Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз гость 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Бугунги кунда Ўзбекистон Армиясига бориб хизмат қилиш
Mux
Про
Св-Жв: 294
Permalink
Сообщение Бугунги кунда Ўзбекистон Армиясига бориб хизмат қилиш
        January 22, 2018, 05:10
Иқтибос

Ассаламу алейкум ва рахматуллоху ва баракатуху Туркустон сайти ходимлари ,
Мени саволим бор эди ,
Савол : Бугунги кунда Ўзбекистонда Армиясига бориб хизмат қилиш шариаътга тўғра келадими ,
Мисол у ерда қасам ичилади пирисягаси бор Ватанимни конститусиямни деган миллатимни деган лафзлари бор..присягада ,
Ёки пул бериб олиб қолса бўладими ?
жавобларни кутиб қоламан Оллох рози бўлсин олдиндан.

turkiston.-
net
Администратор
Св-Жв: 649
Permalink
Сообщение Св: Бугунги кунда Ўзбекистон Армиясига бориб хизмат қилиш
        January 22, 2018, 05:11
Иқтибос

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Армияда ҳизмат қилишни у ердаги баъзи бир ҳаромлар билан ман қилишни қоида қилиб олсак, унда бу дунёда ҳам яшаш мумкинмас бўлиб қолар эди, чунки куфрнинг нуфузи остида яшашни Аллоҳ Таоло ҳаром қилган:

وَلَن يَجْعَلَ اللّهُ لِلْكَافِرِينَ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ سَبِيلاً
– „Ва Аллоҳ ҳаргиз кофирлар учун мўминлар устига йўл бермагай“. [4:141]
Шунинг учун шариат асосида шу ҳаромларни йўқ қилиш учун бор кучимиз билан ҳаракат қилиш ҳар бир мўминга вожиб. Армияда ҳам ношаръий ишлар бўлса, ундан қочиш эмас, балки тозалаш учун бор кучимизни сарфлашимиз керак. Ҳарбий таёргарликдан ўтиш, армияда ҳизмат қилиш ҳар бир болиғ, оқил эркак мўминга фарз. Ҳарбий хизматни ўташга далиллар: Аллоҳ Таоло айтади:

وَقَاتِلُوهُمْ حَتَّى لاَ تَكُونَ فِتْنَةٌ وَيَكُونَ الدِّينُ كُلُّهُ لِلَّهِ
– „(Эй мўминлар), сизлар то (дунёда) бирон фитна-алдов қолмай, бутун дин фақат Аллоҳ учун бўлгунга қадар улар билан жанг қилинглар!“ [8:39]
Расул(с.а.в) айтадилар:

«جَاهِدُوا الْمُشْرِكِينَ بِأَمْوَالِكُمْ وَ أَنْفُسِكُمْ وَ أَلْسِنَتِكُمْ»
«Мушрикларга қарши молинглар, жонинглар ва тилинглар билан жиҳод қилинглар». Бу ҳадисни Абу Довуд Анас йўлидан ривоят қилган. Шариат талаби, яъни душманнинг мағлуб бўлиши ва мамлакатларнинг фатҳ этилиши учун бугунги кунда ҳарбий чиниқиш зарур бўлгач, бу иш худди жиҳод каби фарздир. Шаръий қоидада «Вожиб нима билан амалга ошса, ўша нарса ҳам вожибдир», дейилган. Уруш ҳақидаги талаб ҳарбий хизматни ҳам ўз ичига олади. Чунки оятдаги {وَقَاتِلُوهُمْ} сўзи омм - умумий маънода келган бўлиб, имкондаги барча нарса билан урушиш маъносини англатади. Бундан ташқари, Аллоҳ Таолонинг:

وَأَعِدُّوا لَهُمْ مَّا اسْتَطَعْتُمْ مِنْ قُوَّةٍ
– „(Эй мўминлар), улар(га қарши жанг қилиш) учун имконингиз борича куч ва эгарланган отларни тайёрлаб қўйингиз“, [8:60]
деган ояти ҳам бор. Ҳарбий чиниқиш, ҳарбий малака ҳосил қилиш, етук ҳарбий мутахассис бўлиш тайёргарликлар сирасига киради. Чунки жанг қилиш имконига эга бўлиш учун шу нарсалар жуда зарур. Улар худди қурол-аслаҳалар, жанг анжомлари каби қувват ҳисобланади.

Ҳарбий хизматга олиш қўшинда одамларни доимий қуролли ҳолда ушлаб туриш, яъни жиҳод қилувчи ва жиҳодга алоқадор ишларни бажарувчи мужоҳидларни ташкил қилиш демакдир. Бу иш фарздир. Чунки жиҳод душман ҳужум қиладими, йўқми, ҳар доим фарздир. Шунга кўра, ҳарбий хизматга одамларни жалб қилиш жиҳод ҳукми ичидаги фарздир.

Умрни ўн беш ёш билан белгилашга келсак, бунга далил Бухорий Нофеъ йўлидан чиқарган мана бу ҳадисдир:

«حَدَّثَنِي ابْنُ عُمَرَ t أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ r عَرَضَهُ يَوْمَ أُحُدٍ وَهُوَ ابْنُ أَرْبَعَ عَشْرَةَ سَنَةً فَلَمْ يُجِزْنِي, ثُمَّ عَرَضَنِي يَوْمَ الْخَنْدَقِ وَأَنَا ابْنُ خَمْسَ عَشْرَةَ سَنَةً فَأَجَازَنِي»
«Ибн Умар менга айтишича, у Уҳуд куни ўн тўрт ёшли пайтида Пайғамбар(с.а.в)га дуч келди. Пайғамбар(с.а.в) (унга жиҳод қилишга) рухсат бермадилар. Кейин ўн беш ёшли пайтимда Хандақ жангида ҳам дуч келиб қолдим, Пайғамбар(с.а.в) (бу сафар жанг қилишимга) рухсат бердилар, (дейди Ибн Умар)». Нофеъ айтади: «Халифа Умар ибн Абдул-Азизнинг олдига бориб, шу ҳадисни гапириб берган эдим, у: Кичик билан каттани ажратувчи чегара мана шу, деди-да, волийларга мактуб йўллаб, ўн беш ёшга тўлганларга ҳарбий хизматни фарз қилишни тайинлади». Яъни, уларга қўшин девонидан ойлик белгилашни тайинлади.
Биз ҳам шуни табанний қиламиз. Яъни, ўн беш ёшга тўлган одам ҳарбий хизматни ўташи вожиб.
Муттақий.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Версия: 1.0.34; Страница загружена за 0.039 секунд.

One thought on “Савол жавоб майдони

  1. Абу Хурайра

    Ассалому Алейкум Ва Рахматуллох
    менга бир биродар савол берди:
    агар чучкани сойип турип киен ушу пичок билан молди сойип есам нима болади деб
    илтимос шу саволга жовоб топип берсез
    Олдиндан рахмат
    Оллох рози болсин

Шарҳ қолдириш