Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз гость 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Ислом дини психалогияга қандай қарайди?
Mux
Про
Св-Жв: 188
Permalink
Сообщение Ислом дини психалогияга қандай қарайди?
        December 2, 2017, 12:39
Иқтибос

Ассаламу алайкум рахматуллохи ва баракатух

Савол: Психалогия фани қандай фан, Ислом дини психалогияга қандай қарайди?

Жавоб учун олдиндан рахмат.

turkiston.-
net
Администратор
Св-Жв: 542
Permalink
Сообщение Св: Ислом дини психалогияга қандай қарайди?
        December 2, 2017, 13:33
Иқтибос

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Психоло́гия – грекча сўз бўлиб, қалбни ўрганиш деган маънода. Инсонни ҳар ҳил вазиятлардаги, ҳилма ҳил воқеъликлардаги хурсандчилик, ҳафалик, ҳаяжонга тушиш, қўрқиш ва безовталаниш каби ҳолатларини ўрганиб чиқиш натижасида инсонга баъзи бир ҳулосалар чиқарилади. Шундай ҳулосалар йиғиндисини-психалогия-деб номлашган. Ундаги фикрлаш асоси ақл бўлиш керак, яъни инсонни ҳар ҳил ҳолатлардаги воқеълиги учун ўз фикрини билдириш ва шу мавзуъларда баҳслар олиб бориш асносида етиб борган билимлар бўлганлигидан бундай фан сақофат туркумига киради. Лекин кофирлар бизларни ўз режаларига солиш учун бу фанни илм, яъни тажрибалар ҳулосалари деган маънода бошка илмалар; ҳимия, макематика каби оламшумул билимлар туркумидан деб талқин қилишди ва унга ақли расо бирорта инсон қарши чиқишлиги мумкин эмас деган эътиборда тарқатишмоқда. Натижада ўзларининг сақофати асосидаги баъзи фикрларни -илм- номи билан Умматга ҳам сингдириб, ўшалар асосида таълим программаларини каби сақофий жиҳатларни ҳам булғашмоқдалар. «« 30. Жамиятда ақлий йўлдан келиб чиқиб хулоса қилинган фикрлар билан илмий йўлдан келиб чиққан илмий фикрлар ўртасини ажратмай аралаштириб юбориш мавжуд. Ушбу аралаштиришга биноан одамлар психологияни илм деб, унинг фикрларини эса илмий фикрлар деб ҳисоблайдилар. Чунки бу фикрлар ёш болаларни турли шароит ва турли ёшларда кузатиш орқали эришилган мулоҳазалар асосида вужудга келган. Кейинчалик бу мулоҳазаларни такрорлашни тажрибалар деб номлаганлар. Аслида эса психология фикрлари илмий фикрлар эмас, балки ақлий фикрлардир. Чунки илмий тажрибалар моддани унинг табиий таъсир этувчи омиллар ва ҳолатларидан бошқа омиллар ва бошқа ҳолатларга бўйсундириш ҳамда ушбу бўйсундириш натижасини мулоҳаза қилиш демакдир. Яъни бу тажрибалар физика ва кимё тажрибалари каби модда устидан қилинадиган тажрибаларнинг айнан ўзидир. Аммо нарсани турли вақт ва ҳолатларда кузатиш илмий тажрибалар деб ҳисобланмайди. Шунга кўра, ёш болани турли ёш ва турли ҳолатларда кузатиш ҳам илмий тажрибалар баҳсига кирмайди. Шунга биноан бундай кузатиш илмий йўл деб, ҳисобланмайди, балки у кузатув, кузатувни такрорлаш ва хулоса қилиш холос. Демак у илмий йўл эмас, балки ақлий йўлдир. Шунга кўра, психология илми фикрлари ҳам социология ва педагогика фанлари каби ақлий фикрлар бўлиб, сақофат доирасига киради. Асло илм доирасига кирмайди »».(“Ҳизбут таҳрирнинг ёйилиш туқтаси” китобчасидан).

Биз эътибор бермаётган таълим даргоҳларида куфр ўз сақофатини куну-тун сингдирмоқда, фарзандларимизни ўз сақофати асосида шакиллантирмоқда, лоақал Исломдан узоқлаштирмоқда, ундан чалғитиш асосидаги ишлари программалашган йўсинда давом этмоқда, бизчи? Биз нима қиляпмиз, фарзандларимиз учун зиммамиздаги масъулиятимизни қанчалар адо қилмоқдамиз?!

Муттақий.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Версия: 1.0.34; Страница загружена за 0.025 секунд.

One thought on “Савол жавоб майдони

  1. Абу Хурайра

    Ассалому Алейкум Ва Рахматуллох
    менга бир биродар савол берди:
    агар чучкани сойип турип киен ушу пичок билан молди сойип есам нима болади деб
    илтимос шу саволга жовоб топип берсез
    Олдиндан рахмат
    Оллох рози болсин

Шарҳ қолдириш