Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Жамоатни хақ деб билиб ўзи у жамоатда фаолият қилмаса гунохкор бўладими.
Mux
Про
Св-Жв: 321
Permalink
Post Жамоатни хақ деб билиб ўзи у жамоатда фаолият қилмаса гунохкор бўладими.
        February 11, 2018, 04:47
Иқтибос

Ассаламу алекум

Ҳизб ут-Таҳрир жамоасини хақ жамоа деб шу жамоада қатнашмаса ўзи қисман исломий фикрларни етказади жамоада харакатланмаганлиги учун гунохкор бўладими далил асосида жавоб берсангиз Аллоҳ рози бўлсин.
Оятдаги жамоа хакдаги Оятни келтириб беринг

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Св: Жамоатни хақ деб билиб ўзи у жамоатда фаолият қилмаса гунохкор бўладими.
        February 11, 2018, 04:48
Иқтибос

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

1. Ҳа, Исломни қайтариш учун жамоат билан ҳаракат қилмаса гуноҳкор бўлади. Шуни яхши тушуниб туриб, қалбдан инкор қилса кофир бўлади. Чунки Аллоҳ Таоло ҳамма нарсани баён қилган ва бу иш жамоатнинг иши деб жамоат билан қилишни фарз қилди. Уни Росулуллоҳ(с.а.в)дан олишимиз фарз, унга эътибор бермаслик билан ёки номигагина “ҳизб” қилиб қўйиш билан кимни алдаймиз?! Аллоҳ Таоло айтади:

مَا فَرَّطْنَا فِي الْكِتَابِ مِنْ شَيْءٍ
– „Китобда бирон нарсани эътиборсиз қолдирмадик". [6:38]
Яна Аллоҳ Таоло айтади:

وَلْتَكُنْ مِنْكُمْ أُمَّةٌ يَدْعُونَ إِلَى الْخَيْرِ وَيَأْمُرُونَ بِالْمَعْرُوفِ وَيَنْهَوْنَ عَنِ الْمُنْكَرِ وَأُوْلَئِكَ هُمُ الْمُفْلِحُونَ
“Ораларингиздан яхшиликка (Исломга) даъват қиладиган, амру маъруф ва наҳий мункар қиладиган бир жамоат бўлсин. Ана ўшалар нажот топгувчилардир”. [3:104]
Ва айтади:

وَمَا آتَاكُمُ الرَّسُولُ فَخُذُوهُ وَمَا نَهَاكُمْ عَنْهُ فَانْتَهُوا
– „Пайғамбар сизларга нимани келтирган бўлса олинглар, нимадан қайтарган бўлса қайтинглар". [59:7]
Мўмин ва мўминада ҳеч кандай иҳтиёрлик, эркинлик йўқ. Аллоҳ Таоло айтди:

وَمَا كَانَ لِمُؤْمِنٍ وَلاَ مُؤْمِنَةٍ إِذَا قَضَى اللَّهُ وَرَسُولُهُ أَمْرًا أَنْ يَكُونَ لَهُمُ الْخِيَرَةُ مِنْ أَمْرِهِمْ
– „Аллоҳ ва Пайғамбари бир ишни ҳукм қилган - буюрган вақтида бирон мўмин ва мўмина учун ўз ишларидан ихтиёр қилиш жоиз эмасдир". [33:36]
Ақлига тўғри келгани, нафсига ёқиб қолганини олиб, ақли етмаганларини ёки ёқмаганини олмаслик куфр ва динсизлик бўлади:

وَلَا تَتَّبِعْ أَهْوَاءَهُمْ وَاحْذَرْهُمْ أَنْ يَفْتِنُوكَ عَنْ بَعْضِ مَا أَنزَلَ اللَّهُ إِلَيْكَ فَإِنْ تَوَلَّوْا فَاعْلَمْ أَنَّمَا يُرِيدُ اللَّهُ أَنْ يُصِيبَهُمْ بِبَعْضِ ذُنُوبِهِمْ وَإِنَّ كَثِيرًا مِنْ النَّاسِ لَفَاسِقُونَ  أَفَحُكْمَ الْجَاهِلِيَّةِ يَبْغُونَ وَمَنْ أَحْسَنُ مِنْ اللَّهِ حُكْمًا لِقَوْمٍ يُوقِنُونَ
“(Эй Муҳаммад), улар ўртасида Аллоҳ нозил қилган нарса билан ҳукм қилинг, уларнинг ҳавойи нафсларига эргашманг ва Аллоҳ Сизга нозил қилган ҳукмларнинг айримларидан Сизни буриб фитнага солиб қўйишларидан эҳтиёт бўлинг! Агар (Сизнинг ҳукмингиздан) юз ўгирсалар, билингки, Аллоҳ уларга айрим гуноҳлари сабабли мусибат етказишни истамоқда. Шубҳасиз, одамлардан кўплари фосиқдирлар. Динсизлик ҳукмрон бўлишини истайдиларми?! Иймонлари комил бўлган қавм учун Аллоҳдан ҳам гўзалроқ ҳукм қилгувчи ким бор?!” [5:49,50]

