Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Дуо тақдирни ўзгартирадими?
Mux
Про
Св-Жв: 321
Permalink
Post Дуо тақдирни ўзгартирадими?
        March 18, 2018, 01:48
Иқтибос

Ассалому алайкум.

Дуо тақдирни ўзгартирадими? Ва айнан шу мавзуга аълоқадор хадисларни қандай тушунамиз. Илтимос атрофлича ёритиб берсанглар, рахмат.

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Св: Дуо тақдирни ўзгартирадими?
        March 18, 2018, 01:50
Иқтибос

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Бу саволга жавоб беришдан аввал қисқача бунга алоқадор баъзи бир эътиқодларни эсга соламан:
1. “Қазо”. Бу сўз бир неча маънога эга; адо қилди, ҳукм қилди каби маъноларга қўлланса ҳам лекин асосийси “қазо” Аллоҳ Таолонинг ишларига қўлланади. Масалан: оламни яралиши; ер ва осмон, осмоннинг етти қават бўлиши ёки яралган нарсаларни шу ҳолича яралиши; инсонни шакли, ранги, жинси ва ҳоказолар. Ҳамда ернинг қимирлаши, ёмғир-қор ёғиши, авариялар бўлиши, жонворларнинг ўлиши ва ҳоказо.

2. “Қадар”. Бу нарсалардаги ҳусусиятлар; пичоқни кесиши, ўтни куйдириши, сувни оқиши ёки ҳайвонларни жуфт-жуфт бўлиб яшаш табиати ва ҳоказо.

3. “Аллоҳнинг илми” ёки “Лавҳул маҳфуз”. Бунда ҳар бир иш, ҳатто Қиёматгача бўладиган бу дунёдаги ҳамма ишлар; Аллоҳ Таоло қилган ёки энди қиладиган ишлари, яъни “Қазо”лар ҳам, бандалар қилган ёки қиладиган ишлар ҳам борлиги.

Энди буни тушунган мўмин: - мен ўз ишимни қиламан, Аллоҳ Таолонинг ишларига арлашмайман – деб тушуниб олган ва Аллоҳ Таолонинг ишларини таҳлил қилмагани қаби Ундан сўрашни ҳам тарк қилмаслиги учун Аллоҳ бизлар сўраган нарса билан ҳам Ўз ишларини, яъни “қазо”лари қилишини, сўраган дуоларимизни ижобат қилиб, биз сўраган нарсани беришини ҳам ёки қилган дуоларимиз учун ажрлар бериб, биз сўрагандан бошқача ишларни “қазо” қилиши ҳам мумкинлигидан, ҳадисларда: “Қазо”ни, яъни Аллоҳ Таоло ишини сизларнинг дуоингиз билан ҳам ўзгартиради. Шунинг учун ўз ишларингни қилишларинг билан бирга Аллоҳдан ҳам сўранглар деб таълим бермоқда. Пайғамбар(с.а.в)

«اَلدُّعَاءُ مُخُّ الْعِبَادَةِ»
«Дуо ибодатнинг мағзи, моҳиятидир», дедилар. Имом Термизий ва Имом Аҳмад ривоятлари. Яна Пайғамбар(с.а.в) дуога қаттиқ тарғиб қилганлар:

«إِنَّ اللهَ يُحِبُّ الْمُلَحِّينَ فِى الدُّعَاءِ»
«Албатта Аллоҳ дуода собит турувчиларни яхши кўради». Табароний ривояти. Аллоҳга дуо қилмайдиган кимса кўп яхшиликлардан бебаҳра қолган кимсадир. Аллоҳ Таоло бизга У Зотдан дуоларимизни ижобат қилишини сўраб, шариатига амал қилиб, Пайғамбари (с.а.в)га эргашиб туриб, дуо қилишимизни баён қилган. Биз бир ишни билганимиздан кейин ҳаётдаги аввалги амалларимиз ўзгаргани каби сўраш билан, яъни дуо билан “Қазо” ҳам ўзгаради, Аллоҳ Таоло айтади:

