Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз гость 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Хикмат ўзи нима?
Mux
Про
Св-Жв: 188
Permalink
Сообщение Хикмат ўзи нима?
        November 24, 2017, 19:50
Иқтибос

Ассаламу алайкум.

Хикмат ўзи нима?

Куръонда ҳам бирнеча оятларда зикир килинибди изланиб жавоб топаолмадим.

Олдиндан рахмат.

turkiston.-
net
Администратор
Св-Жв: 542
Permalink
Сообщение Св: Хикмат ўзи нима?
        November 24, 2017, 20:25
Иқтибос

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Ҳикмат – ақлий ҳужжат. Аллоҳ Таоло оятлари орқали бандаларига ақлий хужжат келтиришини ўргатган. Масалан:

أَلَمْ تَرَ إِلَى الَّذِي حَاجَّ إِبْرَاهِيمَ فِي رَبِّهِ أَنْ آتَاهُ اللَّهُ الْمُلْكَ إِذْ قَالَ إِبْرَاهِيمُ رَبِّي الَّذِي يُحْيِي وَيُمِيتُ قَالَ أَنَا أُحْيِي وَأُمِيتُ قَالَ إِبْرَاهِيمُ فَإِنَّ اللَّهَ يَأْتِي بِالشَّمْسِ مِنْ الْمَشْرِقِ فَأْتِ بِهَا مِنْ الْمَغْرِبِ فَبُهِتَ الَّذِي كَفَرَ وَاللَّهُ لَا يَهْدِي الْقَوْمَ الظَّالِمِينَ

Аллоҳ подшоҳлик берганидан ҳовлиқиб Иброҳим билан Парвардигори ҳақида талашган кимсанинг (Намруднинг) ҳоли-хабарини билмадингизми? Қайсики Иброҳим: «Парвардигорим тирилтириб, ўлдирадиган зотдир», деганида, у: «Мен (ҳам) тирилтираман ва ўлдираман», деди. Иброҳим айтди: «Албатта Аллоҳ қуёшни Машриқдан чиқаради. Сен уни Мағрибдан чиқаргин-чи?» Шунда бу инкор қилувчи довдираб қолди. Аллоҳ золим кимсаларни ҳидоят қилмайди. [2:258]

قَالَ بَلْ فَعَلَهُ كَبِيرُهُمْ هَذَا فَاسْأَلُوهُمْ إِنْ كَانُوا يَنطِقُونَ(63)فَرَجَعُوا إِلَى أَنفُسِهِمْ فَقَالُوا إِنَّكُمْ أَنْتُمْ الظَّالِمُونَ(64)

ثُمَّ نُكِسُوا عَلَى رُءُوسِهِمْ لَقَدْ عَلِمْتَ مَا هَؤُلَاءِ يَنطِقُونَ(65) قَالَ أَفَتَعْبُدُونَ مِنْ دُونِ اللَّهِ مَا لَا يَنفَعُكُمْ شَيْئًا وَلَا يَضُرُّكُمْ(66)

أُفٍّ لَكُمْ وَلِمَا تَعْبُدُونَ مِنْ دُونِ اللَّهِ أَفَلَا تَعْقِلُونَ

(Уни келтиришгач): «Худоларимизни сен шу (ҳолга) солдингми, эй Иброҳим?» деб (сўрашди).(Иброҳим) айтди: «Йўқ, бу ишни уларнинг каттаси мана бу «ҳайкал» қилди. Бас, (бутларингиздан) сўранглар, агар гапира оладиган бўлсалар (айтиб берсинлар)».Бас, (мушриклар) ўзларига келиб, (бир-бирларига): «Сизлар ўзингиз золимларсиз» дедилар. Сўнгра эса яна бошлари айланиб: «Сен уларнинг гапирмасликларини яхши билардинг-ку?!» дейишди. (Иброҳим) айтди: «Ахир Аллоҳни қўйиб, сизларга бирон фойда хам, зиён ҳам етказа олмайдиган нарсаларга сиғинасизларми?! Сизларга ҳам, Аллоҳни қўйиб сиғинаётган бутларингизга ҳам суф-е! Ахир ақл юргизмайсизларми?!» [21:62-67]

Шунинг учун бу ноёб неъматни Аллоҳ Таоло қадрига етадиган, ўз ўрнида ишлатадиган ва ўша ҳужжати талаб қилаётган ҳулосада собит турганларга инъом қилади, Аллоҳ Таоло айтяпти:

