Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Қазо билан болонинг қандай фарқи бор?
Mux
Про
Св-Жв: 321
Permalink
Post Қазо билан болонинг қандай фарқи бор?
        December 11, 2017, 15:37
Иқтибос

Ассалому алайкум!

Савол: Қазо билан болонинг қандай фарқи бор?

Олдиндан рахмат.

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Св: Қазо билан болонинг қандай фарқи бор?
        December 11, 2017, 16:10
Иқтибос

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

“Қазо”- Аллоҳ Таолонинг ишлари бўлиб, баъзиларини яхши ва баъзиларини ёмон деб фарқласак ҳам, улардан кайсиниси яхши ёки ёмонлигини билмаймиз. Бу мавзуъни “Ислом низоми” китобидан муфассал ўрганишингиз мумкин. Аммо “бало” – синов, имтиҳон маъносида. У мусибат бўлиши ҳам, неъмат бўлиши ҳам мумкин. Аллоҳ Таоло айтади:

وَإِذْ ابْتَلَى إِبْرَاهِيمَ رَبُّهُ بِكَلِمَاتٍ فَأَتَمَّهُنَّ قَالَ إِنِّي جَاعِلُكَ لِلنَّاسِ إِمَامًا

Эсланг: Иброҳимни Парвардигори бир неча сўзлар билан имтиҳон қилганида, уларни бенуқсон ҳолда адо этди. Шунда (Аллоҳ таоло): «Албатта Мен сени одамларга имом қилгувчидирман», деди. [2:124] Ёки қуйдаги оятда:

إِذْ جَاءُوكُمْ مِنْ فَوْقِكُمْ وَمِنْ أَسْفَلَ مِنْكُمْ وَإِذْ زَاغَتْ الْأَبْصَارُ وَبَلَغَتْ الْقُلُوبُ الْحَنَاجِرَ وَتَظُنُّونَ بِاللَّهِ الظُّنُونَ () هُنَالِكَ ابْتُلِيَ الْمُؤْمِنُونَ وَزُلْزِلُوا زِلْزَالًا شَدِيدًا () وَإِذْ يَقُولُ الْمُنَافِقُونَ وَالَّذِينَ فِي قُلُوبِهِمْ مَرَضٌ مَا وَعَدَنَا اللَّهُ وَرَسُولُهُ إِلَّا غُرُورًا () وَإِذْ قَالَتْ طَائِفَةٌ مِنْهُمْ يَاأَهْلَ يَثْرِبَ لَا مُقَامَ لَكُمْ فَارْجِعُوا وَيَسْتَأْذِنُ فَرِيقٌ مِنْهُمْ النَّبِيَّ يَقُولُونَ إِنَّ بُيُوتَنَا عَوْرَةٌ وَمَا هِيَ بِعَوْرَةٍ إِنْ يُرِيدُونَ إِلَّا فِرَارًا

Ўшанда улар сизларнинг юқори томонингиздан хам, сизлардан қуйироқ томондан ҳам (бостириб) келган эдилар. Ўшанда кўзлар тиниб, юраклар бўғизларга тиқилиб қолган ва сизлар Аллоҳ ҳақида (турли) гумонлар қила бошлаган эдинглар. Ана ўша жойда мўминлар (яна бир бор) имтиҳон қилиндилар ва (бу даҳшатдан) қаттиқ ларзага тушдилар. Ўшанда мунофиқлар ва дилларида мараз бўлган (яъни эътиқодлари заиф бўлган) кимсалар: «Аллоҳ ва Унинг пайғамбари бизларга фақат ёлғон ваъда қилган эканлар», дея бошладилар.Ўшанда улардан бир тоифа одам деди: «Эй Ясриб (яъни Мадина) аҳли, сизлар учун (бу қадар кўп сонли ёвга қарши) туриш имкони йўқдир, бас (ўз уйларингизга) қайтиб кетинглар». Улардан яна бир гуруҳ эса «Уйларимиз очиқ-сочиқ (қолган эди),» деб пайғамбардан изн сўрардилар. Ҳолбуки (уйлари) очиқ-сочиқ эмас эди. Улар фақат (жанг майдонидан) қочишнигина истардилар. [33:10-13]

Ёки қуйдаги оятда:

فَلَمَّا أَسْلَمَا وَتَلَّهُ لِلْجَبِينِ () وَنَادَيْنَاهُ أَنْ يَاإِبْرَاهِيمُ () قَدْ صَدَّقْتَ الرُّؤْيَا إِنَّا كَذَلِكَ نَجْزِي الْمُحْسِنِينَ

() إِنَّ هَذَا لَهُوَ الْبَلَاءُ الْمُبِينُ ()وَفَدَيْنَاهُ بِذِبْحٍ عَظِيمٍ

Бас, қачонки иккиси ҳам (Аллоҳнинг ваҳийсига) бўйинсуниб, (энди Иброҳим ўз ўғли Исмоилни қурбон қилиш учун) пешонаси билан (ерга) ётқизган эдики. Биз унга нидо қилдик: «Эй Иброҳим, дарҳақиқат сен (кўрган) тушингни рост-бажо қилдинг». Албатта Биз чиройли амал қилгувчиларни мана шундай мукофотлармиз. Албатта бу (яъни Иброҳимнинг ўз ўғлини қурбон қилишга буюрилиши) очиқ-равшан имтиҳондир холос.Биз (Исмоилнинг) ўрнига (Иброҳимга) катта бир (кўчқор) сўйишни — қурбонлиқни эваз қилиб бердик (яъни катта бир қўчқорни жаннатдан туширдик). [37:106]

