Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз гость 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Медицинада гиппогратга касам ичишади
Mux
Про
Св-Жв: 321
Permalink
Сообщение Медицинада гиппогратга касам ичишади
        March 10, 2018, 01:17
Иқтибос

Ассалому алекум ва рохматулоху ва барокатух.

Оллох илмингизни зиёда килсин. медицинада гиппогратга касам ичишади шу тогрими йокми шунга шаръий далиллар билан жовоб берсангиз

turkiston.-
net
Администратор
Св-Жв: 676
Permalink
Сообщение Св: Медицинада гиппогратга касам ичишади
        March 10, 2018, 01:19
Иқтибос

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Гиппократ таҳминан 2500 йил аввал Грецияга қарашли Кос номли оролда яшаган ва тарихга медикларнинг отаси деб танилган инсоннинг исми. У асос солган қасамиёт тўғри маъноларни олган-олмаганлигидан қатъий назар у жоиз эмас. Чунки қасам Исломда фақат Аллоҳ Таолога бўлади, бошқа нарсага қасам ичиш ҳаром. Росулуллоҳ(с.а.в):

مَنْ حَلَفَ بِغَيْرِ اللَّهِ فَقَدْ كَفَرَ أَوْ أَشْرَكَ
“кимда ким Аллоҳдан бошқага қасам ичса, бас у кофир бўлибди ёки ширк келтирибди”,- деганлар. Тирмизий ривояти. Аммо шариатга зид бўлмаган маъноларни ўз ичига олган қасам агар Аллоҳ номига бўлса жоиз. Лекин қасамнида турмаса, унга хилоф иш тутса каффарасини тўлайди. Қасамнинг каффораси оятда келган:

لَا يُؤَاخِذُكُمْ اللَّهُ بِاللَّغْوِ فِي أَيْمَانِكُمْ وَلَكِنْ يُؤَاخِذُكُمْ بِمَا عَقَّدْتُمْ الْأَيْمَانَ فَكَفَّارَتُهُ إِطْعَامُ عَشَرَةِ مَسَاكِينَ مِنْ أَوْسَطِ مَا تُطْعِمُونَ أَهْلِيكُمْ أَوْ كِسْوَتُهُمْ أَوْ تَحْرِيرُ رَقَبَةٍ فَمَنْ لَمْ يَجِدْ فَصِيَامُ ثَلَاثَةِ أَيَّامٍ ذَلِكَ كَفَّارَةُ أَيْمَانِكُمْ إِذَا حَلَفْتُمْ وَاحْفَظُوا أَيْمَانَكُمْ كَذَلِكَ يُبَيِّنُ اللَّهُ لَكُمْ آيَاتِهِ لَعَلَّكُمْ تَشْكُرُونَ
Аллоҳ сизларни тилларингиздаги беҳуда қасамларингиз сабабли жазоламайди. Балки (дилларингиздаги) маҳкам тугган қасам сабабли (агар шундай қасамни бузсангиз) жазолайди. Бас, унинг каффорати ўз оилангизни боқадиган ўртача таомлардан ўнта мискинга таом бериш ёки уларнинг сарпосини қилиш, ёхуд бир қулни озод қилишдир. Ким (бу нарсаларни) топа олмаса, уч кун рўза тутсин! Мана шу — қасам ичган (ва уни бузган) пайтингиздаги қасамларингиз каффоратидир. Қасамларингизни (бузишдан) сақланингиз. Шукр қилишингиз учун Аллоҳ сизларга ўз оятларини мана шундай очиқ-ойдин баён қилур. [5:89]
Муттақий.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Версия: 1.0.34; Страница загружена за 0.031 секунд.

One thought on “Савол жавоб майдони

  1. Абу Хурайра

    Ассалому Алейкум Ва Рахматуллох
    менга бир биродар савол берди:
    агар чучкани сойип турип киен ушу пичок билан молди сойип есам нима болади деб
    илтимос шу саволга жовоб топип берсез
    Олдиндан рахмат
    Оллох рози болсин

Шарҳ қолдириш