يَمْحُوا اللَّهُ مَا يَشَاءُ وَيُثْبِتُ وَعِنْدَهُ أُمُّ الْكِتَابِ
Аллоҳ Ўзи хоҳлаган нарсани (яъни ҳукмни) ўчирур ва (Ўзи хоҳлаган ҳукмни) устивор қилур. Асл Китоб (яъни барча нарсаларнинг билими) Унинг даргоҳидадир. [13:39]

Лекин бу нарсаларнинг ҳаммаси, яъни биз қиладиган амалларимиз ҳам, Аллоҳ Таолонинг “қазо”лари ҳам Лавҳул маҳфузда азалдан бор ва қандай бўлса; бизнинг билимимиз, ёшимиз ўзгарган сари амалларимиз ҳам ўзгарганидек ёки Аллоҳ Таолонинг қазоси ҳам бизнинг дуоимиз қабул бўлиб, ўзгарганлари ҳам, ҳамма-ҳаммаси ёзилган, чунки Аллоҳ Таоло ҳамма нарсани аввалдан қандай бўлганини билишлиги билан бирга фаришталарга; - бандам дуо қилса, бу ишни ўзгартирасан – деб “Қазо” ишларини бизнинг дуоларимизга ҳам баъзи томонлари боғлиқ эканини ҳабар қилмоқда. Аллоҳ Таоло айтади:

وَإِذَا سَأَلَكَ عِبَادِي عَنِّي فَإِنِّي قَرِيبٌ أُجِيبُ دَعْوَةَ الدَّاعِي إِذَا دَعَانِي فَلْيَسْتَجِيبُوا لِي وَلْيُؤْمِنُوا بِي لَعَلَّهُمْ يَرْشُدُونَ
“Бандаларим Сиздан (эй Муҳаммад) Мен ҳақимда сўрасалар, Мен уларга яқинман. Менга дуо қилган пайтларида дуогўйларининг дуосини ижобат қиламан. Бас, ҳақ йўлга юришлари учун (улар ҳам) Менинг (даъватимга) жавоб қилсинлар ва Менга иймон келтирсинлар”. [2:186]

Лекин ижобат бўлишнинг ҳам шаръий ҳақиқати бўлиб, уни Пайғамбар(с.а.в) қуйдагича баён қилганлар:

«يَدْعُواللهَ وَمَأْكَلُهُ مِنْ حَرَامِ وَمَشْرَبُهُ مِنْ حَرَامٍ فَأَنَّى يُسْتَجَابُ لَهُ»
«Аллоҳга дуо қилади-ю, ейимлиги ҳаромдан, ичимлиги ҳаромдан. Қандай қилиб унинг дуоси мустажоб бўлсин?!». (Муслим). Пайғамбар(с.а.в) яна мана бундай баён қиладилар:

«مَا مِنْ مُسْلِمٍ يَدْعُو اللَّهَ - عّزَّ وَجَلَّ - بِدَعْوَةٍ لَيْسَ فِيهَا إِثْمٌ وَلاَ قَطِيعَةُ رَحِمٍ إِلاَّ أَعْطَاهُ اللَّهُ بِهَا إِحْدَى ثَلاَثِ خِصَالٍ: إِمَّا أَنْ يُعَجِّلَ اللَّهُ لَهُ دَعْوَتُهُ, وَإِمَّا أَنْ يَدَّخِرَهَا لَهُ فِي الآخِرَةِ, وَإِمَّا أَنْ يَصْرِفَ عَنْهُ مِنْ السُّوءِ مِثْلَهَا. قَالُوا: إِذًا نُكْثِرُ. قَالَ: اللَّهُ أَكْثَرُ»
«Қайси бир мусулмон Улуғ ва Буюк Аллоҳга бир дуо қилса, дуосида гуноҳ ва қариндошчиликни узиш бўлмаса, Аллоҳ унга шу дуосининг эвазига уч нарсадан бирини беради: Ё сўраган нарсасини тезда беради, ё шу дуони унинг охиратига олиб қўяди, ё шу дуочалик ёмонликни ундан буриб юборади. Саҳобалар: «Унда дуони кўпайтирамиз», дейишди. Пайғамбар(с.а.в): «Аллоҳ кўпайтирсин», дедилар». Бу ҳадисни Аҳмад ва Бухорий «ал-Адаб ал-муфрад»да ривоят қилган.
Бунда ҳам шу каби маъно бор:

«إِنَّ اللَّهَ سُبْحَانَهُ قَالَ: مَنْ أَهَانَ لِي وَلِيًّا فَقَدْ بَارَزَنِي فِي الْعَدَاوَةِ, ابْنَ آدَمَ لَنْ تُدْرِكَ مَا عِنْدِي إِلاَّ بِأَدَاءِ مَا افْتَرَضْتُهُ عَلَيْكَ, وَلاَ يَزَالُ عَبْدِي يَتَقَرَّبُ إِلَيَّ بِالنَّوَافِلِ حَتَّى أُحِبَّهُ, فَأَكُونَ قَلْبَهُ الَّذِي يَعْقِلُ بِهِ, وَلِسَانَهُ الَّذِي يَنْطِقُ بِهِ, وَبَصَرَهُ الَّذِي يُبْصِرُ بِهِ, فَإِذَا دَعَانِي أَجَبْتُهُ, وَإِذَا سَأَلَنِي أَعْطَيْتُهُ, وَإِذَا اسْتَنْصَرَنِي نَصَرْتُهُ, وَأَحَبُّ عِبَادَةِ عَبْدِي إِلَيَّ النَّصِيحَةُ»
«Аллоҳ Субҳонаҳу айтади: «Ким Менинг бир дўстимни хор қилса, Мен билан яккама-якка курашга чиқибди. Эй Одам боласи, сенга фарз қилган вазифаларимни адо қилмагунингча Мендаги нарсага эришолмайсан. Агар бандам нафл амаллар билан Менга қараб яқинлашиб келаверса, бориб-бориб Мен уни яхши кўриб қоламан. Ана шунда Мен унинг англайдиган қалбига, гапирадиган тилига, кўрадиган кўзига айланаман. Менга дуо қилса, ижобат қиламан, сўраса бераман, Мендан нусрат талаб қилса, нусрат бераман. Бандам ибодатининг Мен учун энг севимлиги насиҳат(яъни қалбидаги бор гапга бошқа нарса аралаштирмасдан, кўнгилларга ёки сиёсатга мослаштирмасдан борини айтиш)дир». Бу ҳадисни Табароний «Кабир»да келтиради.
Ато ибн Абу Рабоҳ ривоят қилади: «Менга ибн Аббос: «Сенга жаннати бир аёлни кўрсатайми?», деди. Мен: «Ҳа», дедим. У:

«هَذِهِ الْمَرْأَةُ السَّوْدَاءُ, أَتَتْ النَّبِيَّ  فَقَالَتْ: إِنِّي أُصْرَعُ, وَإِنِّي أَتَكَشَّفُ, فَادْعُ اللَّهَ تَعَالَى لِي, قَالَ: إِنْ شِئْتِ صَبَرْتِ وَلَكِ الْجَنَّةُ, وَإِنْ شِئْتِ دَعَوْتُ اللَّهَ تَعَالَى أَنْ يُعَافِيَكِ, فَقَالَتْ أَصْبِرُ, فَقَالَتْ إِنِّي أَتَكَشَّفُ, فَادْعُ اللَّهَ أَنْ لاَ أَتَكَشَّفَ فَدَعَا لَهَا»
«Мана бу қора танли аёл, у Пайғамбар(с.а.в)нинг ёнларига келиб, менинг тутқаноқ касалим бор, тутиб қолганда очилиб кетиб қоламан, менинг ҳаққимга Аллоҳ Таолога дуо қилинг», деди. Пайғамбар(с.а.в): «Хоҳласанг сабр қил, жаннат сеники бўлади, хоҳласанг сенга шифо беришини сўраб, Аллоҳ Таолога дуо қиламан» деган эдилар, у: «Сабр қиламан, фақат очилиб кетиб қолмаслигимни сўраб дуо қилинг», деди ва Пайғамбар(с.а.в) шундай дуо қилдилар», деб ҳикоя қилди» (муттафақун алайҳ).Термизий ривоят қилган ҳадисда;

وهو معنى حديث الترمذي: لا يرد القضاء إلا الدعاء، ولا يزيد في العمر إلا البر
“Қазони фақат дуо қайтара олади ва умрни фақат яхшилик зиёда қилади”.
Муттақий.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.033 seconds.