2. Намозда қасддан рукуни икки марта қилсанг намозинг бузилади, бошқа ўқимасанг – роса йиғлаб, узоқ қироатлар қилган бўлсанг ҳам – бу намоз қабул бўлмайди, фарз соқит бўлмайди. Нимага?! Чунки Росулуллоҳ(с.а.в) бундай ўргатмаганлар.

Энди куфрни парчалаб, ўрнига Исломни қайтаришни ҳам Росулуллоҳ(с.а.в)дан олишимиз фарз! Росулуллоҳ(с.а.в) нимага уч йилгача Арқам ибн Абу Арқамни уйи лозим тутди?! Араб тили усталари бўла туриб, Росулуллоҳ(с.ав.) араб тилида нозил бўлган Қуръон билан уларга нимани ўргатди?! Нима учун жамиятда Аллоҳдан бошқа бутларга очиқчасига ибодатлар қилиниб турса ҳам, жабр-зулмлар, беҳаёлик, шармандаликлар чўққисига чиққан бўлса ҳам уч йилни ўтказди?! Ёки даъват ишига сустлик қилган деб гумон қилиш керакми?! Субҳаналлоҳ! Йўқ, ким бундай гумонга борса кофир бўлади. Демак, ҳар бир нарсани билгувчи Зот Аллоҳ Таоло ҳавои нафсидан гапирмайдиган ва бизга ўрнак қилиб юборган Росули(с.а.в)га куфрни йўқотиб, ўрнига Исломни олиб келиш йўли фақат шу деб Исломни таълим берган, ким унга риоя қилмаса, Исломни ўрганмаса Аллоҳ Таолога бўйсунмаган фосиқ бўлади.

3. Куфрга рози бўлмасдан уни парчалаб, ўрнига Исломни тўла тадбиқ қиладиган халифаликни тиккалашлик фарз, ҳатто фарзларнинг тожиси, чунки Исломнинг жуда кўп ҳукмлари ўша фарзнинг амалга ошишлигига боғлиқ. Унга беэътибор бўлиш кофирликдир. Чунки Муслим Росулуллоҳ(с.а.в) ривоят қилади:

و...َمَنْ مَاتَ وَلَيْسَ فِي عُنُقِهِ بَيْعَةٌ مَاتَ مِيتَةً جَاهِلِيَّةً
«... Кимки бўйнида байъат йўқ ҳолда ўлса жоҳилият ўлими билан ўлибди». Байъат фақат халифага берилади.

4. Аммо жамоат-ҳизбга аъзо бўлмасдан ўз ҳолича ҳаракат қилиш билан гуноҳкор бўлади, чунки Росулуллоҳ(с.а.в) ташкил қилгани каби жамоатни ташкил қилиш Исломни барпо қилиш тариқатидаги дастлабки қадам, яъни ҳаммага, ҳатто куфр жамиятини бошқараётганларга ҳам ижро қилаётган тузумлари нотўғри эканини, Аллоҳ Таоло бандаларига нозил қилган тузум адолатли, ҳар қандай ақлли инсон ўрганиши билан қалби билан талпинадиган тузум эканини тушунтирадиган етарли даъватчилар ташкил қилиш тариқатнинг бошланиши. Кимда ким шу жамоатни таёрламасдан кейинги қадамга ўтса ёки бошқа йўл билан Исломни қайтаришни мақсад қилса, гарчи юз минглаган мўминларни ўзига эгаштирган бўлсалар ҳам, 20-30 йил даъватда юрган бўлса ҳам тариқатдан чиққан бўлади. Ундай даъватчилар Росулулллоҳ(с.а.в)га эгашмаганлари учун гуноҳкор бўлишларидан ташқари ҳеч қандай натижага эришолмайдилар. Биз бундай ишга жуда кўп гувоҳ бўлмақдамиз. Демак, куфрни ўрнига Исломни олиб келаман ва Росулуллоҳ(с.а.в)нинг тариқатлари билан қадамма қадам юраман деган ҳар қандай мўмин бор кучни шу жамоатни ташкил қилишга, яъни иқтисодчисига ҳам, жамиятшуносига ҳам, судя-қозиларига ҳам, таълим-тарбия билан шуғулланаётган ўқитувчию, талабаларга ҳам Мусъаб ибн Умайр(р.а) ўз даврида Мадинада ҳаммага Исломни баён қилиб берганидек иш олиб боришлари учун ҳозирги даврда ҳам куфр тузумларини қанчалар нуқсонлик эканини ва Яратгувчининг низомини эса ақлларни қаноатлантирадиган тарзда баён қилишлари билан Ислом адолатни кўришларини мақсад қилишлари, тиниқ етказишлари учун етарли таёрланишлари билангина амонатни ўз ўрнига келтирган, ҳамда Аллоҳ Таолони ва Русули(с.а.в)ни яхши кўрган бўладилар:

