Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Мавлуд қилиш қандай амал?
Mux
Про
Св-Жв: 321
Permalink
Post Мавлуд қилиш қандай амал?
        December 10, 2017, 00:11
Иқтибос

Ассаламу алейкум ва раҳматуллоҳу ва баракатуҳу

Савол : Мавлуд қилиш қандай амал?

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Св: Мавлуд қилиш қандай амал?
        December 10, 2017, 00:22
Иқтибос

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Мавлуд(مولد) арабча сўз бўлиб, туғулган жой ёки туғулган вақтни билдиради. Бизга мавлуд Муҳаммад(с.а.в)нинг туғулган куни ва у кунда қилинадиган ибодатлар бўлиб мажҳур бўлган. Муҳаммад(с.а.в)нинг туғулган кунига диний маъно бериш ва у кунда тўпланиб ибоат қилишлар бидъатдир. Чунки бундай ишлар Росулулллоҳ(с.а.в)нинг ўзларинидан ҳам бирорта ҳужжат ворид бўлмаган. Саҳобаи киромлар ҳам бундай ишни қилишмаган.

«مَنْ أَحْدَثَ فِى أَمْرِنَا هَذَا مَا لَيْسَ مِنْهُ فَهُوَ رَدٌّ»

«Ким бизнинг ушбу (рисолат) ишимизда янгилик яратса, бу амали мардуддир». Имом Муслим ва Бухорий ривояти.

Аммо диний маъно бермасдан шу куни бошка йиғинлар каби йиғилиб ўтириш, суҳбатлашиш ёки зиёфатлар қилишнинг хеч кароҳияти йўқ.

Муттақий.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.042 seconds.