Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: “Мўътадил ислом” ҳақиқати
Mux
Про
Св-Жв: 321
Permalink
Post “Мўътадил ислом” ҳақиқати
        January 18, 2018, 03:26
Иқтибос

Ассалом алайкум хурматли Туркистон сайти ходимлари. Менда бир савол бор эди, шунга тиниқроқ қилиб жавоб берсанглар.
Бугун АҚШ бошчилигидаги куфр олами мусулмонларни ўз динларидан адаштириш ва бузуқ демократия фикратини мусулмонлар онгига сингдириш учун “мўътадил ислом” лойиҳасини ишлаб чиқиб бутун исломий ўлкаларда тарғиб қилмоқда. Диндор шахслар, диний жамолар, теологлар, “Иймон фонди”, “Мутакаллим” жамияти, Қодир Маликов ва муфтиётдаги уламолар ҳам бу куфр лойиҳасини амалга оширишда тиним билмай хизмат қилишмоқда. “Мўътадил ислом” лойиҳасининг ҳақиқати қандай ва унга Ислом муносабатини ёритиб берсанглар. Жавоб учун олдиндан рахмат. Оламлар Парвардигори сиз Туркистон сайти ходимларини иккала дунёда ҳам юзингларни ёруғ қилсин, Амин.

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Св: “Мўътадил ислом” ҳақиқати
        January 18, 2018, 03:27
Иқтибос

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ.
Куфр олами исломий юртлар устидаги мустамлака сиёсати стратегиясида ўзгариш ясамоқда.
Улар илгари воқега мувофиқ исломий муҳит билан куфр сиёсий муҳити ўртасидаги мувозанатни исломий етакчи гуруҳ билан яширин, баъзида ошкора ҳамкорлик қилиш билан осон бошқариб келишар эди.

Шу кунларга келиб воқе исломий мабдаъий томонга ўзгара бошлади. Мусулмонлар Исломни мабдаъ сифатида кўриб, куфрга бўлган муомилаларида бу намоён бўла бошлади.
Куфр бу ҳолатни Сурия муаммосида кенг миқёсда кўра бошлади. У ерда хатто куфр ўзига тобе деб эътибор қилиб келган мужоҳид гуруҳлари ҳам исломий мафкуравий шакллана бошлади ва бирин кетин куфрнинг таъсири остидан чиқиб мустақил исломий муҳитда иш олиб борадиган бўлиб боришяпти.

Оламий исломий муҳит Ислом мабдаъий фикрларидан таъсирлана бошлади.
Куфр системаси, энди демократияга асосланган илмонийлик мафкураси билан мусулмонларни фақат исломий мабдаъий тушунча томон туртиб бораётганини англаб, Исломий мухитни иккига бўлиб юборишни мақсад қилди. Шу мақсадда “мўътадил Ислом” лойиҳасига асос солинди. Улар исломий мафкурага қарши бузуқ исломий робитани Ислом мафкураси деб сингдириш билан вақтинча бўлса ҳам исломий муҳитни лойқалатиб туришни мақсад қилишди.

Аслида бу лоийҳалар ўта заиф ва ночорликларидан ўйлаб топилган қалбаки сиёсат эканини ўзлари ҳам жуда яхши билишади. Уларга аввалдан хизмат кўрсатиб келаётган бузуқ исломий етакчи гуруҳ ва уларга ёрдам бериб келаётган бузуқ мусулмонлардан иборат сиёсий гуруҳ ёрдам кўрсатишда давом этиб келяпти. Ҳамкорликларида ва хиёнатларидаги стратегия ўзгарди холос.

“Мўътадил Ислом” мафкуравий ҳаракат эмас, балки исломий фикратнинг бир қисмини ушлаган заиф бир тоифа десак тўғри бўлади. Ҳатто демократия мафкуравий ҳаракати ҳам улардан кучлироқ эди. Мўътадиллик мусулмонларни сиёсий мабдаъий ҳаракатлардан тийиб, уларни куфр сиёсатига мойиллаштириб бериш мақсадини ўз зиммасига олди.

Куфр оламий системаси ўзига мойил ҳокимиятларни шу етакчи мўътадилчиларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатиб боришга ундамоқда. Улар мўътадилчиларга моддий ва маънавий рағбат кўрсатиш, шантаж қилиб қўрқитиб бориш, шунингдек, орган ходимлари билан улар ўрталарида ҳамкорликни кучайтириб бориш билан бу йўналишни кучайтириб бормоқчи бўлишяпти.

Исломий юрт етакчилари мусулмонларни мабдаъий исломий ҳаракат ва тушунчалардан тўсиш мақсадида уларни банк системасидан фойдаланишдан маҳрум қилиш, чет элга чиқиш ҳуқуқларини чеклаш, доимий назорат остида ушлаб туриш, қамоққа олиш каби услублар билан қўрқувга солмоқчи бўлишяпти. Шу ҳаракатларнинг барчаси “мўътадил Ислом” лойихасининг стратегик марказлашган ҳаракати бўлиб, барча тармоқларнинг ҳаракатлари бир мақсад томон йўналтирилган.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.036 seconds.