يُؤْتِي الْحِكْمَةَ مَنْ يَشَاءُ وَمَنْ يُؤْتَ الْحِكْمَةَ فَقَدْ أُوتِيَ خَيْرًا كَثِيرًا وَمَا يَذَّكَّرُ إِلَّا أُوْلُوا الْأَلْبَابِ

У Ўзи истаган кишиларга ҳикмат (фойдали билим) беради. Кимга ҳикмат берилган бўлса, бас, муҳаққақки, унга кўп яхшилик берилибди. Ваъз-эслатмаларни фақат ахли донишларгина оладилар. [2:269]

Бундай ҳужжатлашиш даъватнинг қуроли. Ундай неъматга эга бўлмаганлар ҳеч қачон зафарга эришолмайдилар. Чунки даъват фақат ўз йўли билангина натижа беради:

ادْعُ إِلَى سَبِيلِ رَبِّكَ بِالْحِكْمَةِ وَالْمَوْعِظَةِ الْحَسَنَةِ وَجَادِلْهُمْ بِالَّتِي هِيَ أَحْسَنُ إِنَّ رَبَّكَ هُوَ أَعْلَمُ بِمَنْ ضَلَّ عَنْ سَبِيلِهِ وَهُوَ أَعْلَمُ بِالْمُهْتَدِينَ

(Эй Муҳаммад), Парвардигорингизнинг йўли — динига ҳикмат(ақлий ҳужжат) ва чиройли мавъиза(бу дунёнинг ҳақиқатини эслатиб, Охиратда абадий ҳаёт ва ундаги ҳолатларни кўз олдига келтириш) билан даъват қилинг! Улар (сиз билан талашиб-тортишадиган кимсалар) билан энг гўзал йўлда мужодала — мунозара қилинг! Албатта, Парвардигорингизнинг Ўзи Унинг йўлидан озган кимсаларни жуда яхши билур ва У зот ҳидоят топгувчи кишиларни ҳам жуда яхши билур. [16:125]

Ақлий ҳужжат келтириб даъват қилишга мисол тариқасида ҳозирги ислоҳотчиларни мисол қилайликки, биз ҳам билмаган ҳолимизда ўшаларни изидан кетмайлик. Улар жамиятдаги ҳаётни бузуқ, золимона эканини сезишяпди ва ҳаммага аниқ бўлиб, ҳеч бир ақли расо инсон иккиланмайдиган бўлишига қарамасдан эртадан кечгача уни ўзгартириш керак бўлган ҳолат деб далиллар келтиришмоқда. Лекин уни ўрнига олиб келинадиган янги ҳаёт системани билмайди, одамларга тасвирлаб бермаяптилар. “Янги уйни планини кўрмаган халқ эски уйидан туйган бўлса ҳам” уни ўзгартириш учун ислоҳотчиларга қўшилмаяптилар. Жамиятни ўзгартиришни ирода қилганлар аввало ҳаётни қандай шаклга ўзгартиришини; бошқарув қандай бўлади?! иқтисод асоси нима, ундаги сиёсат қандай олиб борилади?! ижтимоий низомда янгиси эскисидан нимаси билан фарқ қилади?! Таълим тарбиячи?!... Буларни ҳаммасини аниқ билиб, ақлий ҳужжат - “ҳикмат”ни келтиришлари талаб қилинадики, ҳар бир оқил ақлий ҳужжатни кўрганларидан кейин ўзларининг аҳмақона фикрларидан қайтишади ва ўзгартириш учун ҳаракат қиладилар. Шунинг учун бизнинг фикримиз: «« Бу уринишларни кузатган, бу ҳаракатларни ўрганиб чиққан киши буларнинг барчасининг муваффақиятсизлигидаги асосий сабаб уюшиш жиҳатидан тўрт ишга боғлиқ эканини кўради:

Биринчиси - бу ҳаракатлар аниқ белгиланмаган умумий, ҳаттоки ноаниқ ёки ноаниққа ўхшаш фикрат(ҳаёт системаси) асосига қурилган эди. Бунинг устига фикрат тиниқлик, поклик ва софликни йўқотган эди.

