Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз гость 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Синовларга сабр қилиш
Mux
Про
Св-Жв: 308
Permalink
Сообщение Синовларга сабр қилиш
        January 31, 2018, 07:53
Иқтибос

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ Туркистон сайти ходимлари, Ўзбекистондаги биродарларга маслаҳат беринглар. Улар адолатсиз тузумга умрининг охиригача сабр қилиб ўтишлари керакми. Бизлар қандай йўл тутишимиз керак? Шуни тушинтириб беринглар. Аллоҳ ажрингизни зиёда қилсин.

turkiston.-
net
Администратор
Св-Жв: 663
Permalink
Сообщение Св: Синовларга сабр қилиш
        January 31, 2018, 07:54
Иқтибос

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ
Аллоҳ барчамизга сабр берсин, хусусан, Ўзбек режими қамоқхоналарида мазлумликнинг шаръий сабр қилиш даражасини чўққиларга олиб чиқиб бораётган биродарларимиздан Аллоҳ рози бўлсин!
Шу йўлда сабр қилиб шаҳидлик даражасига эришган биродарларимиз шаҳодатини Аллоҳ қабул қилиб, уларни жаннат билан мукофотласин.

Охират манфаатларини дунё манфаатларидан устун қўйиб, Аллоҳдан шаҳидлик мақомини умид қилиб, дунё азоб уқуботларига эътибор бермай Аллоҳнинг розилиги йўлида тинмай фаолият олиб бораётган даъватчи биродарларга охирги нафасимизгача сабр ва шукр билан ўтишимизни насиб этсин ва бизлардан рози бўлсин, амин!

Биродарлар сабр ҳақида бир мавзуни эсга олиб ўтмоқчимиз. Сабрнинг таги бўлмайди, яъни сабр қилиш билан собир даъватчи ўлиб кетиши бу улкан бахт ҳисобланади. Ҳар бир даъватчи ўзининг даъватини охири бахайр бўлсин деб дуо қилади. Чунки сабр – Аллоҳнинг тақдири билан устимизга келаётган ҳар бир қазо ёки балоларга аввал иймон келтириб сўнг уларни тўғри, шаръий қабул қилиб олишлик. Шунингдек бу бало-қазолар келганида Ҳақ йўлидан воз кечмай, ҳар қандай шароит ва имкониятлари борича даъватда бардавом бўлиш деган маъноларни ўз ичига олади.

Шунинг учун бизларнинг ўлим билан дуч келишимизда сабр мўъминлик сифатимиз холос, мусулмоннинг бундан ўзга йўли йўқ.

Ҳатто баъзида чидамай бир оз чекинишга мажбур бўлсак ҳам бу аслида илоҳий рухсат берилган чегарада бўлгани учун сабрдан ташқаридаги ҳолат деб эътибор қилинмайди, балки шаръий имкониятдан фойдаланган бўламиз. Лекин буни ҳам қабул қилмай матонат билан туриб берган биродарлар олдида таъзим қилишдан ўзга чорамиз йўқ.

Улар ўзларини оламий жамоий фаолиятнинг обрўси йўлида ва Исломни ҳаётга қайтишини янада тезлатиб юбориш учун ҳаётларини қурбон қилиб юборишди, улар шаҳидлик ёки ғалаба деб туриб беришяпти. Биз уларнинг қурбонликларидан тўғри фойдаланишимиз керак.

Куфр оламининг бизга (Ҳизбга) нисбатан ёмон кўриш билан хурмат қилиш муносабатининг пайдо бўлиб боришида Ўзбек биродарларимизнинг салмоғи ўта катта бўляпти. Биз улар бизларга ўзларини қурбон қилиб омонат қолдириб боришаётган обрўларидан тўғри фойдаланиб боришимиз вожиб. Бу фойдаланиш, ўз моддий манфаатларимиз йўлида эмас, балки мабдаъий даъватларимиз ва сиёсий курашларда фойдаланмасак, омонатга хиёнат қилган бўлиб қолишимиз мумкин, бундан Аллоҳ сақласин! Аллоҳ ҳар биримизга сабрда ва шукур қилган ҳолда ўлишни насиб этсин, Амиин!

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Версия: 1.0.34; Страница загружена за 0.042 секунд.

One thought on “Савол жавоб майдони

  1. Абу Хурайра

    Ассалому Алейкум Ва Рахматуллох
    менга бир биродар савол берди:
    агар чучкани сойип турип киен ушу пичок билан молди сойип есам нима болади деб
    илтимос шу саволга жовоб топип берсез
    Олдиндан рахмат
    Оллох рози болсин

Шарҳ қолдириш