Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз гость 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Қуръонни ёдлай олмаса
Mux
Про
Св-Жв: 302
Permalink
Сообщение Қуръонни ёдлай олмаса
        March 7, 2018, 04:53
Иқтибос

Ассалому алайкум

Хурматли устозлар мени 4та фарзандим бор ўғлим роса Қуьонни ёд олиш харакатида, аммо ўғлим қийналяпти нима қилса тез ёдлай олади, кўп ўқисаям бир паста эсидан чиқариб қўйяпти рўза, намрзларидаям ният қиляпти Қурьонни кўнглимга жо қил деб бўмаяпти нима қилиши керак. Олдиндан рахмат.

turkiston.-
net
Администратор
Св-Жв: 657
Permalink
Сообщение Св: Қуръонни ёдлай олмаса
        March 7, 2018, 04:56
Иқтибос

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Сизга шу мавзуъдаги ҳадисни келтираман, шунда етарлича жавоб бор:
Термизий Ибн Аббос(р.а)дан ривоят қилади: Биз Расулуллоҳ(с.а.в)нинг ҳузурларида эдик, Али ибн Абу Толиб келди-да: Ота-онам сизга фидо бўлсин, бу Қуръон менинг қалбимдан чиқиб кетди. Ўзим уни олиб қололмаяпман, деди. Расулуллоҳ(с.а.в):

«يَا أَبَا الْحَسَنِ، أَفَلاَ أُعَلِّمُكَ كَلِمَاتٍ يَنْفَعُكَ اللَّهُ بِهِنَّ، وَيَنْفَعُ بِهِنَّ مَنْ عَلَّمْتَهُ، وَيُثَبِّتُ مَا تَعَلَّمْتَ فِي صَدْرِكَ؟»
«Эй Абу Ҳасан, Аллоҳ сизни фойдалантирадиган калималарни ўргатмайинми, улардан таълим берган кишиларингиз ҳам фойдаланур, ўрганган нарсаларингиз ҳам қалбингизга ўрнашур? дедилар». У: Ҳа, ё Расулаллоҳ, менга ўргатинг, деди. Ул зот:

