Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Кофир, фосиқ, фожир буларни фарқи?
Mux
Про
Св-Жв: 321
Permalink
Post Кофир, фосиқ, фожир буларни фарқи?
        March 20, 2018, 00:44
Иқтибос

Ассаламу алайкум бродар.

Кофир, фосиқ, фожир буларни фарқини далили билан ажратиб берсанггиз, яна бир илтимос айбга буюрманг, шу хақида шайхни жавоби бўлганмиди? бўлса шу жавобни топиб берсангиз.

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Св: Кофир, фосиқ, фожир буларни фарқи?
        March 20, 2018, 00:46
Иқтибос

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

1. Кофир Исломга ишонмаган, уни инкор қилган инсон, яъни Ислом ақидасими ёки ундаги қатъий ҳукмми, ҳеч фарқсиз ҳар бир мусулмон Ислом шариатининг барчасига ишониш лозим. Чунки Ислом Шариати Қуръони Каримда келган ва уни Росулуллоҳ(с.а.в) олиб келган. Акс ҳолда киши кофир бўлади. Шунинг учун Шариат қонунларини бутунича ёки унинг қатъий исбот қилинган муфассал қонунларини инкор қилиш куфрдир. Бу қонунлар ибодатлар, муомалалар, уқубат (жазо чоралар) ёки емак-ичмакларнинг қайси бирига тааллуқли бўлишининг фарқи йўқ. Шариатга ишониш-имон келтириш ақлга боғлиқ эмас. Балки Аллоҳ Таоло тарафидан келган Шариат қонунларининг барчасига мутлақ таслим бўлиш лозимдир.(“Ислом низоми” китобидан).

2. Фосиқни таърифлашда олимлар ихтилофга боришган. Шайх “баййинот” китобида ўша таърифларнинг ҳато томонларини кўрсатиш билан бирга тўғри таърифни ҳам айтган:

ذلك كان الحق هو ما ذكر من أن العدل هو من كان منزجراً عما يراه الناس خروجاً عن الاستقامة. فمن كانت هذه حاله كان عدلاً لأنه ممن قام في النفوس أنه مستقيم، ومن عرف بالجرأة على الحرام أو المجاهرة بالمعصية أو كان غير مبال بها، أو معروفاً بعدم الاستقامة، كان فاسقاً. فالعدل يقابله الفاسق والعدالة يقابلها الفسق. والفاسق هو من كان غير منزجر عن الحرام أو من كان معروفاً بعدم الاستقامة، والعدل هو من كان منزجراً عن الحرام أو من لم يعرف عنه عدم الاستقامة.
«« … тўғри таъриф биз юқорида айтиб ўтган: албатта одил инсон “тўғриликдан чиқишлик” деб биладиган нарсалардан ўзини сақлаган кимса. Ким ҳолати шундай бўлса, ўша одам адл бўлади, чунки дилларда унинг тўғри одам экани қарор топган кимсалардандир. Кимки ҳаромга журъат қилса ёки маъсиятни очиқ қилса ёки маъсиятга аҳамият бермаса ёки тўғри одаммас деб танилса ўша фосиқ бўлади. Одил инсоннинг антоними фосиқ, адолатнинг аноними фосиқликдир. Фосиқ ҳаромдан тийилмаган ёки тўғри одам эмас-ишончсиз деб таънилган инсон...»».

Демак, “тўғриликдан чиқишлик”, яъни фарзларни тарк қилиш, масалан; номозга бепарво бўлиш, рўза тутмаслик, силаи-раҳмга аҳамият бермаслик каби фикратга алоқадорми ёки амирнинг ҳар бир қарорларига; ҳалқада ўқишлиги талаб қилинган китобларни, ҳалқа учун чиқарилган қарорларга риоя қилиб ўқиб чиқиш, амалга оширишлик мумкин бўлган ғояни белгилаб, ўша ғояни рўёбга чиқариш учун ҳамма битта режа асосида иш олиб бориш каби тариқатга алоқадорми ёки ҳаромларни қилиш, масалан; ароқ ичиш, авратларини очиб юриш, чўчқа каби ҳаром таомларни истемол қилиш каби ўзига алоқадор бўладими ёки бировларга туҳмат қилиш, ёлғон гапириш, савдо-сотиқ муомилаларида алдаш каби кўпчиликнинг ишончидан чиқадиган ишлар билан бўладими ҳеч фарқсиз, оммани ишончидан чиққан инсон фосиқ бўлади. Фосиқлик ҳидоятдан тўсадиган сифат, у билан сифатланган инсон ҳидоятланмайди. Фосиқ инсонни бирор гапини текширмасдан қабул қилиш ҳаром, уни гувоҳлиги қабул қилинмайди. Шаръий ҳукмларни ўрганишда ҳам адл шарт қилинади, фосиқлардан олиб бўлмайди. Аллоҳ Таоло айтади:

يَاأَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِنْ جَاءَكُمْ فَاسِقٌ بِنَبَإٍ فَتَبَيَّنُوا أَنْ تُصِيبُوا قَوْمًا بِجَهَالَةٍ فَتُصْبِحُوا عَلَى مَا فَعَلْتُمْ نَادِمِينَ
Эй муминлар, агар сизларга бир фосиқ кимса бирон хабар келтирса, сизлар (ҳақиқий аҳволни) билмаган ҳолингизда, бирон қавмга мусибат етказиб қўйиб, қилган ишларингизга афсус-надомат чекиб қолмасликларингиз учун (у фосиқ кимса олиб келган хабарни) аниқлаб-текшириб кўринглар! [49:6]

3. “Фожир” сўзи ҳам “фосиқ” сўзи каби маъноларни англатганидан, ҳамда унинг ҳукми ҳам фосиқнинг ҳукмидек бўлганидан у ҳақида китобларимизда изоҳ келмаган. Лекин фожир одатда фосиқданда ёмонроқ маъноларга қўлланади, масалан: зинони касб қилиш, эркакка турмушга чиққан эркак ёки қилган ҳаромлари билан фахрланадиган, фисқу-фужурни ривожлантирадиган бузғунчи кабилар фожир бўлади.
Муттақий.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.042 seconds.