Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз гость 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Қиргиз-қозоқ чегарада Кремльни қандай манфаатлари бор ва нималардан иборат?
Mux
Про
Св-Жв: 206
Permalink
Сообщение Қиргиз-қозоқ чегарада Кремльни қандай манфаатлари бор ва нималардан иборат?
        December 13, 2017, 11:09
Иқтибос

Ассаламу алайкум.

Евро Осиё Иқтисодий Иттифоқи қиргиз -қозоқ чегарасида уч томонлама назорат қилинишига Минск шахрида КХШТ ташкилотини мажлисидан кейин шундай ечимлар гапирила бошлади.
Хулоса шуки қиргиз-қозоқ чегарадаги инцидентдан қозоқ лидери Н.Назарбоевни босимларидан мақсад чегара назорати Кремль фойдасига бўлиши айтилиняпти.
Шу воқеликни ёритиб берсанглар Кремльни қандай манфаатлари бор ва нималардан иборат?

Жавоб учун олдиндан рахмат.

turkiston.-
net
Администратор
Св-Жв: 560
Permalink
Сообщение Св: Қиргиз-қозоқ чегарада Кремльни қандай манфаатлари бор ва нималардан иборат?
        December 13, 2017, 11:15
Иқтибос

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Қирғизистон чегарасидаги назоратни кучайтириш масаласини Назарбаев кўтараяпти уни Россияга алоқаси йўқ деярли. Фақат бу чегарадан тушадиган миллиардлаган тушимлар Евро иттифоқ хазинасига тушмай, ҳокимият шахслари ичида бўлиниб йўқ бўлиб кетаяпти. Назарбаев Атамбаев қўлида ушлаб қолишни умид қилиб турган бу божхона тармоғини назорати остига олиш билан уни жуда катта иқтисодий мумкунчиликлардан махрум қилиб қўймоқчи бўлаяпди.

Атамбаев, вазиятдан чиқиб олиш учун божхона етакчиларини алмаштирди. Лекин у коррупциялик кираша механизмини қўлида ушлаб қолмоқчи. Чунки СДПК партиясининг якки лидер бўлиши ва шу йўл билан мамлакатда авторитар режим ўрнатиш, божхона кирашасини ва наркотрафика йўлини ўз назорати остида ушлаб туриш билангина амалга оширилиши мумкин. Буни сайловолди компанияларда СДПК партиясини жуда катта миқдордаги сарф харажатлари шу тармоқдан сарфланганида гувохи бўлдик. Бутун Қирғиз элитаси шу тармоқ кимнинг назорати остида бўлса ўшанга қуллуқ қилади.

Демак Назарбаев божхонани назоратига бир оз бўлса ҳам кириб олиши, бутун тармоқни халаж холатига олиб келиши мумкин. Чунки Назарбаев ўз назоратини, ўзининг сиёсий манфаатлари билан Қирғиз ҳокимияти келишсагина уларга коррупция ишларига рухсат беради. Яъни Назарбаевнинг бу лоихаси ишга ошиб кетса, у энг йирик лекин яширин тармоқни ўз таъсири остига олган бўлади. бу эса унга бутун Қирғиз элитасини ва ҳокимятини ўз тасири остига олишига кенг имконият яратиб бериши мумкин.

Қирғизистон ички сиёсатида ҳам шу тармоқ талаш холатида қолди. Яъни Жиянбековлар билан шимолий қирғиз етакчилиги ўрталарида. Шунинг учун улар вазиятдан фойдаланиб Матраимовни ишдан олишди ва ўзларининг одамини божхона етакчиси қилиб таъйинлашди. Лекин божхонадаги эски муаммолар хал қилунганча ва янги етакчилар эски механизмни ўзлаштириб олишгунча Матраимовнинг назорати остида иш юриб туради. Матраимов эса, Илмиянов командаси билан партия ишларига тортилаяпди.

Демак бу ишнинг икки йўналиши бор. Ички сиёсатдаги тортишувлар ва ташқи сиёсатнинг таъсири. Россия бу жараёнга ҳали кучли аҳамият бергани йўқ. Назарбаев ҳам божхона иттифоқига кўпроқ пул тушуришни мақсад қилаётгани йўқ. У Қирғиз элитасига бўлган таъсирини кучайтирмоқчи ва Атамбаев командасини шу йўл билан пароканда қилиб юбормоқчи.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Версия: 1.0.34; Страница загружена за 0.025 секунд.

One thought on “Савол жавоб майдони

  1. Абу Хурайра

    Ассалому Алейкум Ва Рахматуллох
    менга бир биродар савол берди:
    агар чучкани сойип турип киен ушу пичок билан молди сойип есам нима болади деб
    илтимос шу саволга жовоб топип берсез
    Олдиндан рахмат
    Оллох рози болсин

Шарҳ қолдириш