Исломни тўғри тушунишимиз учун ҳар бир сўзни, айниқса шаръий маъноларни ифодалайдиган сўзларни тўғри тушунишни талаб қилади. Чунки Исломимиздан узоқлашганимизнинг асосий сабаби ҳар бир ишда тақлид қилишга одатланиб қолишимиз, шаръий маъноларни тўғри тушунмасликдан, яъни ҳукмларни ҳато тушунишдан, тўғри тушунишга ҳаракат қилмаслигимиз ва тушунган ҳукмларимизга амал қилмаслигимиздан бўляпти. Масалан биз учун ҳаёт-мамот масаласи бўлган: «« сиёсат − Умматнинг ички ва ташқи муносабатларини бошқармоқ бўлиб, у давлат ва уммат тарафидан олиб борилади. Давлат ушбу бошқарувни амалда бевосита олиб боради, уммат эса давлатни бу бошқарувни қандай олиб бораётгани устида муҳосаба қилади…»» - шу фикрни ким билмайди ёки кимга янгилик?!

Буни тушунган инсон; сиёсат – фақат Умматнинг ҳаётидаги ҳамма ишларининг аҳкомларни яхши билганларнинг майдони эканини ва мабдани яхши билмаган раҳбар - етакчи эмас, балки бировнинг фикрларини тадбиқ қилаётган ижрочи, кофирларнинг малайи-хоинлиги ва раҳбарликка интилаётган сиёсий(шахс ёки партия)ларда ҳам шу мавзу энг аввал текширилиши шартлиги аён бўлади.

Аммо таниқли пешқадам-уламоларимиз сиёсий майдонда довдираб қолишликлари ва ношаръий кўрсатмалар бериши нафақат ўзларини балки Умматни ҳам адаштиришликларидаги асосий сабаб Исломини, яъни бошқарув, иқтисод ёки ижтимо каби соҳаларни ҳозир қандай амал қилишни тушунмасликдир. Бу билан ибодатдан ташқари ҳаётдаги ишларга шаръий баҳо беришдан ожизлик қилишмоқда ёки демаократлар каби ақлий ечимларга диний “тўн” кийдиришиб, билмасликларини(ёмон гумон қилсак, хиёнатларини) беркитмоқчи бўлишмоқдалар. Лекин имтиҳон ҳар бир ишда ва умрини охирги лаҳзаларигача давом этади. Энди олимларнинг адашишлари ҳамманинг адашишларидир.

Докторликни яхши билмаган инсонни “жаллод” деб, яқинларини даволатиш учун топширмайди-ю, лекин ҳозирги замонда иқтисодий, ижтимоий ёки бошқарув системаси, яъни сиёсати қандай бўлса тўғри бўлииб, Аллоҳ рози бўладиган аниқ ечимига эга бўлмаган инсонларга овоз беришликлари, уларни қўллаб-қувватлашлари қанчалар нодонлик, ўзини алдаш, ишонганларига хиёнат эканлигини англаш қийин эмас. Биз ҳар лаҳзада синов-имтиҳондамиз, буни обрў-эътибор, мансаб ёки бойлик-камбағаллик билан боғлаш нотўғри ва жоҳилликдир. Аллоҳ Таоло айтади:

فَأَمَّا الْإِنسَانُ إِذَا مَا ابْتَلَاهُ رَبُّهُ فَأَكْرَمَهُ وَنَعَّمَهُ فَيَقُولُ رَبِّي أَكْرَمَنِي () وَأَمَّا إِذَا مَا ابْتَلَاهُ فَقَدَرَ عَلَيْهِ رِزْقَهُ فَيَقُولُ رَبِّي أَهَانَنِي

Бас, энди инсон — қачон Парвардигори уни имтиҳон қилиб, азиз қилиб қўйса ва унга неъмат ато этса дарҳол: «Парвардигорим (иззат-ҳурматга лойиқ бўлганим учун) мени азиз қилди», дер. Энди қачон (Парвардигори) уни имтиҳон қилиб, ризқини танг килиб қўйса, дарҳол: «Парвардигорим мени хор қилди», дер. Йўқ, (сизлар гумон қилганларингиздек иззат-икром бойлик билан, хор-зор қилиш — камбағаллик билан бўлмас)!

И з о ҳ . Аллоҳ Таоло бировни яхши кўргани учун бой, мансабдор қилиб, ёки бошқа бировни ёмон кўргани учун камбағал, оддий ишчи қилиб қўймайди. Умуман, агар Аллоҳ наздида мол-дунёнинг пашшанинг қанотича ҳурмати бўлганида, кофирга ундан бир чақа ҳам бермаган бўлур эди. Лекин Аллоҳ таоло инсонларни шукр қиладиларми-йўқми, яъни менинг ҳукмларимга риоя қиладими ёки ақлига, кўпчиликка ё нафсига қараб иш кўрадими деб синовдан ўтказиш учун ризқларини ҳам гоҳида танг, гоҳида кенг қилиб ёки мансабдор ё мансабидан маҳрум қилиб қўяди. [89:15-16].

Сиёсатни тўғри тушунган инсонларгина: «« ҳоким сиёсий фикрлар асосида муҳосаба қилинади ҳамда одамларни шу фикрлар билан бошқариши учун ҳаракат қилинади...»» - деган фиркни ҳам тушуниб етади ва сиёсат майдонида тўғри қадам ташлайди. Лекин бало-синивлар бизни қанчалар тўғри йўлдан оғишмай боришлигимиз учун Қиёматгача рўбарў қилинаверади.

Муттақий.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.036 seconds.