Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз гость 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Нусрат кунини сабр тоқат ила кутган!
Mux
Про
Св-Жв: 188
Permalink
Сообщение Нусрат кунини сабр тоқат ила кутган!
        December 6, 2017, 11:33
Иқтибос

Ассалому алайкум

Бир саволим бор эди. Нусрат кунини сабр тоқат ила кутган мусулмонларга қандай савоб ва ажрлар бор?

turkiston.-
net
Администратор
Св-Жв: 542
Permalink
Сообщение Св: Нусрат кунини сабр тоқат ила кутган!
        December 6, 2017, 11:48
Иқтибос

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Бу мавзуъни ёритиш учун кўп баён ёзиш керак бўлади...

Қисқаси, нусрат кунини сабр тоқат ила кутган мусилмонларга ҳам, бесабр бўлиб кутганларга ҳам ёки ўзини бир четга олиб, бу ишга аралашмаётганларга ҳам ҳеч қандай савоб ва ажр бўлмайди. Балки бор кучлари билан бузуқликларни, ноҳақликларни ўзгартиришга ҳаракат қилишлари, ҳатто ўз юртларида бунга имкони бўлмаса, бошқа жойларга ҳижрат қилиб бўлса ҳам жабру-зулмларни таг-томири билан йўқотиш учун ўз хиссасини қўшишлари вожиб. Агар бу фарзга беэътибор бўлган бўлса, тезда тавба қилиб, ўзининг зиммасидаги вазифасини бажармас экан ундайларга қаттиқ азоб бор, Аллоҳ сақласин:

إِنَّ الَّذِينَ تَوَفَّاهُمْ الْمَلَائِكَةُ ظَالِمِي أَنفُسِهِمْ قَالُوا فِيمَ كُنتُمْ قَالُوا كُنَّا مُسْتَضْعَفِينَ فِي الْأَرْضِ قَالُوا أَلَمْ تَكُنْ أَرْضُ اللَّهِ وَاسِعَةً فَتُهَاجِرُوا فِيهَا فَأُوْلَئِكَ مَأْوَاهُمْ جَهَنَّمُ وَسَاءَتْ مَصِيرًا  إِلَّا الْمُسْتَضْعَفِينَ مِنْ الرِّجَالِ وَالنِّسَاءِ وَالْوِلْدَانِ لَا يَسْتَطِيعُونَ حِيلَةً وَلَا يَهْتَدُونَ سَبِيلًا  فَأُوْلَئِكَ عَسَى اللَّهُ أَنْ يَعْفُوَ عَنْهُمْ وَكَانَ اللَّهُ عَفُوًّا غَفُورًا

Албатта мусулмонлар билан бирга ҳижрат қилмасдан кофирлар қўл остида яшашга рози бўлиш билан ўз жонларига жабр қилган қимсаларнинг жонларини олиш чоғида фаришталар уларга: «Қандай ҳолда яшадингиз?» — деганларида: «Биз бу ерда чорасиз бечоралар эдик», дедилар. (Шунда фаришталар); «Ҳижрат қилсанглар Аллоҳнинг ери кенг эди-ку?! (Нега дину иймонларингиз йўлида бу юртдан ҳижрат қилмадинглар?)» — дейишди. Бундайларнинг жойлари жаҳаннамдир. Кандай ёмон жойдир у!

98-99. Фақат бирон чора топишга қодир бўлмай, ҳижрат йўлини истаб топа олмай чорасиз қолган кишилар, аёллар ва болалар борки, бундайларни шояд Аллоҳ авф этса. Зотан, Аллоҳ афв этгувчи, мағфират қилгувчи бўлган зотдир. [4:97-99]

Пайғамбаримиз(с.а.в)нинг “ҳажжатул вадоъ” (видолашув ҳажидаги) хутбасидан ибни Аббос(р.а) қуйдаги ҳадисни ривоят қилган: “...эй инсонлар, албатта мен сизларга шундай нарсани ташлаб кетаяпманки, агар ўшани маҳкам ушласанглар ҳеч адашмайсизлар; Аллоҳнинг Қитоби ва Набийининг суннати”.

