Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Бир одам рекламада ишлайди.
Mux
Про
Св-Жв: 321
Permalink
Post Бир одам рекламада ишлайди.
        September 15, 2017, 06:57
Иқтибос

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Бир одам рекламада ишлайди, яъни реклама чиқаради, манашу рекламага бир БАНКдан буюртма берилса, анашу банкга плакатми ёки шунга ўҳшаш нарса чиқариб беришлиги жоизми?

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Св: Бир одам рекламада ишлайди.
        September 15, 2017, 07:14
Иқтибос

Ва алайкум ассалом ва раҳмтуллоҳи ва барокатуҳ.

Йўқ, у одам БАНКни қилиши ҳаром, у шу иши билан ҳаромга ёрдам қилган бўлади, бу эса оғир гуноҳ. Чунки ҳозирда ҳамма БАНКлар судхўрлик асосида ишлайди.

Ёллаш тўғри (ҳалол) бўлиши учун манфаат ҳалол бўлиши шарт. Манфаати ҳаром бўлган нарсага ишчи ёллаш мумкин эмас. Масалан, ароқ сотиб олган кимсанинг ароғини ташиб беришга, ароқ тайёрлаш ёки чўчқа ва ўлимтиклар ташиб беришга ишчи ёллаш жоиз бўлмайди. Термизий Анас ибн Моликдан ривоят қилади:

«لَعَنَ رَسُولُ اللَّهِ r فِي الْخَمْرِ عَشَرَةً: عَاصِرَهَا، وَمُعْتَصِرَهَا، وَشَارِبَهَا، وَحَامِلَهَا، وَالْمَحْمُولَةَ إِلَيْهِ، وَسَاقِيَهَا، وَبَائِعَهَا، وَآكِلَ ثَمَنِهَا، وَالْمُشْتَرِيَ لَهَا، وَالْمُشْتَرَاةَ لَهُ»

«Расулуллоҳ(с.а.в) ароқ хусусида ўн кишини лаънатладилар: тайёрлатувчини, тайёрловчини, ичувчини, ташувчини, буюртмачини, қуйиб берувчини, сотувчини, пулини еювчини, сотиб олувчини ва ким учун сотиб олинган бўлса ўшани». Шунингдек, рибо ишларига ҳам ёллаш ҳаром, чунки у ҳаром манфаатга ёллаш бўлиб, ибн Можа ибн Масъуд орқали

«أَنَّهُ لَعَنَ آكِلَ الرِّبَا وَمُؤَكَّلَهُ وَشَاهِدَيْهِ وَكَاتِبِهِ»

«Пайғамбар(с.а.в) рибони еювчини, едирувчини, гувоҳларини ва ёзувчини (котибни) лаънатладилар» деганларини ривоят қилган. Аммо банк, пул зарб қилинадиган (чиқариладиган) жой, ҳисоб-китоб идоралари ва рибо билан иш юритадиган барча муассасаларда ишлайдиган ишчи-хизматчиларга келсак, бунда қаралади. Агар улар ёлланган иш рибо ишларидан бўлса мусулмон одамнинг бу ишда ишлаши ҳаромдир. Бунда рибо шу ишнинг бир ўзидан келиб чиқяптими ёки бошқа риболик ишларга қўшилиб келиб чиқяптими, бунинг фарқи йўқ. Бунга банк бошқарувчиси, ҳисобчилар, текширувчилар ва рибога боғлиқ манфаатга олиб борадиган барча ишлар киради. Бу ишлар рибога бевосита алоқадор бўладими ёки билвосита алоқадор бўладими, бунинг фарқи йўқ. Аммо қоровул, соқчи, фаррош ва шу каби рибога бевосита ҳам, билвосита ҳам алоқадор бўлмаган ишларга келсак, бундай ишларга ёлланиш жоиздир. Чунки бундай ишлар ҳалол фойдага ёлланиш бўлиб, рибони ёзиб турадиган котиб ва гувоҳларига тўғри келадиган ҳукм буларга тўғри келмайди. Рибо билан иш юритадиган ҳукумат хизматчилари ва банк ходимлари, масалан деҳқонларга процент (фоиз)ли қарзлар етказиб бериш билан шуғулланадиган ходимлар, рибо ишлари билан шуғулланадиган молия ходимлари ва фоизли қарзлар берадиган етимхоналар ходимлари каби ишларнинг ҳаммаси ҳаром вазифа-ишлар бўлиб, бу ишларда ишлаган одам гуноҳ кабира (жуда катта гуноҳ) қилган ҳисобланади. Чунки бу ишларга рибонинг котиби ёки гувоҳларидир, деган ҳукм тўғри келади. Шундай қилиб, Оллоҳ Таолоҳаром қилган барча ишларга мусулмон одамнинг ёлланиши ҳаромдир.(“Исломда иқтисод низоми” китобидан).

Муттақий.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.037 seconds.