Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Мен турмуш қурганимга 15 йилдан ошди!
Mux
Про
Св-Жв: 321
Permalink
Post Мен турмуш қурганимга 15 йилдан ошди!
        December 20, 2017, 19:21
Иқтибос

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ.

Устозлар олдиндан жавобга катта рахмат мен бир устоздан сабоқ олар эдим умр юлдошим иш юзасида устозимни укалари ва ўғиллари билан тортишиб қолиб бормайсан уйларига қадам қўймайсан бошқа жойга бор деяпдилар. Қарийб бир йил бўляпди мен устозим билан телефонда гаплашиб тураман улар Қуръонни ташаб қўймасдан ўқигунизга қадар давом эттираверинг вақти кеса менгами ё бошқа устозга айтиб берарсиз деганлар. Мен ручкали Қуръон билан давом эттиряпман нима қилишим керак? Бирор устозга борайми ё давом эттираверайми устозим вақт олий ҳакам сабр қилиб турингчи инсоф бериб қолар деяпдилар умр юлдошимни умуман рози бўлмаслигини биляпман яхши гаплар биланам роса уриндим нима қилай амо қоган хамма жойга нарсаларимни бозордан олиб кел. Идорага, бозорга бошқа жойларга номаҳрам бор жойга ё такси ушлаб ўзинг бор деган хар-ҳил нарсаларга ҳаттоки болаларим касал бўлсаям бирор марта ўзлари олиб бормайдилар ўзим касал бўсам умуман ўзлари рухсат берадилар роса сиқиламан кўп камчиликларни ўзим ҳал қиламан. Пулларини берсаларда болаларини, ўзларини ва ўзимникини уйдаги рўзғорни ярмини ўзим бозорга бориб харид қилиб келаман. Базида роса қўркаман аслида номаҳрам билан гаплашиш ёмон катта гуноҳлигини билиб ҳам бирини амаки деб бирини укажон деб идорада ҳам бозорда ҳам таксига ҳам духтирга ҳам духтиржон деб э худо нима қилай болаларим ҳали кичкина ўзлари қилсинлар десам бепарволар болаларни камчилигига уйдаги шароитга умуман ишлари йўк. Мен мажбурлайман нима қилай яна битта илтимос? Мен бир бир пуларидан сўрамасдан болаларга кийим кечак рўзгор олиб жойи кеса ўзларигаям кийим кечак олиб келтириб бераман унинг ажри нима бўлади. Пуллари бўлсаям еб ичишга ҳам кийим кечакга ҳам узларига ҳам сарф килмайдилар. Қандай йўл тутай умр юлдошимни яна битта оилалари хам бор у ерда ҳам тўртда болалари бор менда ҳам тўрта нариги оилалари билан битта ўзлари борди келди қиладилар ота-оналари рухсат бермасаларда бекитиб юрар эдилар бориб бориб мана 8 йилдан бери ошкора бўлиб. Мен турмуш қурганимга 15 йилдан ошди. Осон эмас экан нима қилай кимга айтаман ота-онамга айтсам нотўгри тушуниб жанжал бошлайди иккита хотинли жувон қилиб қўйсин камчилигини уйини чиқаверма кўчага деб урушарлар, тинч ўтурай жанжал қимай деб ҳамма проблемаларни ҳал қиламан. Ўзи биладилар узлари ҳам хотин ўзинг ҳал қил деб айтадилар кимга айтаман бу сирларимни аҳир хурматли устозлар илтимос мени кечиринглар ҳали сурайдигон нарсаларим роса кўп тўгри тушунасилар деб умид киламан.

Олдиндан рахмат.
АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН СИЗЛАРДАН.

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Св: Мен турмуш қурганимга 15 йилдан ошди!
        December 20, 2017, 19:29
Иқтибос

Ва алайкум ассалом ва раҳматулоҳи ва барокатуҳ.

Ҳа, албатта яхши жавоб оласиз, иншоАллоҳ. Чунки биз – билганимизча - Аллоҳ Таолонинг неъматини; шаръий ҳукмни айтамиз. Аллоҳ Таоло айтади:

الْيَوْمَ أَكْمَلْتُ لَكُمْ دِينَكُمْ وَأَتْمَمْتُ عَلَيْكُمْ نِعْمَتِي وَرَضِيتُ لَكُمْ الْإِسْلَامَ دِينًا

“Бугун сизларга динингизни комил қилдим, неъматимни бенуқсон, тўкис қилиб бердим ва сизлар учун (фақат) Исломни дин қилиб танладим”. [5:3]

Агар эрингизнинг буйруғи сизнинг зиммангиздаги фарз(айн)ни бажариш билан қарама қарши бўлиб қолса эризга итоат қилмаслигингиз жоиз бўлади. Набий(с.а.в) дедилар:

«لاَ طَاعَةَ لِمَخْلُوقٍ فِي مَعْصِيَةِ الْخَالِقِ»

«Холиққа осий бўлинадиган ўринда махлуққа итоат қилинмайди». Аҳмад ривояти.

Аммо эригизга итоат қилишингиз афзал. Чунки Аллоҳ Таоло ўз ризосини аёллар эрларини рози қилишларига боғлиқ қилиб қўйган. Тўғри, шариатдаги фарз ишлар одатда қийинга ўҳшайди, лекин ҳақиқий мўминларга жуда осон, чунки Ислом Аллоҳ Таолонинг неъматида.