Иккинчиси - бу ҳаракатлар ўз фикратини ижро қилиш учун тариқати(ўзлари танлаб олган ҳаёт системасини ҳаётга олиб келиш йўли)ни билмас, балки фикрат шошилинч ва чалкаш воситалар билан(таҳминан, шундай қилсак бўлса керак деб) олиб борилар, бундан ташқари улар ноаниқлик ва мубҳамлик қуршовида қолган эди.

Учинчиси - бу ҳаракатлар соғлом онги камолига етмаган ва тўғри иродага эга бўлмаган, балки рағбати ва ғайратигина бўлган шахсларга суянар эди.

Тўртинчиси - бу ҳаракатлар юкини ўз гарданига олган шахслар ўртасида баoзи бир ишлар ва бир неча номлар кўринишидаги қуруқ уюшишдан бошқа тўғри робита (одамларни ўзаро боғлаб турувчи омил: биз шу жамоатданмиз дегандан бошқа боғловчи) бўлмаган эди.

Шунинг учун бу гуруҳларнинг ўзидаги бор куч-ғайрати тугагунча интилиши, сўнгра ҳаракати сўниб, инқирозга учраши табиий эди. Улардан кейин бошқа шахслар тарафидан бошқа ҳаракатлар юзага келиб, булар ҳам бор куч ва ғайратларини муайян чегарагача сарфлаб тўхтаб қолар эдилар ва ҳолат шундай давом этар эди.

Бу ҳаракатларнинг барчаси муваффақиятсиз-ликка учраши табиий эди. Чунки улар аниқ, равшан ва тўғри фикратга асосланмаган, тўғри тариқатни билмаган, онгли шахслар ва тўғри робитага таянмаган эди »».

Хикмат билан даъват қилиш ҳар бир иш устида бўлади, масалан: Аллоҳ Таоло жамиятдаги жабру-зулмга асосланган қонунларни инсонларни кўз олдига олиб келиб қўйиш билан жамиятни ўзгартиришдаги хикмат билан даъват қилишни бизга таълим бермоқда:

وَإِذَا الْمَوْءُودَةُ سُئِلَتْ () بِأَيِّ ذَنْبٍ قُتِلَتْ

Тириклай кўмилган (ҳар бир) қиздан қандай гуноҳ сабабли ўлдирилгани сўралганида. [81:6-7] ёки:

وَيْلٌ لِلْمُطَفِّفِينَ () الَّذِينَ إِذَا اكْتَالُوا عَلَى النَّاسِ يَسْتَوْفُونَ () وَإِذَا كَالُوهُمْ أَوْ وَزَنُوهُمْ يُخْسِرُونَ

– „Нарсаларни ўлчаётганда бошқаларнинг ҳаққига хиёнат қиладиганларнинг ҳолига вой бўлур. Улар одамлардан ўлчаб олсалар, ўз ҳаққидан ҳам зиёда қилиб оладилар. Ўз нарсаларини бошқаларга ўлчаб ёки тортиб бергудек бўлсалар, уларнинг ҳаққига хиёнат қиладилар, уларга зарар етказадилар“. [83:1-3]

Лекин Аллоҳ Таолонинг ҳукмларидаги ҳикматни Ўзи баён қилмаса биз билмаймиз, масалан: Аллоҳ Таоло айтади:

– „Намоз фаҳш ва мункарлардан қайтаради“. [29:45]

Аллоҳ Таоло айтади:

– „Улар ўзлари учун бўлган манфаатларга шоҳид бўлишлари учун...“. [22:28]

Аллоҳ Таоло айтади:

– „Аллоҳнинг розилигини истаб бераётган закотларингиз... бундай закот берувчилар мол-ларини икки баробар қилиб олувчилардир“. [30:39]

Бу ҳолларда нусуснинг ўзига чекланиб, ҳикмат фақат ундан олинади ва бошқа нусус унга қиёс қилинмайди. Нусусда ҳукмнинг ҳикмати келмаган шаръий аҳкомларда ҳикмат(ақлий ҳужжат) изланмайди.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Версия: 1.0.34; Страница загружена за 0.031 секунд.

One thought on “Савол жавоб майдони

  1. Абу Хурайра

    Ассалому Алейкум Ва Рахматуллох
    менга бир биродар савол берди:
    агар чучкани сойип турип киен ушу пичок билан молди сойип есам нима болади деб
    илтимос шу саволга жовоб топип берсез
    Олдиндан рахмат
    Оллох рози болсин

Шарҳ қолдириш