إِذَا كَانَ لَيْلَةُ الْجُمُعَةِ فَإِنْ اسْتَطَعْتَ أَنْ تَقُومَ فِي ثُلُثِ اللَّيْلِ الآخِرِ فَإِنَّهَا سَاعَةٌ مَشْهُودَةٌ وَالدُّعَاءُ فِيهَا مُسْتَجَابٌ، وَقَدْ قَالَ أَخِي يَعْقُوبُ لِبَنِيهِ (سَوْفَ أَسْتَغْفِرُ لَكُمْ رَبِّي) يَقُولُ: حَتَّى تَأْتِيَ لَيْلَةُ الْجُمْعَةِ، فَإِنْ لَمْ تَسْتَطِعْ فَقُمْ فِي وَسَطِهَا، فَإِنْ لَمْ تَسْتَطِعْ فَقُمْ فِي أَوَّلِهَا، فَصَلِّ أَرْبَعَ رَكَعَاتٍ، تَقْرَأُ فِي الرَّكْعَةِ الأُولَى بِفَاتِحَةِ الْكِتَابِ وَسُورَةِ يس، وَفِي الرَّكْعَةِ الثَّانِيَةِ بِفَاتِحَةِ الْكِتَابِ وَحم الدُّخَانِ، وَفِي الرَّكْعَةِ الثَّالِثَةِ بِفَاتِحَةِ الْكِتَابِ وَالم تَنْزِيلُ السَّجْدَةِ، وَفِي الرَّكْعَةِ الرَّابِعَةِ بِفَاتِحَةِ الْكِتَابِ وَتَبَارَكَ الْمُفَصَّلِ، فَإِذَا فَرَغْتَ مِنْ التَّشَهُّدِ فَاحْمَدْ اللَّهَ وَأَحْسِنْ الثَّنَاءَ عَلَى اللَّهِ وَصَلِّ عَلَيَّ وَأَحْسِنْ، وَعَلَى سَائِرِ النَّبِيِّينَ، وَاسْتَغْفِرْ لِلْمُؤْمِنِينَ وَالْمُؤْمِنَاتِ وَلإِخْوَانِكَ الَّذِينَ سَبَقُوكَ بِالإِيمَانِ، ثُمَّ قُلْ فِي آخِرِ ذَلِكَ: اللَّهُمَّ ارْحَمْنِي بِتَرْكِ الْمَعَاصِي أَبَدًا مَا أَبْقَيْتَنِي، وَارْحَمْنِي أَنْ أَتَكَلَّفَ مَا لا يَعْنِينِي، وَارْزُقْنِي حُسْنَ النَّظَرِ فِيمَا يُرْضِيكَ عَنِّي. اللَّهُمَّ بَدِيعَ السَّمَوَاتِ وَالأَرْضِ،
ذَا الْجَلالِ وَالإِكْرَامِ، وَالْعِزَّةِ الَّتِي لا تُرَامُ، أَسْأَلُكَ يَا أَللَّهُ يَا رَحْمَنُ بِجَلالِكَ وَنُورِ وَجْهِكَ أَنْ تُلْزِمَ قَلْبِي حِفْظَ كِتَابِكَ كَمَا عَلَّمْتَنِي، وَارْزُقْنِي أَنْ أَتْلُوَهُ عَلَى النَّحْوِ الَّذِي يُرْضِيكَ عَنِّيَ، اللَّهُمَّ بَدِيعَ السَّمَوَاتِ وَالأَرْضِ ذَا الْجَلالِ وَالإِكْرَامِ، وَالْعِزَّةِ الَّتِي لا تُرَامُ، أَسْأَلُكَ يَا أَللَّهُ يَا رَحْمَنُ بِجَلالِكَ وَنُورِ وَجْهِكَ أَنْ تُنَوِّرَ بِكِتَابِكَ بَصَرِي، وَأَنْ تُطْلِقَ بِهِ لِسَانِي، وَأَنْ تُفَرِّجَ بِهِ عَنْ قَلْبِي، وَأَنْ تَشْرَحَ بِهِ صَدْرِي، وَأَنْ تَغْسِلَ بِهِ بَدَنِي، فَإِنَّهُ لا يُعِينُنِي عَلَى الْحَقِّ غَيْرُكَ وَلا يُؤْتِيهِ إِلا أَنْتَ، وَلا حَوْلَ وَلا قُوَّةَ إِلا بِاللَّهِ الْعَلِيِّ الْعَظِيمِ. يَا أَبَا الْحَسَنِ تَفْعَلُ ذَلِكَ ثَلاثَ جُمَعٍ أَوْ خَمْسًا أَوْ سَبْعًا، تُجَبْ بِإِذْنِ اللَّهِ، وَالَّذِي بَعَثَنِي بِالْحَقِّ مَا أَخْطَأَ مُؤْمِنًا قَطُّ
«Жума кечаси бўлганда, кечанинг сўнгги учдан бирида тура олганингда эди, у гувоҳ бўлинган ва у вақтда қилинган дуо ҳам қабул қилинадиган соатдир. Биродарим Яҳқуб ўғилларига (яқинда сизлар учун Роббимдан кечирим сўрайман) деб, жума кечаси кела қолса эди, деган эди. Агар (унда тура) олмасанг, (кечанинг) ярмида тур. Уни уддалай олмасанг аввалида тур. Тўрт ракат намоз ўқи. Биринчи ракатида фотиҳа сураси билан «Ёсин» сурасини, иккинчи ракаатида фотиҳа сураси билан «Ўо мийм духон»ни, учинчи ракаатида фотиҳа сураси билан «Алиф лаам мийм сажда»ни, тўртинчи ракаатида эса фотиҳа сураси билан «муфассал Таборак»ни ўқийсан. Ташаҳҳудни ўқиб бўлганингда Аллоҳга ҳамд айтиб, чиройли санолар йўлла. Менга холис салавот айт ва бошқа пайғамбарларга ҳам. Мўмин ва мўминалар учун ҳамда ўтиб кетган биродарларинг учун истиғфор айт. Ундан кейин охирида шундай дегин: Илоҳим, модомики ҳаёт берган экансан менга маъсиятларни мангу тарк айлашни марҳамат қил. Кераги йўқ нарсаларни қилиб қўйишдан менга раҳм айла. Сени рози қиладиган нарсаларга чиройли боқишликни менга насиб айла. Илоҳим, осмонлару ерни яратган Зот, улуғлигу икром ва етиб бўлмас иззат соҳиби, эй Аллоҳ, эй Роҳман, менга китобингни қандай ўргатган бўлсанг, ўшандай ҳолда сақлашни қалбимга мажбур қилишингни жалолинг ва юзингни нурини восита қилиб Сендан сўрайман. Сени рози қиладиган тарзда уни тиловат қилишни менга насиб эт. Илоҳим, осмонлару ерни яратган Зот, улуғлигу икром ва етиб бўлмас иззат соҳиби, эй Аллоҳ, эй Роҳман, жалолинг ва юзингни нурини восита қилиб сўрайманки, Китобинг билан кўзимни мунаввар, тилимни равон қилгайсан, қалбимни қувонтириб, дилимни очгайсан, ва у билан танамни ювгайсан. Негаки менга Сендан ўзга ҳеч ким ҳақ устида ёрдам беролмайди ва уни Сендан ўзга ҳеч ким келтиролмайди. Олий ва Буюк Аллоҳдан ўзга куч ҳам, қудрат ҳам йўқ. Эй Абу Ҳасан, буни уч ё беш ёки етти жума қиласан Аллоҳ изни ила ижобат қилинади. Мени ҳақ билан юборган Зотга қасамки, бирон мўмин (шундай қилса унинг дуоси қолмай албатта ижобат бўлур)».