Бир киши хотинининг кўчага чиқишини ман қилиб, сафарга кетди. Аёлнинг отаси касал бўлиб қолганда, отасини кўриб келгани Расулуллоҳ(с.а.в)дан рухсат сўради. Расулуллоҳ(с.а.в) унга дедилар:

«اِتَّقِي اللَّهَ وَلاَ تُخَالِفِي زَوْجَكِ»

«Аллоҳдан қўрққин. Эрингга қарши чиқма». Кейин унинг отаси вафот этди. Аёл унинг жанозасига бориш учун Расулуллоҳ(с.а.в)дан рухсат сўради. Унга дедилар:

«اِتَّقِي اللَّهَ وَلاَ تُخَالِفِي زَوْجَكِ»

«Аллоҳдан қўрққин. Эрингга қарши чиқма». Шунда Аллоҳ Пайғамбар(с.а.в)га ваҳий қилдики:

«إِنِّي قَدْ غَفَرْتُ لَهَا بِطَاعَةِ زَوْجِهَا»

«Эрига итоати туфайли унинг гуноҳларини мағфират этдим». Ибн Батта «Аҳкомун нисо» («Аёллар ҳукмлари») китобида Анас(р.а)дан ривоят қилган.

Сиз, баён қилиш керак бўлган кўп мавзуъни сўрагансиз. Ҳаммасини муфассал ёзганимиздан кўра “Исломда ижтимо низоми” китобимизни ўқиб, саволларингизга муфассал жавоблар олганингиз яхширок. Лекин мен баъзиларига қисқача жавоб бераман:

1. Саволда келган ушбу сўз «...бормайсан уйларига кадам куймайсан бошка чойга бор...» ?

Жавоб: эри рухсат бермаган жойга бормаслиги ва эри хоҳламаган инсонни уйига киритмаслиги ҳам эрининг ҳаққи. Сизни умуман борма демаган, фақат ўша устозингиз олдига борма деган. Сиз бошқа устоз билан таълим олишни давом этиришингиз мумкин, имкони борича. Ҳар қандай аёлга, эри ундан рози бўлган ҳолда вафот этса, жаннат умид қилинади, негаки Термизий Умму Салама(р.а)дан ҳасан деб қилган ривояти бор. Расулуллоҳ(с.а.в) дедилар: «Ҳар қандай аёл, эри ундан рози бўлган ҳолатда вафот этса, жаннатга кирур».

Термизий Муоз ибн Жабалдан ривоят қилинган ҳасан ҳадисда Набий(с.а.в) дедилар: «Аёл эрини дунё туфайли ранжитмасинки, унинг оҳу кўз ҳурларидан бўлган аёли: Уни ранжитма, сени Худо кўтарсин, у сенинг ҳузурингда вақтинча бўлади, яқинда сендан ажраб бизга келур, дер».

Имом Муслим «Саҳиҳ»ида Жобирдан ривоят қилади, Расулуллоҳ(с.а.в) видолашув ҳажидаги хутбаларида шундай деганлар:

«فَاتَّقُوا اللَّهَ فِي النِّسَاءِ فَإِنَّكُمْ أَخَذْتُمُوهُنَّ بِأَمَانَةِ اللَّهِ، وَاسْتَحْلَلْتُمْ فُرُوجَهُنَّ بِكَلِمَةِ اللَّهِ، وَلَكُمْ عَلَيْهِنَّ أَنْ لاَ يُوطِئْنَ فُرُشَكُمْ أَحَدًا تَكْرَهُونَهُ، فَإِنْ فَعَلْنَ ذَلِكَ فَاضْرِبُوهُنَّ ضَرْبًا غَيْرَ مُبَرِّحٍ، وَلَهُنَّ رِزْقُهُنَّ وَكِسْوَتُهُنَّ بِالْمَعْرُوفِ»

«Аёлларингиз ҳақида Аллоҳдан қўрқинглар, чунки сизлар уларни Аллоҳдан омонат олгансиз, Аллоҳнинг калимаси билан уларни ўзингизга ҳалол қилгансиз, сизларнинг улар устидаги ҳаққингиз - сизлар ёмон кўрадиган бирор кишини уйингизга киритмасликларидир. Агар шундай қилсалар, уларни оғритмасдан уринглар. Уларнинг сизлар устингиздаги ҳақлари эса яхшилик билан едириб-ичириш ва кийинтиришдир».

2. Яна саволда келган ушбу сўз: «…вақт олий хакам, сабр килиб турингчи...»

Жавоб: бор имконингиздаги шаръий йўлларни қилгандан кейин ҳам иложини қилолмасангиз ёки қилаётганизда бўлаётган қийинчиликлардан қайтиб кетмасдан бардавом бўлишда ушбу сўз «…вақт олий хакам, сабр килиб турингчи...» ўринли бўлади.

3. яна ушбу сўз: «…аслида номахрам билан гаплашиш йомон катта гунохлигини билибхам…»

Жавоб: номаҳрамлар билан гаплашишда, олди-соттида ёки бошқа ишларда заруратга чекланиш гуноҳ эмас, мубоҳ. Хилватда қолса ёки ўз маҳрамларидек зарур бўлмаган гап-сўзларни ҳам гаплашиш ҳаром.

Хуллас, ҳар бир амални ҳукмини билиб қилиш керак, аксинча таводифан тўғри иш қилган бўлса ҳам гуноҳкор бўлади.

Муттақий.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.038 seconds.