Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз гость 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Агар бир одам Аллох харом килган спорт турлари билан шугилланиб...
Mux
Про
Св-Жв: 224
Permalink
Сообщение Агар бир одам Аллох харом килган спорт турлари билан шугилланиб...
        February 7, 2018, 01:43
Иқтибос

Ассалому алейкум

Биродар юқоридаги саволга оид яна бир муаммо пайдо бўляпти.
1. Агар бир одам Аллох харом килган спорт турлари билан шугилланиб, медал, кубок, диплом совринлар ютган бўлса. Шу совринларни нима қилиши керак бўлади?
2. Шу спорт турлари орқасидан мастер спорт унвони олган бўлса, ва давлат тарафидан хар ой ойлик пул толанса. Шу пулни олишлиги жоиз бўладими?

turkiston.-
net
Администратор
Св-Жв: 578
Permalink
Сообщение Св: Агар бир одам Аллох харом килган спорт турлари билан шугилланиб...
        February 7, 2018, 01:43
Иқтибос

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Аллоҳ Таоло ҳаром қилган иш билан шуғулланган мўмин билган заҳоти тавба қилиши шарт ва бу билан ўзини Аллоҳ олдида поклаган бўлади. Эришган мукофотлари ёки давлат томонидан берилаётган ойлик фақат шу ҳаром иш қилганлиги учун берилаётган бўлса ундан вос кечиш керак. Бу судҳўрлик билан шуғулланиб юрган вақтларида судҳўрлик ҳаром қилинган воқеъликка ўҳшайди. Ҳукмини билмаслик ҳам ҳукми аввал нозил бўлмаганга тўғри келади. Аллоҳ Таоло айтади:

الَّذِينَ يَأْكُلُونَ الرِّبَا لَا يَقُومُونَ إِلَّا كَمَا يَقُومُ الَّذِي يَتَخَبَّطُهُ الشَّيْطَانُ مِنْ الْمَسِّ ذَلِكَ بِأَنَّهُمْ قَالُوا إِنَّمَا الْبَيْعُ مِثْلُ الرِّبَا وَأَحَلَّ اللَّهُ الْبَيْعَ وَحَرَّمَ الرِّبَا فَمَنْ جَاءَهُ مَوْعِظَةٌ مِنْ رَبِّهِ فَانتَهَى فَلَهُ مَا سَلَفَ وَأَمْرُهُ إِلَى اللَّهِ وَمَنْ عَادَ فَأُوْلَئِكَ أَصْحَابُ النَّارِ هُمْ فِيهَا خَالِدُونَ
Судхўр бўлган кимсалар (қиёмат кунида қабрларидан) турмайдилар, магар жин чалган мажнун каби турадилар. Бунга сабаб уларнинг: «Байъ (одди-сотди) ҳам судхўрликнинг ўзи-ку?» — деганларидир. Ҳолбуки, Аллоҳ байъни ҳалол, судхўрликни ҳаром қилган. Бас, кимга Парвардигоридан мавъиза — насиҳат етгач (судхўрликдан) тўхтаса, у ҳолда аввал ўтгани ўзига ва унинг иши Аллоҳга (топширилади). (Яъни Ўзи хоҳласа афв қилар). Ва ким (судхўрликка) қайтса, ўшалар жаҳаннам эгаларидир ва унда абадий қолажаклар. [2:275]

Аммо ушбу унвон ва дипломлар спортнинг бошқа турларига ҳам умумий бўлиб, бошқаларидан фарқ қилмайдиган бўлса, уни ҳам, у сабабли берилаётган ойлик мукофот пулини ҳам олишда хеч кароҳияти йўқ. Чунки спорт иши Исломда ҳаром қилинган иш эмас, аксинча у иш тарғиб қилинга. Бу ишлар ҳам спортга рағбатлантириш жумласига кирганлигидан уни олишдан манъ қиладиган нарса мавжуд эмас.
Муттақий.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Версия: 1.0.34; Страница загружена за 0.023 секунд.

One thought on “Савол жавоб майдони

  1. Абу Хурайра

    Ассалому Алейкум Ва Рахматуллох
    менга бир биродар савол берди:
    агар чучкани сойип турип киен ушу пичок билан молди сойип есам нима болади деб
    илтимос шу саволга жовоб топип берсез
    Олдиндан рахмат
    Оллох рози болсин

Шарҳ қолдириш