Куфрнинг ҳукмронлигига жим туриш ёки мункарларни ўзгартириш учун тоқатимиз етишича харакат қилмаслигимиз ҳаром. Бунга очиқ оятлар ва саҳиҳ ҳадислар бор: Ислом аҳкомларини татбиқ этиш шартлигига ва тўлалигича тадбиқ қилишлик фарзлигига далил Аллоҳ Таолонинг қуйидаги сўзиларидир:

وَمَنْ لَمْ يَحْكُمْ بِمَا أَنزَلَ اللَّهُ فَأُوْلَئِكَ هُمُ الْكَافِرُونَ

„Кимда-ким Оллоҳ нозил қилган дин билан ҳукм қилмас экан, бас, улар кофирлардир". [5:44]

Аллоҳ Таоло айтади:

وَاحْذَرْهُمْ أَنْ يَفْتِنُوكَ عَنْ بَعْضِ مَا أَنزَلَ اللَّهُ إِلَيْكَ

“Аллоҳ Сизга нозил қилган ҳукмларнинг айримларидан Сизни (буриб) фитнага солиб қўйишларидан эҳтиёт бўлинг”!

Росуллуллоҳ(с.а.в) айтадилар:

«مَنْ مَاتَ وَلَيْسَ فِي عُنُقِهِ بَيْعَةٌ مَاتَ مَيْتَةً جَاهِلِيَّةً»

«кимики бўйнида байъати бўлмаган ҳолда ўлганса, у жоҳилият ўлими билан ўлибди», Табароний «ал-Кабир» китобида ривоят қилган.

Ҳатто амирлар - ҳокимлар қўл остидагиларнинг ҳуқуқларини поймол қилсалар ёки ўз бурчларида бепарволик қилсалар ёхуд бирор ишларда лоқайд бўлсалар ёки Ислом аҳкомларига зид иш қилсалар ё Аллоҳ нозил қилган нарсадан ўзга нарсалар билан ҳукм юритсалар, Аллоҳ мусулмонларга уларни муҳосаба қилиш ва ўзгартиришни қатъий буюрди. Нотўғри бўлаётган ишларга томошабин бўлганлар ўзларини чиройли сабр қилувчилар деб номлашсаларда, улар ҳам ўшалар билан бирга бўладилар. Чунки Исломда муросасослик ёки дипломатия йўқ; ё ҳақ томонда бўлади ёки ноҳақ томонда қолиб кетади. Муслим Умму Салама(р.а)дан ривоят қилишича, Пайғамбар(с.а.в) шундай дедилар:

«سَتَكُونُ أُمَرَاءُ، فَتَعْرِفُونَ وَتُنْكِرُونَ، فَمَنْ عَرَفَ بَرِئَ، وَمَنْ أَنْكَرَ سَلِمَ، وَلَكِنْ مَنْ رَضِيَ وَتَابَعَ» قَالُوا: أَفَلاَ نُقَاتِلُهُمْ؟ قَالَ: «لاَ، مَا صَلُّوا»

«Яқинда амирлар бўлади. Бас, сизлар (уларнинг қилаётган ишларида) амру-маъруф қиласизлар ва (баъзиларини) наҳий-мункар қиласизлар. Ким амру-маъруф қилса ундан халос бўлибди. Ким наҳий-мункар қилса, саломат бўлибди. Лекин ким рози бўлиб, эргашса...». Росул(с.а.в) ушбу ҳадисда ҳокимни наҳи мункар қилишни буюриб, қўл билан, яъни уруш ва қиличдан ташқари мумкин бўлган ҳар қандай восита билан ёки тил билан ва норозиликни ифодаловчи ҳар қандай восита билан ёки қалб билан инкор этишни вожиб қилди. Инкор этмаган кишини гуноҳда ҳокимга шерик деб эътибор қилди. Зеро, кимки уларнинг ишига рози бўлиб, эргашса, гуноҳдан пок ҳам, саломат ҳам бўлмайди − деб айтган Росул Акрам(с.а.в).

Муттақий.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Версия: 1.0.34; Страница загружена за 0.022 секунд.

One thought on “Савол жавоб майдони

  1. Абу Хурайра

    Ассалому Алейкум Ва Рахматуллох
    менга бир биродар савол берди:
    агар чучкани сойип турип киен ушу пичок билан молди сойип есам нима болади деб
    илтимос шу саволга жовоб топип берсез
    Олдиндан рахмат
    Оллох рози болсин

Шарҳ қолдириш