натижада, коррупцияга қарши кураш схемаси, атамбаевчилар учун бир томонлама боришдан бошқа тарафга, яъни ҳукуматнинг ҳақиқий коррупциявий ва жиноий ҳаракатлари томон бурилиб кетди. Жиянбеков эса нейтрал позицияда туриб олди.

Оқибатда, Атамбаевнинг қўл остида ва бевосита унинг қўллови билан амалга оширилган коррупциявий сиёсий ва молиявий жиноятларига қарши кучли муҳосабакор сиёсий муҳит пайдо бўлди ва кучайиб бормоқда. Бу муҳит, Атамбаев кутган барча стротегик режаларини деярлик барбод қилди.

Яъни, парламентдаги Атамбаевнинг СДПК партияси бошчилигидаги етакчи коалициянинг қувватини синдирди. Шунингдек парламент бошқарувига ўтиш режаси ҳам барбод бўлди. Натижада Атамбаев етакчиликка қайтиб, эгаллаши кутилган бош вазир лавозими ҳам, етакчи пағонага кўтарила олмай қолди.

Демак, Атамбаев билан Жиянбеков ўртасида кутилмаган ҳолат пайдо бўлди. Асосий муаммо, Атамбаевнинг ҳукумат ичида тузиб олган жиноий етакчи тўданинг бебошларча олиб бораётган сиёсий ҳаракатлари билан Жиянбековнинг уйғунлашиб кета олмаганлигидан, яъни у президент сифатида, Атамбаевнинг ушбу жиноятларгиа шерик бўлиб ўз ишини давом эттириб кета олмаганлигидан келиб чиқди.

Атамбаев командаси илгари қилган сиёсий хатолари учун жавоб бериши керак бўлган вақт яқинлашиб боряпти. Атамбаевнинг СДПК партияси ҳам пароканда бўлиб, бир қанчаси Жиянбековлар томонига ўтиб кетди. Улар, худди чўкаётган қайиқдан қочаётгандек, вазирликка тайинланиб, барча коррупция ишларини бевосита бажарган партиядошларининг жиноий ҳаракатларини қоралай бошлашди. СДПК партиясининг олдида икки йўл турибди. Биринчиси: у етакчи партия ўрнидан тушади ва Жиянбеков янги бошқа бир партияни қўллай бошлайди. Иккинчиси: СДПК партияси мутлоқ Жиянбеков томонига ўтиб, Атамбаевчилар ундан четлатилади.

Энди эски ва янги президентлар ўртасидаги келишмовчиликларга нисбатан бизнинг муносабатимизга тўхталадиган бўлсак, биз уларнинг ўртасидаги ғирром ва адолатсизлик асосига қурилган жиноий келишувларга, фақат исломий мабдаъий дунёқараш асосида қараймиз ва ўз муносабатимизни билдирамиз.

Оламий куфр бошқарув системаси, Қирғизистон каби мустамлака давлатларни заиф ва ўзларига кўзқарам ҳолда давомли ушлаб туриш мақсадида, устимизга бузуқ, хоин, худбин ва бетаъсир етакчиларни атайин олиб келиб қўйишади. Улар мамлакат ва халқ мулкларига тажовуз қилиш ва шу тажовуз қилиш тизгинларини қўлга киритишда бир-бирлари билан мусобақалашадилар.

Ҳатто улар салтанатни қўлларида ушлаб қолиш мақсадида халқни алдаб, ўз фуқороларини ҳалокатга туртиб юбориши ҳам ҳеч гап эмас. Атайин 7 апрел воқеаси ёки 10 июль ҳодисасини уюштиргани каби. Шунинг учун биз бу каби заиф ва ҳорликка рози бўлган сиёсий элитани қоралаймиз! Уларнинг ифлос сиёсий ўйинларининг қурбонига айланиб қолаётган халқ ва уммат вакилларини уларнинг ифлос, тарафкашлик ҳаракатларидан омон бўлишга чақирамиз.

Эслатиб ўтамизки, куфр системаси ичидаги барча сиёсий ҳаракатларда Ислом ва мусулмонлар учун ҳеч қандай манфаат йўқ. Мусулмонларнинг куфр системаси ичида сиёсий ҳаракат олиб боришларига фақат битта мақсад билангина рухсат берилади. У ҳам бўлса, шу системанинг Ислом ва мусулмонларга нисбатан сиёсий, иқтисодий, мафкуравий ва мабдаий зарар келтиришаётганини умматга уқтиришдан иборатдир. Ислом учун бирор манфаат излаб, Улар билан киришиб бўлмайди, куфр системаси ичида исломий манфаат бўлиши мумкин эмас!

ҳурмат билан туркистон тахририяти.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.033 seconds.