Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Аҳли китобни нажас десак бўладими?
Mux
Про
Св-Жв: 321
Permalink
Post Аҳли китобни нажас десак бўладими?
        December 10, 2017, 00:18
Иқтибос

Ассаламу алейкум ва рахматуллоҳу ва баракатуҳу

Савол: Аҳли китобни нажас десак бўладими?

Ёки фақат бу атама буддисларга тегишлими.

Аллоҳ рози бўлсин!

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Св: Аҳли китобни нажас десак бўладими?
        December 10, 2017, 00:23
Иқтибос

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Аҳли китобларнинг баъзиларига нажас деган сўзни ишлатиш дурус бўлса ҳам умуман аҳли китобларни нажас деб бўлмайди. Чунки Аллоҳ Таоло мушрикларни нажас деган:

إِنَّمَا الْمُشْرِكُونَ نَجَسٌ

“албатта мушриклар нажасдур” – деб “мушриклар”-(ширк келтирувчилар) деган сўз оят нозил бўлган. Аммо аҳли китоблардан мўминлари ҳам бор, Аллоҳ Таоло айтади:

وَلَوْ آمَنَ أَهْلُ الْكِتَابِ لَكَانَ خَيْرًا لَهُمْ مِنْهُمْ الْمُؤْمِنُونَ وَأَكْثَرُهُمْ الْفَاسِقُونَ

“Агар аҳли китоб ҳам иймон келтирганда эди, ўзлари учун яхши бўларди. Улардан мўминлари ҳам бор ва (лекин) уларнинг кўплари итоатсиз кимсалардир”. [3:110]

Муҳаммад(с.а.в)га ва рисолатига, яъни Қуръонни Аллоҳ Таолонинг китоби деб иймон келтирмаганликлар сабабли аҳли китобларнинг ҳаммаси; Аллоҳ Таолога ширк келтиргани ҳам, ширк келтирмагани ҳам кофирлардан бўлишди. Аллоҳ Таоло айтади:

لَمْ يَكُنْ الَّذِينَ كَفَرُوا مِنْ أَهْلِ الْكِتَابِ وَالْمُشْرِكِينَ مُنفَكِّينَ حَتَّى تَأْتِيَهُمْ الْبَيِّنَةُ

رَسُولٌ مِنْ اللَّهِ يَتْلُوا صُحُفًا مُطَهَّرَةً () فِيهَا كُتُبٌ قَيِّمَةٌ () وَمَا تَفَرَّقَ الَّذِينَ أُوتُوا الْكِتَابَ إِلَّا مِنْ بَعْدِ مَا جَاءَتْهُمْ الْبَيِّنَةُ()

وَمَا أُمِرُوا إِلَّا لِيَعْبُدُوا اللَّهَ مُخْلِصِينَ لَهُ الدِّينَ حُنَفَاءَ وَيُقِيمُوا الصَّلَاةَ وَيُؤْتُوا الزَّكَاةَ وَذَلِكَ دِينُ الْقَيِّمَةِ ()

إِنَّ الَّذِينَ كَفَرُوا مِنْ أَهْلِ الْكِتَابِ وَالْمُشْرِكِينَ فِي نَارِ جَهَنَّمَ خَالِدِينَ فِيهَا أُوْلَئِكَ هُمْ شَرُّ الْبَرِيَّةِ

Ахли китобдан ва мушриклардан бўлган кофир кимсалар то уларга очиқ ҳужжат келгунича (куфрдан) ажрагувчи бўлмадилар. (У очиқ ҳужжат) Аллоҳ томонидан (юборилган) бир пайғамбар (яъни Муҳаммад алайҳис-салом бўлиб, уларга) ичида энг тўғри ёзувлар – ҳукмлар бўлган покиза саҳифаларни (яъни Қуръонни) тиловат қилур.

И з о ҳ. Аллоҳ таолонинг сўнгги, мукаммал дини бўлмиш Ислом дини келиши арафасида Таврот, Инжил каби аввал нозил қилинган китоблар берилган яҳудий ва насронийлар ҳам, бутпараст мушриклар ҳам куфр ботқоғига ботиб қолишган, аҳли китоблар Таврот ва Инжилда келиши айтилган бир пайғамбарга кўз тутаётган эдилар. Қачонки улар кутган ҳужжат — пайғамбар алайҳис-салом тилларида Аллоҳнинг каломи Қуръон билан келганларида эса...

Китоб ато этилган кимсалар фақат уларга очиқ ҳужжат — пайғамбар келганидан кейингина бўлиниб кетдилар (яъни айримлари ўша ўзлари кутган пайғамбарга иймон келтирдилар, айримлари эса унга кофир бўлдилар)!Ҳолбуки улар фақат ягона Аллоҳга, у зот учун динни холис қилган, Тўғри йўлдан оғмаган ҳолларида ибодат қилишга ва намозни тўкис адо этишга ҳамда закотни (ҳақдорларга) ато этишга буюрилган эдилар. Мана шу тўғри йўлдаги (миллатнинг) динидир. Албатта аҳли китобдан ва мушриклардан бўлган кофир кимсалар жаҳаннам ўтида бўлиб, ўша жойда мангу қолурлар! Ана ўшалар энг ёмон махлуқдирлар. [98:1-6]

Муттақий.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.035 seconds.