Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Мен ўз ҳоламнинг ўғли билан турмуш қурганман!
Mux
Про
Св-Жв: 321
Permalink
Post Мен ўз ҳоламнинг ўғли билан турмуш қурганман!
        December 2, 2017, 13:03
Иқтибос

Ассаламу алейкум вр вб!

Бир бродар опамизнинг номидан савол: Мен ўз ҳоламнинг ўғли билан турмуш қурганман, яқин қариндошлар бўлганиниз учунми, учала фарзандимиз ҳам ногирон туғилди, улардан 2 таси нобуд бўлди. Устига устак турмуш ўртоғим 8 йилдан бери гиёҳванд қўлланади, ва ҳозирда, бир ярим йилдан бери қамоқда. Уйда қайни синглим турмуш ўртоги билан бизникига яъни қайнонамнинг уйига ич киёв бўлиб, келиб яшашади. Яъни уйда маҳрамим йўқ ва битта номаҳрам ҳам бор. Қайнонам ҳадеб мени кет деб ҳайдамоқда, ўзимнинг ҳам кунглим йўқ эримда, камига ўзи ҳам қамоқда ва гиёҳванд қўлланади ва фарзандимиз ҳам мана бундай ногирон туғилаётганига бирга яшагим келмаябди. Лекин турмуш ўртогим жавобимни бермаябди, мени ҳақларимни ҳам адо етмаябти. Мен нима қилишим керак? Қандай қилсам бўлади? Узи 1.5 йилдан бери бирга бўлмаганимиз учун, (ҳатто телефонда ҳам гаплашиб турмаймиз) ва менинг ҳақларимни адо етмагани учун ўз ўзидан талоқ тушмайдими? Жавобингиз учун аввалдан раҳмат. Аллоҳ рози бўлсин!

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Св: Мен ўз ҳоламнинг ўғли билан турмуш қурганман!
        December 2, 2017, 13:34
Иқтибос

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Ҳа, жамият бузуқ бўлса, унга аҳамият бермайман, мен бир чекада яшашвераман деган инсонга ҳам ўз касофатини келтиради. Бундай муаммолар жамият тўғри асосга таянганда ўз-ўзидан ҳал бўлади.

Ҳозирда буни ечиш учун ўзингизга яқин жойдаги имомга мурожаат қиласиз. Чунки никоҳ битимини тузишда эр ва аёл иҳтиёли бўлишади ва иккисининг ризоси билан никоҳ битими тузилади. Аммо бу битимни бузишни эса, шариат эрга ёки - аёл никоҳ битимини бузишни истаган ҳолатда – имом-қозига топширган. Аксинча бу никоҳ ўлгунларича давом этади. Муддат ўтиши билан ёки эрнинг фосиқлиги сабабли нокоҳ битими бузилиб кетмайди.

Муттақий.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.038 seconds.