Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Аёл кишини велосипед минишининг шаръий хукми нима?
Mux
Про
Св-Жв: 321
Permalink
Post Аёл кишини велосипед минишининг шаръий хукми нима?
        February 18, 2018, 04:48
Иқтибос

Ассалому алайкум

Аёл кишини велосипед минишининг шаръий хукми нима?

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Св: Аёл кишини велосипед минишининг шаръий хукми нима?
        February 18, 2018, 04:50
Иқтибос

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Аслида аёл кишини велосипед миниши жоиз. Абу Ҳурайра(р.а) Росулуллоҳ(с.а.в)дан ривоят қилади:

خَيْرُ نِسَاءٍ رَكِبْنَ الْإِبِلَ نِسَاءُ قُرَيْشٍ
“Туя минадиган аёлларнинг энг яхшилари Қурайш аёлларидир”. (муттафақун алайҳ).

Лекин аёл киши велосипед минишида баданларини сифатлашлик ҳолати бўлади. Шунинг учун бегоналар кўрмайдиган жойларда миниш жоиз. Аммо бегона эркаклар бўлиши эҳтимол бўлган жойларда велосипед минишлари мумкин эмас, чунки кийинган ҳолда яланғочдек бошқаларни мойил этувчи аёлларни ҳаром иш қилганлигини қуйдаги ҳадис хабарини беряпти. Бу иши билан ўзига қарашли эркакларни даюсга ҳам чиқариб қўйиш эҳтимоли бор. Пайғамбар(с.а.в) дедилар:

«صِنْفَانِ مِنَ النَّاسِ لَمْ أَرَهُمَا، قَوْمٌ مَعَهُمْ سِيَاطٌ كَأَذْنَابِ الْبَقَرِ يَضْرِبُونَ بِهَا النَّاسَ، وَنِسَاءٌ كَاسِيَاتٌ عَارِيَاتٌ مُمِيلاَتٌ مَائِلاَتٌ، رُءُوسُهُنَّ كَأَسْنِمَةِ الْبُخْتِ الْمَائِلَةِ، لاَ يَدْخُلْنَ الْجَنَّةَ، وَلاَ يَجِدْنَ رِيحَهَا، وَإِنَّ رِيحَهَا لَيُوجَدُ مِنْ مَسِيرَةِ كَذَا وَكَذَا»
«Одамлардан икки тоифаси борки, мен уларни кўрмадим. Биринчиси - ёнларида сигирнинг думлари каби қамчилари бўладиган ва бу қамчилар билан одамларни урадиган қавм. Иккинчиси - кийинган ҳолда яланғоч, бошқаларга мойил бўлувчи ва бошқаларни ҳам мойил этувчи аёллар. Уларнинг бошлари туянинг ўркачи кабидир. Улар жаннатга кирмайдилар ва унинг ҳидини ҳам топа олмайдилар. Ваҳоланки, унинг ҳиди фалон масофадан келиб туради». (Муслим ривояти).
Муттақий.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.03 seconds.