Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Махрамлар
Mux
Про
Св-Жв: 321
Permalink
Post Махрамлар
        March 18, 2018, 01:17
Иқтибос

Ассалому алайкум ва рахматуллохи ва баракотуху.

Махрамлар неча хил булади ва улар билан аёлларни кандай куринишда муомила килинади? Хос хаётда ва умумий хаётда

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Св: Махрамлар
        March 18, 2018, 01:39
Иқтибос

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Маҳрамлар ҳар турли бўлади. Аёл эри учун ҳамма жойини кўрсатиши жоиз, гўзалликларини кўрсатиши, яъни ясан-тусан қилиб кўриниши суннат.

Аммо отаси, ака-укалари(никоҳи абадий ҳаром бўлганлар) каби маҳрам қариндошларига эса зийнатланган ҳолда кўриниши суннат эмас, жоиз. Уларга зийнатларини ҳам, зийнат ўринларини ҳам кўрсатиши жоиз, яъни бўйнилари, билаклари, сочлари каби жойлари таҳорат қилиш ёки уй ишлари билан машғул ҳолатларда ҳеч қийналмай ҳаёт кечиришларига шариат ижозат берган. Бу маҳрамлар ота бир ака-укалар каби уриғ томонидан бўладими ёки она бир ака-укалар каби бир қориндан тушганлигидан бўладими ёки эмикдошлар каби бир эмчакдан сут эмганликлари сабабли бўладиларми ёки эрининг отаси, ўғиллари каби никоҳ сабабли маҳрам бўладиларми ҳеч фарқсиз маҳрамлар учун белгиланган кўринишда юришлари жоиз.

Опа-сингилларини ёки амма-холаларининг эрлари(никоҳи вақтинчалик ҳаром бўлганлар)га ёки амакининг ўғиллари ёки эрининг ака-укалари каби номаҳрам кариндошларига эса бошқа номаҳрамлардек фақат юз ва қўлларинигина кўрсатишлари жоиз. Бу хос ҳаётда.

Аммо умумий ҳаётда авратларини, яъни юз ва кўлларидан бошқа ҳамма жойини беркитганларидан кейин ҳам кўчага чиққанларида кийиши зарур бўлган кўча кийими-жилбобларини кийишлари ва рўмол ўрашлари шарт ва ҳаммага; маҳраму-номаҳрамлар, ҳатто эрига ҳам кўча кийимида кўринади.(бу мавзуъни “Исломда ижтимо низоми” номли китобимиздан муфассал ўрганинг).
Муттақий.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.036 seconds.