Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз гость 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Хижрат қилиш
Mux
Про
Св-Жв: 308
Permalink
Сообщение Хижрат қилиш
        February 2, 2018, 18:37
Иқтибос

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ

Биродар агар ишонса бўладиган Ахли илм бўлса хозирги кунда Ўзбекитондан хижрат қилса бўладими.

turkiston.-
net
Администратор
Св-Жв: 663
Permalink
Сообщение Св: Хижрат қилиш
        February 2, 2018, 18:39
Иқтибос

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ
1. Ҳижрат бор нарса, модомики куфр ҳовлиси бўлар экан у тўҳтамайди.
2. Ҳижрат қилишда ўша одамнинг вазиятига қараб ҳукм ҳам ўзгаради. Баъзи бродарларга фарз бўлиб, ҳижрат қилмаса гуноҳкор бўлади. Баъзиларига эса, фарз бўлса ҳам гуноҳкор бўлмаслиги мумкин.
3. Баъзиларга эса ҳижрат қилиш ҳаром бўлади.

Қисқача тафсилоти қуйдагича:
1. Аҳмад Набий(с.а.в)нинг шундай деганларини ривоят қилди:

«إِنَّ الْهِجْرَةَ لاَ تَنْقَطِعُ مَا كَانَ الْجِهَادُ»
«Ҳижрат модомики жиҳод бўлар экан тўхтамайди». Бошқа бир ривоятда Пайғамбаримиз(с.а.в) шундай дедилар:

«لاَ تَنْقَطِعُ الْهِجْرَةُ مَا قُوتِلَ الْكُفَّارُ»
«Модомики кофирларга қарши жанг қилинар экан ҳижрат тўхтамайди». Бу эса дорул куфрдан дорул Исломга ҳижрат қилиш тўхтамай давом этаверишига далолат қилади. (Дорул куфр деб ҳимояси, яъни тинчлиги мусулмонларнинг қўлида бўлмаган ва куфр ҳукмлари ижро қилинаётган юртга айтилади).

2. Энди ҳижрат ҳукмига келсак, у кишининг қодирлигига қараб баъзи ҳолатларда фарз бўлса, бошқа ҳолатларда мандуб бўлади. Ҳижратга қодир бўлмайдиган кишини Аллоҳ авф этади ва ҳижрат ундан талаб қилинмайди. У бирон касаллик ёки яшаб қолишга мажбур этиш ёки заифлик сабабли ҳижрат қилишдан ожиз бўлгани учун ундан ҳижрат қилиш талаб қилинмайди. Бунга аёллар, болалар ва уларга ўхшашлар киради. Кимки ўз динини изҳор қилолмаса ва Ислом ҳукмларини адо этолмаса, агар у ҳижрат қилишга қодир бўлса ундан ҳижрат талаб қилинади. Чунки ҳижрат унга фарздир. Бунга ҳижрат ҳақидаги оятда келган ушбу сўзлар далилдир. Аллоҳ Таоло деди:

إِنَّ الَّذِينَ تَوَفَّاهُمُ الْمَلآئِكَةُ ظَالِمِي أَنْفُسِهِمْ قَالُواْ فِيمَ كُنتُمْ قَالُواْ كُنَّا مُسْتَضْعَفِينَ فِي الأَرْضِ قَالْوَاْ أَلَمْ تَكُنْ أَرْضُ اللّهِ وَاسِعَةً فَتُهَاجِرُواْ فِيهَا فَأُوْلَـئِكَ مَأْوَاهُمْ جَهَنَّمُ وَسَاءتْ مَصِيراً
«Албатта (мусулмонлар билан бирга ҳижрат қилмасдан кофирлар қўл остида яшашга рози бўлиш билан) ўз жонларига жабр қилган қимсаларнинг жонларини олиш чоғида фаришталар уларга: «Қандай ҳолда яшадингиз?» - деганларида: «Биз бу ерда чорасиз бечоралар эдик», дедилар. (Шунда фаришталар); «Ҳижрат қилсанглар Аллоҳнинг ери кенг эди-ку?! (Нега дину иймонларингиз йўлида бу юртдан ҳижрат қилмадинглар?)» - дейишди. Бундайларнинг жойлари жаҳаннамдир. Кандай ёмон жойдир у!» [Нисо 97]
Бундаги хабар бериш буйруқ маъносини англатиб, у талаб сийғаларидандир. Аллоҳ Таоло гўё ер юзида ҳижрат қилинглар деди. Бу оятдаги талаб таъкид билан ва ҳижратни тарк қилганга қаттиқ ваъид (қўрқинчли таҳдид) билан келди. Демак у кескин талабдир. Бу эса мана шу ҳолатда ҳижрат мусулмонга фарз эканига, агар ҳижрат қилмаса гуноҳкор бўлишига далолат қиляпти.

Аммо кимки ҳижрат қилишга қодир бўлса, лекин у ўз динини изҳор қилиш ва ўзидан талаб қилинган шариат ҳукмларини адо этиш имконига эга бўлса, бу ҳолатда ҳижрат қилиш фарз эмас, мандубдир. Унинг мандуб бўлишига келсак, чунки Росулуллоҳ с.а.в Маккадан ҳижрат қилишга фатҳдан олдин тарғиб қилган эдилар. Чунки ўша пайтда Макка дорул куфр эди.

