Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Киши ўз хотинига талоқ берсамми ёки бермасамми деб иккиланган вақтда...
Mux
Про
Св-Жв: 321
Permalink
Post Киши ўз хотинига талоқ берсамми ёки бермасамми деб иккиланган вақтда...
        January 22, 2018, 14:31
Иқтибос

Ассалому алайкум.
Киши ўз хотинига талоқ берсамми ёки бермасамми деб иккиланган вақтда, талоқ беришни истихора қилиш мумкинми ёки мумкин эмасми? Агар талоқ беришни истихора қилса, ўз ўзидан талоқ тушиб қоладими, гарчи талоқ бермаган бўлса ҳам?

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Св: Киши ўз хотинига талоқ берсамми ёки бермасамми деб иккиланган вақтда...
        January 22, 2018, 14:32
Иқтибос

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Талоқ беришни истихора қилиш мумкин, талоқ беришни истихора қилса ўз ўзидан талоқ тушиб қолмайди. Фақат “талоқ қилдим”, “талоқсан” ёки шу маънони берадиган жумлаларни ўтган замон сийғасида(шаклида) айтиш билан талоқ тушади. “талоқ қиламан”, “талоқ қилсаммикин” каби сўзлар билан талоқ тушмайди.

Аммо истихора ҳаром ишларда ёки фарз ишларда қилинмайди. Истихора қилиш мўмин бир ишни қилишга иккиланиб қолганда, шу ишни тўғрисини аниқлаш ва икки дунёси учун хойрилисини ажратиб олиш мақсадида ишини Аллоҳга топшириб, унга илтижо қилишдир. Бу иш икки ракаат нафил намоз, ҳамда дуо билан бўлади.

Тўртала мазҳаб иттифоқ қилган нарса шуки, истихора фақат ҳукми мубоҳ бўлса ёки суннат бўлсада, қайсинисини қилиш афзал экани аниқ бўлмаган ишлардагина жоиз. Агар ҳукми фарз-вожиб ёки ҳаром бўлса, унда истихора қилмай, ҳукмга таслим бўлиши шарт. Жобир(р.а)дан имом Бухорий ривоят қилади:

( كَانَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم يُعَلِّمُنَا الاسْتِخَارَةَ فِي الأُمُورِ كُلِّهَا كَمَا يُعَلِّمُنَا السُّورَةَ مِنْ الْقُرْآنِ يَقُولُ : إذَا هَمَّ أَحَدُكُمْ بِالأَمْرِ فَلْيَرْكَعْ رَكْعَتَيْنِ مِنْ غَيْرِ الْفَرِيضَةِ ثُمَّ لِيَقُلْ : اللَّهُمَّ إنِّي أَسْتَخِيرُكَ بِعِلْمِكَ , وَأَسْتَقْدِرُكَ بِقُدْرَتِكَ , وَأَسْأَلُكَ مِنْ فَضْلِكَ الْعَظِيمِ فَإِنَّكَ تَقْدِرُ وَلا أَقْدِرُ , وَتَعْلَمُ وَلا أَعْلَمُ , وَأَنْتَ عَلامُ الْغُيُوبِ , اللَّهُمَّ إنْ كُنْتَ تَعْلَمُ أَنَّ هَذَا الأَمْرَ خَيْرٌ لِي فِي دِينِي وَمَعَاشِي وَعَاقِبَةِ أَمْرِي أَوْ قَالَ : عَاجِلِ أَمْرِي وَآجِلِهِ , فَاقْدُرْهُ لِي وَيَسِّرْهُ لِي ثُمَّ بَارِكْ لِي فِيهِ , اللَّهُمَّ وَإِنْ كُنْتَ تَعْلَمُ أَنَّ هَذَا الأَمْرَ شَرٌّ لِي فِي دِينِي وَمَعَاشِي وَعَاقِبَةِ أَمْرِي أَوْ قَالَ : عَاجِلِ أَمْرِي وَآجِلِهِ , فَاصْرِفْهُ عَنِّي وَاصْرِفْنِي عَنْهُ وَاقْدُرْ لِي الْخَيْرَ حَيْثُ كَانَ ثُمَّ ارْضِنِي بِهِ . وَيُسَمِّي حَاجَتَهُ )
“Росулуллоҳ(с.а.в) ҳар бир ишда бизга истиҳорани Қуръондан бир сурани ўргатгандек ўргатар эди, - агар бирортангизга иш аниқ бўлмай қолса, бас икки ракаат нафил намоз ўқисин, сўнг Аллоҳумма, албатта мен Сендан илминг билан яхшиликни сўраб, қудратинг билан қодир қилишингни сўраб истихора қиляпман ва Сенинг буюк фазлингдан сўрайман. Бас албатта Сен қодир бўласан ва мен қодир бўлмайман ва Сен биласан ва мен билмайман ва Сен ғойибларни Билгучисан. Аллоҳумма, агар шу иш мен учун динимга, дунё ишларимга ва охиратимга хойрли бўлса (ёки хозирги ва келажак ишларимга хойрли бўлса) бас, унга мени қодир қилишингни ва уни осон қилишингни, ҳамда мен учун уни барокатлик қилишингни сўрайман. Аллоҳумма, агар шу иш мен учун динимга, дунё ишларимга ва охиратимга шар-ёмонлик бўлса (ёки хозирги ва келажак ишларимга шар-ёмонлик бўлса) бас, уни мендан буриб юбор ва мени ҳам ундан буриб юбор ва мени қаерда бўлса ҳам яхшиликка қодир қил ва ўша яхшиликка рози қил деб ҳожатини сўрайди - деди”.

Аслида, бир ишни қилишдан аввал маслаҳат қилиш ҳам суннат. Кўпинча, маслаҳатдан кейин ҳам иккиланиш қийнаётган вақтда истихора қилинади. Анас(р.а) Росулуллоҳ(с.а.в)дан ривоят қилади:

: يا أنس إذا هممت بأمر فاستخر ربك فيه سبع مرات ، ثم انظر إلى الذي يسبق إلى قلبك فإن الخير فيه »
“эй, Анас агар сенга бирор иш ноаниқ бўлса, Роббинга етти маротаба истихора қил, сўнг қалбинга биринчи келган ишни қил. Албатта яхшилик ўшанда бўлади”дедилар.

Ҳамма мазҳаб иттифоқ қилган истиҳора; истихора ниятида, нафл намоз деб икки ракаат намоз ўқиш ва асарлардаги дуони қилиш билан бўлади. Ҳанафияда, моликияда ва шофиийларда қайсидир сабабларга кўра намоз ва дуони бирга қилишнинг иложи бўлмай қолса, фақат дуониг ўзи билан ҳам истихора қилиш жоиз деган райни айтишган. Баъзилар ҳар қандай намоздан кейин ҳам дуо қилиш билан ҳам истихора қилишнинг жоизлигини айтганлар.

Аммо бундан бошқа истихоранинг тури ҳақида асарларда келмаган. Истихорани қилиш вақти эса, фақат дуо билан бўлганда ҳар қачон бўлиши жоиз. Аммо намоз ва дуо иккиси билан бўлганда, намоз ўқишдан қайтарилган вақтларда; бомдод намозидан кейин кун чиққунча, қуёш тиккага кўтарилган вақтда ва аср намозидан кейин кун ботгунча бўлган вақтларда истихора қилиб бўлмайди.
Муттақий.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.039 seconds.