««...Ибн Исҳоқ айтади: Мадиналиклар қайтаётганда Расулулло(с.а.в) уларга Мусъаб ибн Умайрни қўшиб, уларга Қуръон ўқиб бериш, Исломни ўргатиш ва динда билимдон қилишни буюрдилар. Шу боис Мусъаб Мадинада “Қуръон ўқиб берувчи” деб номланар эди...»»
««…Усайд найзасини олиб йўлга чиқди. Асъад уни кўриб, Мусъабга деди: «Бу одам қавмининг саййиди, сенинг олдингга келяпти. Холис бўл». Мусъаб деди: «Келиб ўтирса, гаплашаман». Усайд уларнинг тепасига келиб, сўкиниб: «Биз томонларга нима учун келдиларинг? Ожиз одамларимизни аҳмоқ қиляпсанлар. Жонларинг ўзларингга керак бўлса, бу ердан кетларинг», деди. Мусъаб унга: «Бир ўтириб гапларимизни эшитмайсанми, агар маъқул келса, оласан, ёқтирмасанг олмайсан», деди. Усайд: «Инсоф қилдинг», деб найзасини ерга санчиб, уларнинг олдига ўтирди…»»

Ҳа, Росулуллоҳ(с.а.в) таёрлаган жамоат аъзолари Ҳабашистонга боганларида ҳам ўша юртнинг раҳбари Нажошийга ҳам нима мақсадда Муҳаммад(с.а.в)га эргашганларини тиниқ ва қониқарли қилиб баён қилишганини ҳам бир фикрлаб кўрайликда, кейин бизда шундай ишни уддалайдиган қанча сафдошларимиз борлиги, навбатдаги ишни қилишлигимиз учун қанчалар тайёрлигимиз аён бўлади:

««…Нажоший мусулмонлардан бу хусусда нима дейишларини билиш учун уларни чақиртириб сўради: «Сизлар қавмингиздан ажралишингизга, менинг динимга ва бошқа ҳеч бир миллатнинг динига кирмаслигингизга сабаб бўлган бу дин қандай?» Унга Жаъфар ибн Абу Толиб жоҳилиятдаги аҳволлари, ўзлари қандай сифатда бўлганларини баён қилиб, жавоб берди. Кейин Ислом олиб келган ҳидоятни, мусулмон бўлганларидан сўнг аҳволлари қандай суратга ўзгарганини баён этди…»»(“Ислом давлати” китобидан).

Зеро, Аллоҳ субҳнаҳу ва Таоло мусулмонларга шаръий аҳкомларга амал қилишни, шунингдек, Расулуллоҳ(с.а.в)дан ўрнак олишни ҳамда Расулуллоҳ(с.а.в) Аллоҳ тарафидан олиб келган барча ишларни қабул қилишни вожиб қилгандир. Аллоҳ Таоло деди:

لَقَدْ كَانَ لَكُمْ فِي رَسُولِ اللَّهِ أُسْوَةٌ حَسَنَةٌ لِمَنْ كَانَ يَرْجُو اللَّهَ وَالْيَوْمَ الاَخِرَ وَذَكَرَ اللَّهَ كَثِيرًا
– „Сизлар учун, яъни Аллоҳ ва охират кунидан умидвор бўлган ҳамда Аллоҳни ёд қилган кишилар учун Аллоҳнинг Пайғамбарида гўзал намуна бордир". [33:21]

قُلْ إِنْ كُنْتُمْ تُحِبُّونَ اللَّهَ فَاتَّبِعُونِي يُحْبِبْكُمُ اللَّهُ وَيَغْفِرْ لَكُمْ ذُنُوبَكُمْ
– „Айтинг (Эй Муҳаммад), „Агар Аллоҳни севсангиз, менга эргашинглар. Шунда Аллоҳ сизларни севади ва гуноҳларингизни мағфират қилади. Аллоҳ (гуноҳларни) мағфират қилгувчи, меҳрибондир". [3:31](“Ҳизбут таҳрирнинг ўзгартиришдаги манҳажи” китобчасидан муфассал ўрганиб олишингиз мумкин).
Муттақий.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.043 seconds.