Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Гул завода ишлаш
Mux
Про
Св-Жв: 321
Permalink
Post Гул завода ишлаш
        March 4, 2018, 07:35
Иқтибос

Ассаламу алайкум ва рохматуллохи ва барокатух

Мени гул заводга ишка чақиришяпти, хозир сезон 8-мартгача ишка кирсанг кирвол бўлмаса кейин анчагача қийин бўлади дияпти! У ерда сезон машнака ғайри ИСЛОМИЙ байрамлар вақти бўлар экан.
ШАРИТИМИЗДА гул заводда ишлашни хукми қандек? кенгрок ёрит берсайиз?
АЛЛОХ илимларизи зиёда қилсин.

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Св: Гул завода ишлаш
        March 4, 2018, 07:38
Иқтибос

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Агар фақат “8-март” учун ишга олса ва“8-март” ўтгандан кейин ишдан бўшатадиган бўлса, у ҳолда бу иш куфр байрамини нишонлашга ёрдам бўлиб, унга ўз хиссасини қўшган бўлади, яъни у ҳолда ҳаром бўлиб қолади. Лекин шу сабабли ишга кириб олиш бўлса, жоиз. Асли бу иш жоиз бўлганидан бундай ишда хизматчи бўлиб ишлашнинг хеч кароҳияти йўқ.

Тасвир – нарса суратини чизишдир. Ҳайкалтарошлик ва тош йўниб шакл ясаш тасвирга киради. Луғатда тасвирлар ҳам дейилади. Шариат инсон, ҳайвон, қуш каби жони бор нарсанинг суратини чизишни ҳаром қилди. Қоғозга чизиладими ёки тери, кийим, идиш, тақинчоқ ёки пулларга чизиладими, ҳаммаси ҳаром. Ниманинг устига чизилган бўлмасин жони бор нарсанинг суратини чизишнинг ўзи ҳаромдир. Жонсиз нарсанинг суратини чизиш жоиз, зарари йўқ. Масалан шариат дарахт, тоғ, гуллар ва шу каби жонсиз нарсалар суратини чизишни ҳалол қилди. Жонзотлар суратини чизиш ҳаромлиги шаръий нусус билан собит бўлди. Бухорий Ибн Аббосдан ушбу ҳадисни ривоят қилди:

«لَمَّا رَأَى النَّبِىُّ ﷺ الصُّوَرَ فِى الْبَيْتِ لَمْ يَدْخُلْ حَتَّى أَمَرَ بِهَا فَمُحِيَتْ»
«Набий с.а.в Каъбада суратларни кўргач ўчиришни буюриб ўчирилмагунча кирмадилар». Бухорий ва Муслим Оиша р.а дан ушбу ҳадисни ривоят қилди:

«دَخَلَ عَلَيَّ رَسُول اللَّهِ ﷺ وَقَدْ سَتَرْتُ سَهْوَةً لِي بِقِرَامٍ فِيهِ تَمَاثِيلُ، فَلَمَّا رَآهُ هَتَكَهُ وَتَلَوَّنَ وَجْهُهُ وَقَالَ: يَا عَائِشَةُ أَشَدُّ النَّاسِ عَذَابًا يَوْمَ الْقِيَامَةِ الَّذِينَ يُضَاهُونَ بِخَلْقِ اللَّهِ»
«Мен билмасдан суратлар бор юпқа пардани илиб қўйган эдим. Пайғамбаримиз с.а.в уни кўргач йиртиб ташладилар. Ранги ўзгариб бундай дедилар: эй Оиша, қиёмат куни одамларнинг энг қаттиқ азобланадигани Аллоҳнинг яратишига ўхшатмоқчи бўлганлардир».

Бухорий Ибн Аббосдан ушбу ҳадисни ривоят қилди: Росулуллоҳ ﷺ дедилар:

«مَنْ صَوَّرَ صُورَةً عَذَّبَهُ اللَّهُ بِهَا يَوْمَ الْقِيَامَةِ حَتَّى يَنْفُخَ فِيهَا الرُّوحَ وَمَا هُوَ بِنَافِخٍ»
«Ким бирон сурат чизса Аллоҳ шу сабабли уни қиёмат кунида то унга пуфлаб жон киргизмагунча азоблайверади. Ҳолбуки у унга жон киргизолмайди».

Демак сояси бор нарса билан сояси йўқ нарсани фарқлаб, бир-биридан ажратиш нотўғри ва асоссиздир. Чунки бу нарсаларнинг яшайдиган ёки яшамайдиган бўлиши ҳаром қилишнинг иллати эмас. Буни ҳаромликдан истисно қиладиган биронта далил йўқ. Аммо дарахт, тоғ ва шу каби жони йўқ нарсаларни чизиш жоизлигига келсак, тасвирнинг ҳаромлиги ҳақида келган ҳадисларда ҳаромлик жони бор нарсанинг суратига муқайяд бўлди. Бу мўътабар қайд бўлиб, унинг амал қилинадиган мафҳуми бор. Мафҳуми шуки, жони йўқ нарсанинг сурати ҳаром эмас. Тўғри, баъзи ҳадислар мутлақ бўлиб келди. Лекин баъзи ҳадислар муқайяд бўлиб келди. Шунинг учун ҳаромлик инсон, ҳайвон, қушлар каби фақат жонзотлар суратига оид бўлди. Аммо бошқа нарсаларнинг суратини чизиш ҳаром эмас, жоиздир. Дарахт ва шу каби жонсиз нарсалар суратини чизишнинг мубоҳлиги ҳадисларда очиқ айтилган. Масалан Абу Ҳурайра ривоят қилган ҳадисда бундай дейилган:

«فَمُرْ بِرَأْسِ التِّمْثَالِ الَّذِي فِي بَابِ الْبَيْتِ فَلْيُقْطَعْ لِيَصِيرَ كَهَيْئَةِ الشَّجَرَةِ»
«Буюринг, Каъба эшигидаги тимсол бошини кесиб ташлашсин, дарахт кўринишига ўхшаб қолади». Бундан дарахт тимсолини чизишнинг зарари йўқ, деган маъно чиқади.

Ибн Аббос ривоят қилган ҳадисда бундай дейилади: «Агар қилишинг (чизишинг) жуда зарур бўлса дарахт ва жони йўқ нарсалар суратини чиз».

Демак, дарахт ва жони йўқ барча нарса суратини чизиш жоизлиги ҳақида нусус келган. Шунга биноан инсон ва ҳайвон суратини чизиш бирон иллатга кўра эмас, балки бунинг ҳаромлиги ҳақида нусус келгани учун ҳаромдир. Дарахт, тоғ ва барча жонсиз нарсалар суратини чизиш – бунинг мубоҳлиги ҳақида нусус келгани учун – жоиздир.

Бундан ташқари “гул”да бирор динга хос бўлган диний маъно йўқ. Балки у Аллоҳ Таоло яратган неъматлардан бири бўлиб, у ҳақида бир миллат ё динга хословчи маъно йўқ бўлганидан аслий ҳукм-мубоҳлигича қолади.
Муттақий.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.033 seconds.