Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз гость 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Маҳрамлар
Mux
Про
Св-Жв: 265
Permalink
Сообщение Маҳрамлар
        February 7, 2018, 16:46
Иқтибос

Ассалому алайкум биродар бир дўстимиз амакини хотинлари маҳрам бўлади деб фикр беряпти агар қизлари номахрам бўлса оналари ҳам номаҳрам бўладими. Илтимос шу саволга жавоб бериб хукмини ёритиб берсанглар бўлмаса йигитларимиз орасида тушинмовчилик бўлиб қолмасин!

turkiston.-
net
Администратор
Св-Жв: 620
Permalink
Сообщение Св: Маҳрамлар
        February 7, 2018, 16:47
Иқтибос

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Йўқ, амакининг аёллари номаҳрам бўлади. Маҳрам аёллар қуйидаги оят ва ҳадисларда баён қилинган, улар ичида амакининг аёллари йўқ. Аллоҳ Таоло айтади:

حُرِّمَتْ عَلَيْكُمْ أُمَّهَاتُكُمْ وَبَنَاتُكُمْ وَأَخَوَاتُكُمْ وَعَمَّاتُكُمْ وَخَالَاتُكُمْ وَبَنَاتُ الْأَخِ وَبَنَاتُ الْأُخْتِ وَأُمَّهَاتُكُمْ اللَّاتِي أَرْضَعْنَكُمْ وَأَخَوَاتُكُمْ مِنْ الرَّضَاعَةِ وَأُمَّهَاتُ نِسَائِكُمْ وَرَبَائِبُكُمْ وَرَبَائِبُكُمْ اللَّاتِي فِي حُجُورِكُمْ مِنْ نِسَائِكُمْ اللَّاتِي دَخَلْتُمْ بِهِنَّ فَإِنْ لَمْ تَكُونُوا دَخَلْتُمْ بِهِنَّ فَلَا جُنَاحَ عَلَيْكُمْ وَحَلَائِلُ أَبْنَائِكُمْ الَّذِينَ مِنْ أَصْلَابِكُمْ وَأَنْ تَجْمَعُوا بَيْنَ الْأُخْتَيْنِ إِلَّا مَا قَدْ سَلَفَ إِنَّ اللَّهَ كَانَ غَفُورًا رَحِيمًا(23)وَالْمُحْصَنَاتُ مِنْ النِّسَاءِ إِلَّا مَا مَلَكَتْ أَيْمَانُكُمْ كِتَابَ اللَّهِ عَلَيْكُمْ وَأُحِلَّ لَكُمْ مَا وَرَاءَ ذَلِكُمْ
„Сизлар учун оналарингиз, қизларингиз, опа-сингилларингиз, аммаларингиз, холаларингиз, ака-укаларингизнинг қизлари, опа-сингилларингизнинг қизлари, эмизган оналарингиз, эмишган опа-сингилларингиз, қайноналарингиз, жинсий алоқада бўлган хотинларингизнинг тарбиянгизда бўлган қизлари (шу санаб ўтилган аёлларга уйланиш) ҳаром қилинди. Агар хотинларингиз билан жинсий алоқада бўлмаган бўлсангиз (уларни талоқ қилгандан кейин аввалги эрларидан туғилган қизларига уйлансангиз), сизлар учун гуноҳ йўқдир. Яна ўз пушти камарингиздан бўлган ўғилларингизнинг хотинларига (уйланишингиз) ҳамда опа-сингилни жамлашларингиз (яъни, бирини талоқ қилмай туриб бошқасига уйланишларингиз) ҳаром қилинди. Магар илгари ўтган бўлса (Аллоҳ афв этар). Албатта, Аллоҳмағфиратли ва меҳрибон бўлган зотдир. Яна эрлик аёллар (ҳам ҳаром қилинди). Магар (уруш-жангларда) эга бўлган чўриларингиз ҳалолдир. (Бу ҳукмларни) Аллоҳ зиммангизга фарз қилиб қўйди. Мана шулардан бошқа аёллар сизлар учун ҳалол қилинди“. [4:23-24]
Абу Ҳурайра(р.а) Расулуллоҳ(с.а.в)дан ривоят қилади:

«لاَ يَجْمَعُ الرَّجُلُ بَيْنَ الْمَرْأَةِ وَعَمَّتِهَا، وَلاَ بَيْنَهَا وَبَيْنَ خَالَتِهَا»
«Киши аёл билан унинг аммасини ҳам, аёл билан унинг холасини ҳам бир никоҳда жамламайди» (муттафақун алайҳ). Имом Муслим Оиша(р.а)дан ривоят қиладики, Расулуллоҳ(с.а.в):

«إِنَّ الرَّضَاعَةَ تُحَرِّمُ مَا تُحَرِّمُ الْوِلاَدَةُ»
«Эмикдошлик ҳам бир туғишганлик ҳаром қилган нарсаларни ҳаром қилади», дедилар.(“Исломда ижтимо низоми” китобидан). Агар хотинларингиз билан жинсий алоқада бўлмаган бўлсангиз (уларни талоқ қилгандан кейин аввалги эрларидан туғилган қизларига уйлансангиз), сизлар учун гуноҳ йўқдир. Яна ўз пушти камарингиздан бўлган ўғилларингизнинг хотинларига (уйланишингиз) ҳамда опа-сингилни жамлашларингиз (яъни, бирини талоқ қилмай туриб бошқасига уйланишларингиз) ҳаром қилинди. Магар илгари ўтган бўлса (Аллоҳ афв этар). Албатта, Аллоҳ мағфиратли ва меҳрибон бўлган зотдир. Яна эрлик аёллар (ҳам ҳаром қилинди). Магар (уруш-жангларда) эга бўлган чўриларингиз ҳалолдир. (Бу ҳукмларни) Аллоҳ зиммангизга фарз қилиб қўйди. Мана шулардан бошқа аёллар сизлар учун ҳалол қилинди“. [4:23-24]
Абу Ҳурайра(р.а) Расулуллоҳ(с.а.в)дан ривоят қилади:

«لاَ يَجْمَعُ الرَّجُلُ بَيْنَ الْمَرْأَةِ وَعَمَّتِهَا، وَلاَ بَيْنَهَا وَبَيْنَ خَالَتِهَا»
«Киши аёл билан унинг аммасини ҳам, аёл билан унинг холасини ҳам бир никоҳда жамламайди» (муттафақун алайҳ). Имом Муслим Оиша(р.а)дан ривоят қиладики, Расулуллоҳ(с.а.в):

«إِنَّ الرَّضَاعَةَ تُحَرِّمُ مَا تُحَرِّمُ الْوِلاَدَةُ»
«Эмикдошлик ҳам бир туғишганлик ҳаром қилган нарсаларни ҳаром қилади», дедилар.(“Исломда ижтимо низоми” китобидан).
Муттақий.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Версия: 1.0.34; Страница загружена за 0.026 секунд.

One thought on “Савол жавоб майдони

  1. Абу Хурайра

    Ассалому Алейкум Ва Рахматуллох
    менга бир биродар савол берди:
    агар чучкани сойип турип киен ушу пичок билан молди сойип есам нима болади деб
    илтимос шу саволга жовоб топип берсез
    Олдиндан рахмат
    Оллох рози болсин

Шарҳ қолдириш