Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Никохни давом этишида ата-онага итоат қанчалик бўлади
Mux
Про
Св-Жв: 321
Permalink
Post Никохни давом этишида ата-онага итоат қанчалик бўлади
        March 2, 2018, 15:56
Иқтибос

Ассаламу алайкум ва рохматуллахи ва барокатуху!

Ахи мани хотинимдан зулм билан нохак айирворишган, мани ундан конглим бор яхши кўраман, ман унга кайтмоқчи бўлиб юрганими онам билиб қолиб - " Агар ўшанга кайтсанг мен сендан рози эмасман", дедилар! Енди манга бирон чораси борми кайтишимга ёки йўқми шуни жавобини айтсангиз! Олдиндан Жазак Аллоху хойрон!

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Св: Никохни давом этишида ата-онага итоат қанчалик бўлади
        March 2, 2018, 16:00
Иқтибос

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Албатта чораси бор, фақат сиз Исломни тушунишингиз кифоя. Ислом сизга ота-онага яхшилик қилишга буюрган. Уларга итоат қилишда; агар ўзларининг ҳизматларига бўлса вожиб, бошқа ишларда суннат. Аммо шариатга қарши бўлса итоат қилинмайди. Ҳатто аёлга совчи келган вақтда аёлни турмушга беришдан тўсишни Ислом тақиқлаган. Аллоҳ Таоло дейди:

فَلَا تَعْضُلُوهُنَّ أَنْ يَنكِحْنَ أَزْوَاجَهُنَّ إِذَا تَرَاضَوْا بَيْنَهُمْ بِالْمَعْرُوفِ
„Бас, уларни ўзаро яхшилик билан келишишган бўлсалар, эрларига қайта никоҳланишдан тўсманг!“ [2:232]

Маъқал ибн Ясордан ривоят қилинган саҳиҳ ҳадисга кўра: «Мен синглимни бир кишига турмушга бердим. Кейин уни талоқ қилди. Иддаси тугаган вақтда яна қўлини сўраб келди. Шунда мен унга дедим: «Синглимни сенга турмушга бердим ва сени фойдалантирдим ва ҳурмат қилдим. Кейин сен уни талоқ қилдинг. Сўнг келиб унинг қўлини сўраяпсан. Аллоҳга қасамки, у сенга ҳеч қачон қайтмайди». У безарар киши эди. Аёл ҳам унга қайтишни хоҳларди. Кейин Аллоҳ Таоло ушбу оятни нозил қилди. „Бас, уларни тўсманг!“. [2:232]. «Энди никоҳлаб бераман, эй Расулуллоҳ?», дедим ва унга никоҳлаб бердим». Бошқа бир ривоятда эса: «Қасамимга каффорат бердим ва синглимни унга никоҳлаб бердим», дейилган. (Бухорий ривояти). Тўсишнинг маъноси - аёл турмушга чиқаришларини талаб қилган вақтда уни турмушга чиқармаслик. Бу иш ҳаром бўлиб, уни қилган киши фосиқдир. Аёлни турмушга чиқишдан ман этган ҳар бир киши бу иши учун фосиқ бўлади. Фуқаҳолар ҳам тўсқинлик қилиш билан киши фосиқ бўлишини баён қилишган. Қачон аёлга турмушга чиқиш таклиф қилинса ёки турмушга чиқишни ўзи талаб қилса, қандай йўл тутиш - рози бўлиш ёки рад этиш - ёлғиз унинг ихтиёрида бўлади.
Муттақий.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.046 seconds.