Энди ҳижратнинг фарз эмаслигига келсак, чунки Росулуллоҳ с.а.в Маккада қолган мусулмонларга индамадилар. Масалан ривоят қилинишича, Нуайм ан-Наҳҳом ҳижрат қилмоқчи бўлганида унинг олдига қавми Бани Адий келиб: ўз динингда бўлиб орамизда яшайвер, биз сени озор бермоқчи бўлганлардан ҳимоя қиламиз, илгаригидек бизга ёрдам бер, дейишди. Нуайм Бани Адий етимлари ва тул аёллари ҳолидан хабар олиб турар эди. Шу боис бир муддат ҳижрат қилолмай қолиб кетди, сўнгра ҳижрат қилди. Набий с.а.в унга шундай дедилар:

«قَوْمُكَ كَانُوا خَيْرًا لَكَ مِنْ قَوْمِي لِي. قَوْمِي أَخْرَجُونِي وَأَرَادُوا قَتْلِي، وَقَوْمُكَ حَفِظُوكَ وَمَنَعُوكَ»
«Қавминг сенга қавмим менга қилганидан кўра яхшироқ муомала қилибди. Қавмим мени ҳайдаб чиқди ва ўлдирмоқчи бўлди. Сенинг қавминг эса сени муҳофаза ва ҳимоя қилибди». Бу ҳадисни Ибн Ҳажар «Исоба»да зикр қилди.

3. Лекин ўз динини бемалол изҳор эта оладиган ва талаб қилинган шариат ҳукмларини адо этиш имконига эга бўлган киши ўзи яшаётган дорул куфрни дорул Исломга айлантириш қудратига эга бўлса, бу ҳолатда унинг дорул куфрдан дорул Исломга ҳижрат қилиши ҳаром бўлади. У бундай қудратга шахсан ўзи эга бўладими ёки юртидаги мусулмонлар билан бирга тузган уюшмаси ёрдамида эга бўладими ёки хориждаги мусулмонлар ёрдамида эга бўладими ёки Исломий давлат билан ҳамкорликда эга бўладими ёки қайсидир восита ёрдамида эга бўладими, бунинг фарқи йўқ. Бундай ҳолатда дорул куфрни дорул Исломга айлантиришга ҳаракат қилиши вожиб бўлади ва ҳижрат қилиши ҳаром бўлади. Бунга далил шуки, у яшаётган мамлакат аҳолиси кофирлар бўлса ва бу мамлакатда куфр билан ҳукм юритилса, бу ҳолатда шу юрт аҳолиси Исломга кирмагунича ёки жизя бериб Ислом ҳукми остига кирмагунича уларга қарши жанг қилиш мусулмонларга вожиб бўлганидек унга ҳам бир мусулмон сифатида ва кофирлар билан ёнма-ён яшаётган киши ҳамда душманга яқинроқ турган киши деган эътиборда вожиб бўлади. Энди агар юрт аҳолиси мусулмонлар бўлсаю, лекин уларга Исломдан бошқа нарса билан, яъни куфр низоми билан ҳукм юритилаётган бўлса, у ҳолатда бу юрт ҳокимлари Ислом билан ҳукм юритмагунича уларга қарши жанг қилиш мусулмонларга вожиб бўлганидек унга ҳам бир мусулмон сифатида вожиб бўлади. Демак мусулмон одам агар юртни дорул Исломга айлантиришга қодир бўлса ҳар қандай ҳолатда ҳам унга жанг қилиш ва жангга тайёргарлик кўриш вожиб бўлади. Дорул куфрда яшайдиган мусулмон бу икки ҳолатнинг бирида бўлади. Чунки у ўзи ёнма-ён яшаётган кофирларга қарши жиҳод қилиш вожиб бўлган кишилар жумласидан бўлади ёки куфр билан ҳукм юритаётган ҳокимга қарши жанг қилиш вожиб бўлган кишилар жумласидан бўлади. Иккала ҳолатда ҳам унинг куфр билан ҳукм юритадиган дорул куфрдан чиқиб кетиши жиҳоддан, жиҳод вожиб бўлган макондан қочиш ҳисобланади ёки куфр билан ҳукм юритаётган кимсага қарши жанг қилишдан қочиш ҳисобланади. Иккаласи ҳам Аллоҳ ҳузурида катта гуноҳдир. Шунинг учун дорул куфрни дорул Исломга айлантиришга қодир бўлган кимсанинг бу диёрдан ҳижрат қилиши жоиз бўлмайди. Модомики у шундай қудратга эга экан унинг ҳижрат қилиши жоиз бўлмайди. Бу тўғрида Туркия, Испания, Миср, Албания ўртасида – модомики уларда куфр низоми билан ҳукм юритилаётган экан – фарқ йўқ (“Исломий шахсия” иккинчи китобдан).
Муттақий.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Версия: 1.0.34; Страница загружена за 0.034 секунд.

One thought on “Савол жавоб майдони

  1. Абу Хурайра

    Ассалому Алейкум Ва Рахматуллох
    менга бир биродар савол берди:
    агар чучкани сойип турип киен ушу пичок билан молди сойип есам нима болади деб
    илтимос шу саволга жовоб топип берсез
    Олдиндан рахмат
    Оллох рози болсин

Шарҳ қолдириш