Абдуллоҳ ибн Аббос(р.а) айтади: беш ё етти жума ўтгач, Али(р.а) ўшандай мажлисда Расулуллоҳ(с.а.в)нинг ҳузурларига келиб: ё Расулуллоҳ, мен бурун тўртта ё шунча миқдордаги оятларнигина ёд олар эдим. Қачонки уларни ўқиб кўрсам улар кетиб қолган бўлар эди. Бугунги кунда қирқта ё шунча миқдордаги оятни ўрганяпман. Уларни қачон ўқисам гўё Аллоҳнинг китоби кўз ўнгимда тургандек бўляпти. Ҳадис эшитар эдим. Агар уни такрорласам у кетиб қолар эди. Мен бугунги кунда ҳадисларни эшитяпман. Қачон уларни сўзлаган бўлсам улардан битта ҳарфини ёддан чиқармадим, деди. Шунда Расулуллоҳ(с.а.в)унга:

«مُؤْمِنٌ وَرَبِّ الْكَعْبَةِ يَا أَبَا الْحَسَنِ»
«Эй Абу Ўасан Каъбанинг Роббисига қасамки, бирон мўмин (шундай қилса унинг дуоси қолмай албатта ижобат бўлур)» дедилар
Муттақий.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Версия: 1.0.34; Страница загружена за 0.031 секунд.

One thought on “Савол жавоб майдони

  1. Абу Хурайра

    Ассалому Алейкум Ва Рахматуллох
    менга бир биродар савол берди:
    агар чучкани сойип турип киен ушу пичок билан молди сойип есам нима болади деб
    илтимос шу саволга жовоб топип берсез
    Олдиндан рахмат
    Оллох рози болсин

Шарҳ қолдириш